Ҳарбий эпидемиология


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/54
Sana16.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1493780
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54
Bog'liq
2-Харбий-эпидемиология

 
 
Информация Информация
командаси ҳолати
 
 
 
 
 
 
 
 
Информация
командаси 
Информация 
ҳолати 
Қўл остидагиларга 
вазифаларни қўйиш
Бажарилиши тўғрисида 
билдирги бериш
5-Чизма. Тиббий хизматни бошқаришнинг принципиал схемаси.
Вазият тўғрисида маълумотларни 
тўплаш, уларни таҳлил қилиш ва 
қарорни ишлаб чиқиш 
Бошқарув органи 
( Тиббий хизмат 
бошлиғи) 
А)Тиббий таъминлашга тайёргарлик 
кўриш вақтида; 
Б) Тиббий таъминлашни олиб бориш 
вақтида 
Қарорларни амалга ошириш 
Бошқарув 
объектлари 


76 
Бир қанча омиллар таъсирида тиббий хизматни бошқариш тизими ривожланиб, 
такомиллашиб боради. Буларга қуйидагилар киради: ҳарбий фан ва қуролли 
кучларнинг ривожланиш даражаси; ҳарбий тиббиётнинг ривожланиш 
даражаси; тиббий хизматнинг техник жиҳатдан жиҳозланиш даражаси; ҳарбий-
тиббий ташкилотларининг мураккаблик даражаси; ҳарбий-тиббий кадрларнинг 
тайёргарлик сифати киради. Санаб ўтилган омиллар кейинги ўн йилликларда 
ривожланишнинг янги босқичига ўтиб, тиббий хизматни бошқариш тизимига 
таъсир қилиш даражасини янада ошириб бормоқда. 
Қўшинларни бактериологик қуролдан ва эпидемияга қарши ҳимоя 
қилишга тайёрлаш ва уни бошқариш ҳақида гап кетганда, бошқарувнинг учта 
даври ҳақида айтиб ўтиш жоиздир: ахборот тўплаш, мантиқий фикрлаш ва 
ташкилий даврлар.
Бошқарувнинг ахборот тўплаш даври жараёни маълумотларни тўплашни 
кўзда тутади, бу маълумотлар кейинчалик логик-мулоҳазалар чиқариш учун 
муҳимдир. Қўшинларни бактериологик қуролдан ва эпидемияга қарши ҳимоя 
қилиш тизимининг ахборот тўплаш базаси ўз ичига топшириқ командаси 
(юқори лавозимли бошқарув органлари буйруқлари) ва маълумотлар тайёрлаш 
ҳолатини қамраб олади.
Ахборот тўплаш ҳолатига қуйидагилар киради: 
1. Шахсий таркиб ва улар жойлашган ҳудуддаги аҳоли орасидаги юқумли 
касалликларнинг даражаси, таркиби ва динамикаси, шунингдек, мумкин бўлган 
ҳавфли омиллар ҳақида маълумот
2.Чора-тадбирларнинг потенциал самарадорлиги ҳақида маълумот; 
3. Эпидемияга қарши воситаларнинг мавжудлиги, кадрларнинг 
тайёргарлиги ва бошқалар тўғрисида маълумот. 
Бошқаришнинг мантиқий фикрлаш даври босқичида эпидемиологик 
ташҳисот усуллари қўлланилади вабу усуллар энг камида учта саволга жавоб 
бериш учун мўлжалланган: 
1. Қўшинларни бактериологик қуролдан ва эпидемияга қарши 
ҳимоялашнинг қандай муаммолари энг долзарб ҳисобланади? 
2. Бу муаммолар қаерда, қачон юзага келади ва қачон ўз таъсирини 
намоён эта бошлайди (“хавфли гуруҳлар” ва “хавфли вақт”)? 
3. Қандай шароитлар бу муаммоларни юзага келтиради, яъни “ҳавфли 
омиллар”? 
Юқорида таъқидланганидек, бошқарув – бу раҳбарликнинг мақсадга 
йўналтирилган фаолиятидир. Қўшинларни эпидемияга қарши ҳимоялаш 
тизимининг мақсадлари асосида вазиятни баҳолаш ҳамда таҳлил қилиш 
натижалари асосида вариантлари ўрганилади ва буларнинг барчаси асосида 
қўшинларнинг бактериологик ва эпидемияга қарши ҳимоя қилиш чора-
тадбирларининг ҳажмини ва рўйхатини аниқловчи якуний қарор қабул 
қилинади, бажарилиш вақтлари ва ижрочилар белгиланади.
Қабул қилинган қарорларни расмийлаштириш, ижрочиларга уни етказиш, 
услубий ва назорат ишлари биргаликда бошқарилишнинг ташкилий даври 
мазмунини ташкил қилади. Қабул қилинган қарорларни расмийлаштиришнинг 
энг типик варианти бу – режадир. Шунинг учун ҳам режалаштириш, 


77 
қўшинларни бактериологик қуролдан ва эпидемияга қарши ҳимоя қилишни 
бошқариш тизимининг энг асосий звеноси сифатида, катта аҳамиятга эга. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling