Ҳарбий эпидемиология
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
2-Харбий-эпидемиология
воситаларини қўллаш
Механик ҳимоя воситалари душман томонидан бактериологик қурол қўлланилганлиги ҳақида хабар олиниши биланоқ ва носпецифик индикация маълумотларига асосан қўлланилади. Бунда ишлатилувчи шахсий ва коллектив ҳимоя воситалари умуман олганда оммавий қирғин қуролларидан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Шахсий ҳимоя воситаларига нафас органлари ва ташқи қопламаларни ҳимоя қилувчи воситалар киради. Бактериологик қуролнинг зарарловчи таъсирининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда кўпроқ шахсий ҳимоя воситаларининг нафас органларини ҳимояловчилари катта аҳамият касб этади. Улар икки хил, яъни фильтрловчи типда ва алоҳидаловчи типда бўлиши мумкин. Нафас органларини оммавий ҳимоя қилувчи воситалари бўлиб фильтрловчи типдаги противогазлар ҳисобланади. Улар мавжуд барча бактериологик воситаларга қарши самарали жиҳоз ҳисобланади. Агарда противогазлар носоз бўлса, у ҳолда турли хилдаги респираторлардан ёки қўл остида мавжуд бўлган бошқа воситалардан (дастрўмол, шинел ёқалари ва бошқалардан) фойдаланиш мумкин. Дастрўмолларнинг 16 қават қилиб тахланганлари 94% патоген микроорганизмларни тутиб қолишлари исботланган, дока-пахтали ниқоб эса – 20% микробларни ушлаб қоларкан. Шундай қилиб, қўл остидаги воситалар фақатгина зарарланиш дозасини камайтиради, бироқ, бактериал воситаларнинг организмга киришини ҳар доим ҳам тўлиқ олдини ололмайди. 54 Тери қопламалари ва кийим-кечакларни ҳимоя қилиш учун кимёвий таъсирларга қарши индивидуал ҳимоя воситалари қўлланилади. Нафас органлари билан бир вақтда кўз ҳам противогаз маскаси ёрдамида ҳимоя қилинади. Коллектив ҳимоя воситалари бўлиб турли хил герметик, яъни зич беркилувчи (ертўлалар) жойлар хизмат қилади. Масалан: метрополитен станциялари ва б.қ. Уларга қўйиладиган талаб шундай бўладики, тўлиқ изоляция ҳолатида ишлай олишлари ва фильтрловчи ускуналар билан таъминланган бўлиши керак. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling