Ҳарбий эпидемиология
Ҳарбий дезинфеция, дезинсекция, дератизация
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
2-Харбий-эпидемиология
Ҳарбий дезинфеция, дезинсекция, дератизация, санитария ва махсус ишлов бериш Ҳарбий дезинфекция – юқумли касаллик қўзғатувчиларини армия қисмлари ва қўшилмалари, ҳамда ҳарбий денгиз флоти ташқи муҳити объектларидан, шунингдек тиббий эвакуация босқичларида профилактика мақсадда (профилактик дезинфекция) ва эпидемик кўрсатмаларга асосан (жорий ҳамда якуний дезинфекция) йўқотишдир. Қўшинлар орасида дезинфекция ишларини ташкил қилиш ва ўрнатишга қисмлар, қўшилмалар ва тиббий муассасалардаги тиббий хизмат бошлиқлари жавобгардирлар. Дезинфекция ишларининг ўтказилишини врач ёки фельдшерлар бошқарадилар. Мавжуд шарт-шароитларни, қўзғатувчининг хусусиятларини ва юқиш механизмларини ҳисобга олган ҳолда улар зарарсизлантирилиши лозим бўлган объектларни белгилайдилар, ишлов бериш усули ва воситаларини, тартиб ва навбатларини аниқлайдилар, ижрочиларга аппаратура ва техникаларни қўллаш юзасидан кўрсатмалар берадилар, дезинфекция воситаларини қандай тайёрлаш 62 ва ишлатишни ўргатадилар, техника хавфсизлиги бўйича тушунтириш ўтказадилар ва ўтказилаётган чора-тадбирларнинг сифатини назорат қиладилар. Казарма ичидаги жойлар ва теварак атрофдаги ҳудудларни профилактик дезинфекция қилиш мунтазам равишда фаррошлар, рота бўйича навбатчилар ва аҳён-аҳёнда бутун шахсий таркиб томонидан ўтказилади. Ошхона ва умумий овқатланиш залларида зарарсизлантириш ишларини суткалик наряд ва ошпазлар амалга оширадилар, тиббий пунктда эса – тиббий пункт бўйича навбатчи бажаради. Хоналарни ва ҳудудни йиғиштириш, дезинфекция ўтказиш ишларига тегишлича навбатчилар (рота бўйича, ошхона, ҳаммом ва б.) ва полк бўйича навбатчи ходимлар жавобгардирлар. Профилактик дезинфекцияни қисмларда вақти-вақти билан штатдаги санитар инструктор-дезинфекторлар ҳам, улар йўқ жойларда эса санитар инструкторлар, санитарлар ва штатсиз дезинфекторлар ўтказадилар. Тиббий хизмат бошлиғига штатсиз дезинфекторларни танлаш ва уларни зарарсизлантириш ишлари бўйича тайёрлаш вазифаси юклатилади. Стационарларда жорий ва якуний дезинфекцияни ўтказишни штатдаги санитар-дезинфекторлар ёки махсус тайёргарликдан ўтган ҳамширалар амалга оширадилар, бўлинмалар ва ҳудудларда эса штатдаги ва штатда бўлмаган дезинфекторлар ўтказадилар. Дезинфекция ўтказиш ишлари устидан услубий раҳбарлик санитария- эпидемиология муассасалари зиммасига юклатилади, улар, шунингдек, ўтказилган чора-тадбирларнинг сифатини, дезинфекцион техникалар, аппаратлар ва дезинфекцион воситаларни тўғри қўллаш ва сақланишини ҳам назорат қилиб борадилар. Иш ҳажми жуда катта бўлган ҳолатларда санитария-эпидемиология муассасалари, қисм тиббий хизматига ёрдам тариқасида қўшимча кучлар ажратиб, уларни кучайтирадилар. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling