Ҳарбий эпидемиология


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/54
Sana16.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1493780
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   54
Bog'liq
2-Харбий-эпидемиология

 
Ҳарбий дезинсекция – бу юқумли касаллик қўзғатувчиларини ташувчи 
ҳашарот ва паразитларни армия ва ҳарбий денгиз флоти қисмлари ва 
қўшилмалари орасида йўқотиш, шунингдек, қўшин шахсий таркибини ҳимоя 
қилиш мақсадида тиббий ўчоқларни ҳам бартараф этиш чора-тадбирларидир.
Бўғимоёқлиларни қириш юзасидан чора-тадбирларни қисм тиббий 
хизмати 
ва 
санитария-эпидемиология 
муассасалари 
мутахассислари 
ташкиллаштиради ва ўтказади.
Ҳарбий қисм шахсий таркиби чойшаблари ва кийим-кечаклари 
зарарсизлантирилади. 
Ҳашаротлардан механик ҳимоя қилишни бўлинма командирлари тиббий 
қисм бошлиғи маълумотномасига асосан қисм қўмондони буйруғига кўра 
таъминлайдилар. 
 
Ҳарбий дератизация – бу қўшин шахсий таркиби учун ҳавф туғдирувчи, 
бир қатор юқумли касаллик қўзғатувчиларининг манбаи бўлмиш 
кемирувчиларга қарши курашишдир. Қўшинлар орасида дератизацион чора-


63 
тадбирлар кемирувчиларнинг сони ва муайян эпизоотик ва эпидемик 
ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.
Ўтказилишига кўра дератизация профилактик ва якуний бўлиши мумкин. 
Ўтказилиш жойига кўра казармада, далада ва кемадаги дератизация тафовут 
қилинади.
Профилактик чора-тадбирларни ташкил қилиш қисм ва бўлинмалар 
командирларининг вазифаси ҳисобланади. Уларни амалга ошириш эса 
қисмнинг турли хизматлар функциясига киради.
Хонадон эксплуатация хизматидагилар кемирувчиларни хонадонларга 
киришларига имкон қолдирмайдилар. Озиқ-овқат хизматидагиларга эса озиқ-
овқат омборларига, хоналарига кемирувчилар киришининг олдини олиш
маҳсулотларни кемирувчилардан асраш вазифаси юклатилади. Тиббий хизмат 
зарур чора-тадбирлар ўтказилиши устидан услубий раҳбарлик ўрнатади ва 
назорат қилади.
Қўшинлар орасида эпидемик кўрсатмаларга асосан кемирувчиларни 
қириш чора-тадбирларини ташкиллаштириш учун қисм, қўшилма ва тиббий 
муассасалардаги тиббий хизмат бошлиқлари жавобгардирлар. Тегишли 
ишларни ва услубий раҳбарликни санитария-эпидемиология муассасалари
мутахассислари амалга оширадилар. Бу ишларни амалга оширувчилар эса 
санитар инструктор-дезинфекторлар ҳисобланадилар, улар йўқ бўлган 
жойларда эса санитар ва штатсиз дератизаторлар бу ишларни бажарадилар.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling