Ҳарбий эпидемиология
эпидемияга қарши курашишга тайёрлаш
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
2-Харбий-эпидемиология
эпидемияга қарши курашишга тайёрлаш.
Юқумли касалликлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва ҳарбий қисмларда, бўлимларда ҳамда фронт муассасаларида эпидемик ўчоқлар пайдо бўлишининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш. фронт қўшинларига юқумли касалликларнинг киритилиши ва тарқалишининг олдини олиш Эпидемологик таҳлил ва текшириш Санитария эпидемологик разветка ва эпидемологик кузатиш, таҳлил ҳамда эпидемиологик кузатиш. ажратиб қўйиш, даволаш- диагностик, тартибли- чекловчи чора-тадбирлар. Қўшин жойлашган жойларда ва ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётган ерларда ўчоқларни чегаралаш, йўқотиш чоралари чора-тадбирлар. ветеринария-санитария чора-тадбирлари Дератизатция. эпидемияга қарши қаратилган санитар гигиеник чора-тадбирлар. Қўшиннинг ҳаракат йўлларида эпидемияга қарши қаратилган тўсиқлар. иммунопрофилактика (эмлаш). шошилинг эмлаш (антибиотиклар). лабаратория текширишлари. санитария-маориф иши. Фронт қўшинларидан юқумли касалликларнинг ташқарига чиқармаслик чора-тадбирлари. эпидемологик текшириш ва эпидемологик таҳлил. Юқумли касаллик билан оғриган беморни даво- лаш, эвакуация қилиш қилиш. Тиббий эвакуация босқичларида эпидемиягга қарши тартиб чораларни сақлаш. Ҳарбий асирлар орасида эпидемияга қарши курашиш Эвакуация йўлларида эпидемияга қарши қаратилган тўсиқлардан фойдаланиш. 52 Ҳарбий қисм шахсий таркиби орасида юқумли касалликларнинг олдини олиш, қисм ҳамда қўшинлардаги эпидемик ўчоқларни ўз вақтида бартараф этиш, юқумли касалликларнинг умумий даражасини пасайишига олиб келади, кутилган натижага эришиш учун эса саккизта гуруҳ чора-тадбирларни ўтказиш лозим бўлади. Саккизта гуруҳ чора-тадбирлардан баъзилари эпидемияга қарши воситаларни талаб қилса, бошқалари ташкилий характерга эга бўлади, баъзилари касаллик юқишининг олдини олса, бошқалари касалликнинг олдини олади. Қўшин ичига инфекция олиб кирилишининг олдини олиш ва қисмдан инфекциянинг ташқарига олиб чиқилишининг олдини олиш ҳарбий эпидемиологияда асосий ташкилий характерга эга бўлади. Чизмада эпидемиологодиагностик усуллар ҳам кўрсатилган бўлиб, ҳар уччала йўналишдаги чора-тадбирларни аниқлаштиришга қаратилган. Чизмада кўрсатилган ҳар бир ҳолат бўйича энг кўп самара берувчи чора- тадбирлар ажратиб олинади. Ҳарбий эпидемиологияда асосий чора- тадбирларни ажратиб олиш учун барча уччала умум эпидемидемиологик ёндашувлар қўлланилади: 1. Юқумли касалликларнинг турлари ва унинг асосий сабабларини аниқлаш бўйича эпидемиологик ташҳисот натижаларини қўллаш; 2. Эпидемик жараённинг ривожланиш шароитлари ва унинг асосий сабабларини аниқлаш бўйича эпидемиологик ташҳисот натижаларини қўллаш; 3. Эпидемияга қарши чора-тадбирларнинг потенциал самарадорлигини баҳолаш ва уларни амалиётда қўллашнинг мумкинлиги. Ҳарбий-тиббий хизмат мақсадлари учун юқумли касалликлар профилактикасининг шундай усул ва воситалари танлаб олинади ва ишлаб чиқиладики, уларни дала шароитида қўллаш қулай бўлсин. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling