Ҳарбий эпидемиология
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
2-Харбий-эпидемиология
- Bu sahifa navigatsiya:
- Касалликнинг кўп йиллик динамикаси
21%
9% 6,60% 19% 36,10% 8,30% Бод Сил Ичак яра кас-ги Асаб кас-ги Бошкалар Нефрит 28 оқибатига қараб белгиланади. Ўлим холатлари ва касаллик туфайли хизматдан бўшатиш ҳолатлари Қуролли кучлар учун қайтариб бўлмас йўқотишларни келтириб чиқаради. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, юқорида кўриб чиқилган касалликларнинг аҳамиятига яна бир бор қайтсак, масалан: ангина хасталигини нотўғри даволаганда 1-5% беморларда ревматизм касаллиги ривожланади. Бу эса юқоридаги расмда келтирилган мазкур муаммонинг аҳамиятини янада оширади. Ангинани пенициллин билан даволаш киритилгунга қадар барча хизматдан бўшатилганларнинг 36,1% ревматизмга ва 8,3% - нефритга (ўткир стрептококкли инфекциянинг намоён бўлиши сифатида) тўғри келар эди. Ҳарбий-тиббий хизмат учун энг долзарб инфекцион патологияни аниқлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим, яъни касалликларнинг вақт бўйича тарқалишини ҳамда қўшин ичига инфекцияни олиб кирилишини аниқловчи умумий эпидемиологик вазиятни баҳолаш лозим бўлади. Касалликнинг кўп йиллик динамикаси Кўшин шахсий таркиби орасида касалликларнинг қўп йиллик динамикаси таҳлил қилинганда қуйидаги вазифалар қўйилади: 1. Касалланиш тенденциясини аниқлаш; 2. Таҳлил қилинаётган йилдаги касалланиш кўрсаткичларини ўртача кўп йиллик кўрсаткичлар билан таққослаш; 3. Касалланишларнинг кўп йиллик динамикаси билан бир қаторда, таҳлил қилинаётган йилдаги касалланиш ҳолатларининг сабаби ва шароитларини аниқлаш. Кўп йиллик динамикада касалланиш тенденцияси йўналиши (ўсиш, турғун, камайиш) ва намоён бўлиш билан аниқланади. Аниқланган тенденциянинг сабабларини ва унинг намоён бўлишини тушунтириш учун касалланиш кўп йиллик динамикасининг умумий қоидалари билан бирга таҳлил қилинаётган жамоаларнинг ўзига хос шароитлари ҳам ҳисобга олинади. Шунингдек, қўшинларнинг хизмат қилиш, яшаш ва жангаворлик шароитлари, уларнинг касалликларни тарқалишига бўладиган таъсирлари ҳам хисобга олинади. Ўтказилган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларга баҳо берилади. Йиғилган маълумотлар касалликларнинг келажакда қандай ҳолда кутилаётганлигини (прогнози) аниқлаш учун ишлатилади. Иккита бир-бирига яқин йилдаги касалланиш кўрсаткичларини таққослаш билан ишончли натижаларни олиб бўлмайди ва баҳолаш тўғри бўлавермайди. Бунинг учун таҳлил қилинаётган касаллик кўрсаткичини ўртача кўп йиллик (3-6 йил) кўрсаткич билан таққослаш лозим. Таҳлил қилинаётган йиллик касалланиш кўрсаткичини ўртача кўп йиллик кўрсаткич билан таққослаганда аниқланган тафовутларнинг статистик жиҳатдан тўғрилигини аниқлаб олиш лозим. Бироқ, бу ҳам етарли емас. Таҳлил қилинаётган йилда ҳам, кўп йиллик динамиканинг умумий тенденцияси (йўналиши ва намоён бўлиши бўйича) сақланиб қолган ёки йўқлигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Агар четга оғишлар бўлса, унинг сабаблари қидирилади. Бунда алоҳида йиллардаги касалланишларнинг ўзгариб турганлигини (тебранишларини) 29 намоён қилувчи эмпирик линиянинг характери ҳам ҳисобга олинади. Касалланиш кўрсаткичларининг сезиларли даражада ўзгариши юз берган бўлса, бунда табиий шароитлар билан биргаликда, қўшинларнинг хизмат шароити ва жангавор тайёргарлиги ҳолатлари аниқланади (касалланиш юқори даражада ва паст даражада бўлган йиллар). Касалланишнинг кўп йиллик динамикаси турли хил касалликлар билан солиштирилади (бунда ҳар хил типдаги ва битта типдаги юқиш механизмига эга бўлган касалликлар солиштирилади). Солиштиришлар натижасида таҳлил қилинаётган йилдаги касалланишнинг кўп йиллик динамикаси ва даражасини аниқловчи сабаблар ва шароитлар ҳақида фаразлар юзага келади. Кейинги таҳлиллар олдинга сурилган фаразларни тўғри ёки нотўғри эканлигини исботлашга йўналтирилади, яъни тасдиқланади ёки инкор этилади. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling