Ҳарбий эпидемиология


Қисман махсус ишлов бериш


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/54
Sana16.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1493780
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54
Bog'liq
2-Харбий-эпидемиология

 
Қисман махсус ишлов бериш – бўлинмаларда ўтказилади, у ҳарбий 
хизматчиларни қисман санитария ишловидан ўтказиш ва қурол-аслаҳалар, 
техникалар, шахсий қуролларни қисман дезинфекция қилишни ўз ичига олади. 
Бунинг учун қўл келадиган воситалардан фойдаланилади. Қисман санитария 
ишлови бериш бўлинмалар командирлари буйруқларига асосан ўз-ўзига ва 
ўзаро ёрдам тариқасида ўтказилади. Бундай ишлов бериш нималарда 
ифодаланади? Бунда асосан тананинг очиқ юзаларини, яъни тери қопламларини 
юқумли касаллик қўзғатувчиларидан тозалаш, шунингдек, кийилган шахсий 
ҳимоя 
воситалари 
юзасидаги, 
кийим-кечаклар, 
аслаха-анжомлар 
ва 
пойабзаллардаги қўзғатувчилардан халос бўлиш тушунилади. Қурол аслаҳалар 
ва техникага қисман санитария ишлови беришда ва қисман дезинфекция 
ўтказишда механик тозалаш ўтказиш, имкони бўлса дезинфекцион воситалар 
билан зарарсизлантиришни ўтказиш тавсия этилади. Тўлиқ махсус ишлов 
бериш қўшинлар жангавор топшириқларни бажариб бўлгач ўтказилади. 


68 
Тўлиқ махсус ишлов бериш – ўз ичига қўшинларга санитария ишлови 
бериш ҳамда қурол-аслаҳалар, жангавор техника, транспорт, кийим-кечаклар, 
пойабзаллар, 
анжом-аслаҳалар 
ва 
шахсий 
ҳимоя 
воситаларини 
зарарсизлантиришни олади.
Ҳарбий тиббий хизматнинг вазифаси – беморлар ва ярадорларга тўлиқ 
санитария ишлови берилишини ташкиллаштириш, санитария транспортларини 
тўлиқ дезинфекция қилиниши, шунингдек, дезинфекция самарадорлигининг 
лаборатория назорати, ичимлик сувларини зарарсизлантириш ва тозалаш 
ишлари устидан назорат қилиш каби тадбирларни ташкиллаштиришдан иборат. 
Тиббий хизмат мутахассислари, дезинсекция ва дезинфекциянинг барча 
масалалари бўйича маслаҳатлар беришади ва услубий раҳбарлик қилишади.
Бактериологик қурол ўчоқларини зарарсизлантириш учун табиий 
эпидемик ўчоқларда қўлланилувчи воситалар ва усуллар билан бир қаторда, 
махсус техник ва кимёвий воситалар, шунингдек, дезинфекцияловчи хусусиятга 
эга бўлган дегазация қилувчи воситалар ҳам қўлланилади. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling