Ҳарбий эпидемиология


Қўшинларни эпидемияга қарши ҳимоя қилиш тизимида


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/54
Sana16.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1493780
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54
Bog'liq
2-Харбий-эпидемиология

Қўшинларни эпидемияга қарши ҳимоя қилиш тизимида
тезкор профилактика 
Қўшинлар орасида шошилинч профилактика антибиотиклар, иммун 
зардоблар, бир қатор дори-дармонлар ва бошқа воситаларни шахсий таркиб 
орасида юқумли касалликларнинг олдини олиш учун қўллаш чораларидир. 
Жангавор ҳолатлар ҳукм сураётган вақтларда шошилинч профилактика ўта 
муҳим аҳамият касб этади, айниқса, жангавор топшириқни бажариш учун 
шахсий таркибнинг соғлигини сақлаш зарур бўлса. Шошилинч профилактика 
қўшинларни бактериологик таъсирдан ҳимоя қилишда тиббий чора-
тадбирларнинг энг муҳим элементларидан бири бўлиб хизмат қилади. 
Бактериологик қурол қўлланилганлиги ҳақидаги факт аниқланганида умумий 
шошилинч профилактика ўтказилади, бунда шахсий аптечкада мавжуд бўлган 
препаратлардан фойдаланилади. Махсус индикация натижаларига асосланган 
ҳолда махсус шошилинч профилактика воситалари қўлланилади.
Эпидемия ўчоқларида шошилинч профилактика ўтказиш ҳақидаги 
қарорни тиббий хизматнинг юқори турувчи бошлиғи чиқаради. Шахсий 
таркибга перорал ичиш учун ёки парентерал киритиш учун препаратларни 
беришни қисм тиббий хизмати таркибидагилар тиббий хизмат бошлиғи 
назоратида амалга оширадилар. 
 
 
 
 
 


72 
Лаборатория текширувлари 
Дала 
шароитида 
лаборатория 
текширувларини 
ўтказиш 
учун 
автолабораториялар 
ва 
санитария-эпидемиология 
муассасаларининг 
тахламлари (укладка) қўлланилади. Алоҳида тиббий бригаданинг санитария-
эпидемияга қарши взводи тасарруфида қўшин тиббий лабораторияси мавжуд 
(5-расм ), санитария-эпидемиология муассасаларида эса дала тиббий 
лабораторияси (ДТЛ) виварийси билан мавжуд бўлади (6-расм). 
Қўшинлар орасида лаборатория текширишларини ташкил қилишда 
қуйида кўрсатилган учта вариантлардан биттаси қўлланилади: 
1. Материал қисм тиббий хизмати ходимлари томонидан олинади ва 
санитария-эпидемиология муассасалари лабораторияларига етказиб берилади
2. Материал лаборатория мутахассислари томонидан қисмга киришда 
олинади ва муассаса лабораториясига олиб борилиб текширилади; 
3. Лабораториянинг ўзи қисмга олиб борилади ва материал олиниши 
ташкиллаштирилади ҳамда ўша жойнинг ўзида текширилади. 
5-расм -Ҳарбий тиббий лабараториянинг умумий кўриниши. 


73 
6-расм. Дала ҳарбий тиббий лабараторияси (ДҲТЛ) нинг умумий 
кўриниши (а), 
виварийси билан (б). 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling