Ҳарбий эпидемиология
Қўшинлар орасида санитария-тарғибот ишлари
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
2-Харбий-эпидемиология
Қўшинлар орасида санитария-тарғибот ишлари Қисмда санитария-тарғибот ишларини тиббий хизмат бошлиғи ташкиллаштиради, ўтказишда эса барча тиббий хизмат ходимлари иштирок этишади. Вазиятга қараб санитария-тарғибот ишларининг турли усул ва шакллари қўлланилади: суҳбатлар, маърузалар, газеталарда мақолалар ва бошқалар. Алоҳида масалалар бўйича эса вазиятга қараб санитария-тарғибот ишлари ўтказилиши тавсия этилади (озиқ-овқат ва сув таъминоти ишчилари, табиий ўчоқларда хизмат ўтаётган ва ҳайвонларни парвариш қилаётган шахслар ва бошқалар учун). 74 ҚЎШИНЛАРНИ БАКТЕРИОЛОГИК ҚУРОЛДАН ВА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ БОШҚАРИШ. Умумий қоидалар Қўшинларни бактериологик қуролдан ва эпидемияга қарши ҳимоя қилишни бошқариш тушунчаси кенг маънода қаралганда, худди тиббий хизматни бошқаришдаги каби, икки нарсани кўзда тутади: 1. Қўшинларни бактериологик қуролдан ва эпидемияга қарши ҳимоя қилишни ташкиллаштириш; 2. Қўшинларни бактериологик қуролдан ва эпидемияга қарши ҳимоя қилиш куч ва воситаларига илмий жиҳатдан асосланган усулларни бирлаштирган ҳолда раҳбарлик қилиш, кўзланган мақсадга эришиш учун аниқ бир мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар қилиш. Тиббий хизматни бошқариш дейилганда, бошлиқ (командир)лар ва тиббий хизмат бошқарув органларини аниқ бир мақсадга йўналтирилган равишда тиббий қисм ва бўлинмаларнинг доимий тарзда жангаворлик ҳолатини ушлаб туриши, жангавор ҳаракатларни тиббий таъминланиши учун тайёргарлик олиб борилиши ва улар олдига қўйилган вазифаларини бажариш устидан раҳбарлик қилиб бориш тушунилади. Тиббий хизматни амалий фаолиятида, жангавор шароитлар вақтида, “тиббий хизматни бошқариш” термини остида, одатда аниқ юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда қўшинларни тиббий таъминлашни мақсадга мувофиқ равишда, ўз вақтида ва аниқ ўтказиш учун қўл остидаги кучлар ва воситалари устидан раҳбарлик қилиш тушунилади. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling