Ҳарбий эпидемиология


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/54
Sana16.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1493780
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   54
Bog'liq
2-Харбий-эпидемиология

 
Тиббий хизмат кучлари – дейилганида, шахсий таркиб (санитарлар, 
санитария бўйича йўриқчилар, фельдшерлар, шифокорлар ва бошқалар) 
тушунилади;  
 
 
Воситалари – дейилганида, санитар-транспорт воситалар, тиббий мол-
мулклар ва бошқалар тушунилади. 
Ҳар бир бошқарув тизимида, шу жумладан, умуман тиббий хизматни 
олганда, унинг алоҳида таркибий қисмларида (бригада тиббий хизмати, ҳарбий 
округ ва бошқалар), тиббий қисмларда ва даволаш муассасаларида бошқарув 
органлари ва бошқарув объектлари мавжуд. 
 
 
Бошқарув органи термини остида тиббий хизмат бошлиқлари, даволаш 
муассасаларининг бошлиқлари (командирлари) тушунилади.
 


75 
Бошқарув объектлари термини остида эса қўшинларни тиббий 
таъминлашни бевосита амалга оширувчи тиббий хизмат бўлимлари, қисмлари 
ва даволаш муассасалари, жамоалар ёки алоҳида кишилар тушунилади.
Бошқарув тизимининг муваффақиятли ишлаши учун бошқариш органи 
билан бошқарув объектлари орасида доимий алоқа бўлиши керак. Бошқаришни 
амалга ошириш вақтида ёпиқ бошқарув контури пайдо бўлади. Унинг асосий 
элементлари бўлиб: бошқариш органи – тегишли маълумотларни 
(қўмондонликдан, юқори лавозимдаги тиббий хизмат бошлиғидан, қўл 
остидаги куч ва воситаларнинг ҳолати тўғрисида маълумотлар ҳамда қўйилган 
вазифалари қандай шароитларда бажарилиши ва бошқаларни) қабул қилиб 
олади, уни ўрганиб ўзлаштиради, тегишли қарорни қабул қилади, қўл 
остидагиларга вазифалар қўяди, керак бўлган ёрдамни кўрсатади ва назорат 
қилиб боради. 
Бошқариш алоқасининг каналлари вазифаларни ўз вақтида ва аниқ ҳолда 
бошқарув объектларига етказиб беришни таъминлайди; бошқарув объектлари – 
улар олдига қўйилган вазифаларни бажаради; қайтарувчи алоқа каналлари – 
берилган фармойишларнинг бажарилиши ва қўл остидаги объектларнинг 
ҳолати тўғрисида ахборотларни қабул қилиб олишни таъминлайди (5-чизма). 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling