Ҳарбий эпидемиология


Изоляцион ва даволаш-диагностик чора-тадбирлар


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/54
Sana16.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1493780
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54
Bog'liq
2-Харбий-эпидемиология

Изоляцион ва даволаш-диагностик чора-тадбирлар 
Қўшинлар орасида изоляцион ва даволаш-диагностик чора-тадбирлар ўз 
олдига юқумли касалликларни ўз вақтида аниқлаш, уларни бўлинмалардан 
ажратиш ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш каби мақсадларни қўяди.
Бунинг учун шахсий таркиб устидан доимий тиббий кузатув ўрнатилади. 
Юқумли касалликка шубҳа қилинган беморлар, қисм тиббий пунктининг 
изоляторига жойлаштириладилар. Касалликнинг юқумлилик характери 
тасдиқланса, беморларни юқумли касаликлар бўлимига ёки юқумли 
касалликлар госпиталига ётқизилади. Қисмнинг изоляторида фақатгина 
асоратлари аниқланмаган касалликларни даволаш мумкин. Юқумли касаллик 
ҳолатлари рўй берганда тиббий хизмат бошлиғи бу ҳақда қисм қўмондони ва 
ўзидан юқори турувчи тиббий бошлиғига хабар беради.
Қисмда 
тиббий 
кузатув 
ишларини 
тиббий 
хизмат 
бошлиғи 
ташкиллаштиради. Кузатув қисмдаги барча тиббий таркиб ходимлари 
томонидан ўтказилади: амбулатория қабулида, тиббий кўрик вақтларида ва ҳ.к. 
Беморларни аниқлашнинг асосий усули бўлиб шикоят қилиб келган 
шахсий таркиб кишиларини сўраб-суриштириш ва клиник текширувдан 
ўтказиш ҳисобланади.
Бир қатор ҳарбий хизматчиларни тиббий қўрикдан ўтказишга тўғри 
келади (Мудофа вазирлиги Марказий ҳарбий тиббий бошқарма буйруғи 
асосида). Клиник текширув ва лаборатория текширувларини ўтказиш учун 
госпиталлар ва санитария-эпидемиология муассасалари мутахассислари жалб 
қилинади. 
Махсус 
тиббий 
текширувдан, 
қуйидаги 
ҳарбий 
хизматчилар 
ўтказиладилар, яъни, таътилдан ва хизмат сафаридан қайтганлар ҳамда 
ошхоналарда суткалик навбатчиликда турувчилар. 
Қўшинлар стационар шароитда жойлаштирилган вақтларда қисмлар 
тиббий пунктларининг изоляторлари одатда 5-6 ўриндан иборат қилиб 
жиҳозланади ва икки хил гуруҳ инфекцияларига мўлжалланади: ичак 
инфекциялари ва нафас йўллари инфекциялари гуруҳига.
Изоляторлар учун имконият даражасида алоҳида хоналар ажратилади
уларга алоҳида идиш-товоқлар ва ўрин-кўрпалар, дезинфекцияловчи моддалар, 
дезинфекция ўтказиш 
учун 
аппаратуралар 
ажратилади. Беморларга 
изоляторларда хизмат кўрсатиш учун махсус тайёргарликдан ўтган алоҳида 
ходимлар ажратилади.


55 
Грипп касаллиги ва ўткир респиратор касалликлар авж олган даврда 
вақтинчалик изоляторлар ташкил қилиниши мумкин. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling