Ҳарбий эпидемиология


Касалланишнинг йиллик динамикаси таҳлили


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/54
Sana16.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1493780
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54
Bog'liq
2-Харбий-эпидемиология

Касалланишнинг йиллик динамикаси таҳлили 
Таҳлилнинг бу бўлимини бажаришда шуни эътиборга олиш керакки
касалланишнинг йиллик динамикасида мунтазам (мавсумий) ва номунтазам 
(эпизотик) кўтаришлар кузатилади, улар эпидемия шароитида йил давомидаги 
касалланишга айланишади. Таҳлилни ўтказишда қуйидаги вазифалар қўйилади:
1. Касалланишнинг йил давомидаги, мавсумий ва эпидемик авж олиш 
улушларини аниқлаш; 
2. Йиллик динамиканинг ўзига хос хусусиятларини аниқловчи конкрет 
шароитларни аниқлаш.
Йил давомидаги касалланиш, касаллик кўрсаткичлари бўйича 
аниқланади, бунинг учун энг паст даражага эга (мавсумлараро касалланиш) 
ойлар олинади. Касалланишнинг бу кўрсаткичлари барча 12 ой учун ҳам 
тааллуқли бўлади. Йил давомидаги касаланишнинг сабаб ва шароитларини 
аниқлаш учун доимий таъсир этувчи омилларни (йил давомидаги) аниқлаш 
лозим.
Мавсумий кўтарилишнинг бошланиши – бу шундай вақтки, 
касалланиш даражаси мавсумлараро касалланишнинг ўртача даражасидан 
сезиларли равишда ошиб кетади.
Мавсумий кўрарилишнинг тугаши - бу шундай вақтки, касалланиш 
даражаси мавсумлараро даражага тенглашади. Мавсумий кўтарилишнинг 
бошланиши ва тугаши орасидаги вақт (интервал) – мавсумийлик даврининг 
давомийлигидир. 
Мавсумий 
касалланишнинг 
улушини 
аниқлашда 
касалланишнинг мавсумий даврда йил давомидаги ўртача касалланиш 
кўрсаткичидан ортиб кетувчи даражаси аниқланади. Йил давомидаги барча 
касалланиш – 100 % деб олинади ва мавсумий “қўшимча” ҳисоблаб топилади, 
яъни қизиқтираётган ойдаги касалланишни 100% га нисбатан ҳисоби 
чиқарилади. Масалан: 
Йил давомидаги касалланиш – 120 та – 100 % 
Февраль ойидаги касалланиш 40 та – Х % 
Х ни ҳисобласак – 33,3 % га тенг бўлади.
Йиллик динамика таҳлили, касалланишнинг кўп йиллик динамикаси 
таҳлили вақтида юзага келган фаразларнинг тўғрилик даражасини баҳолашга 


30 
ёрдам беради ва янги фаразларни илгари суради. Натижада қўшинларни 
эпидемияга қарши ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни режалаштиришда 
аҳамият берилиши лозим бўлган муаммолар аниқланади. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling