Ҳарбий-хизмат тайёргарлиги


Аҳоли пунктлари ёки ундан ташқарида доимий ва вақтинчалик жойлашган ҳарбий қисмлар гарнизонни ташкил қилади


Download 50.09 Kb.
bet4/6
Sana02.02.2023
Hajmi50.09 Kb.
#1147078
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Казус ўзб. Harbiy

Аҳоли пунктлари ёки ундан ташқарида доимий ва вақтинчалик жойлашган ҳарбий қисмлар гарнизонни ташкил қилади.
Катта гарнизонлар сафига, одатда, шу аҳоли пункти атрофида жойлашган барча ҳарбий қисмлар киради.
Ҳар бир гарнизонда гарнизон ва қоровуллик хизматлари ташкил қилинади.
Гарнизон хизматининг мақсади гарнизонда ҳарбий интизомни таъминлаш, қўшинларнинг ҳаёти ва тайёргарлиги учун зарур шароит, тревога бўйича уларнинг хатти-ҳаракат қилишини ҳамда қўшинлар иштирокида гарнизон тадбирлари ўтказишни таъминлашдан иборатдир.
Қоровуллик хизмати горнизонда ҳарбий ва бошқа материаллар сақланадиган, қурол-аслаҳа омборхоналари, ҳарбий ва давлат объектларини, шунингдек, гаупвахта ҳамда ахлоқ тузатиш батальонларида сақланаётган шахсларни қўриқлаш учун ташкиллаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Умумҳарбий Низомлари
Мавзу № 3 Қоровул хизматини ташкил этиш ва ўташ

А.Мирзаев

13.

Ҳарбий билим юртини эндигина битириб келган лейтинат Темиров қоровулларни 3-босқичда тайёрлаш бўйича взвод командирининг моддий маъминот бўйича ёрдамчиси шартнома асосидаги кичик сержант Пўлатов билан бахс бойлаб турган вақтида, уларни взвод командири капитан Ашуров кузатиб турар эди.
Мазкур вазият бўйича ҳаракатингиз?

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Умумҳарбий Низомлари
Мавзу № 3 Қоровул хизматини ташкил этиш ва ўташ

А.Мирзаев

14.

Жамоат хавфсизлиги курсанлари қоровул ҳизматини ўташ учун тайинланди. Курсант Эшпўлатов ўз хизматини унга бириктирилган постда ўтаётганда, тақиқланган худуд чегарасини бузиб келаётган тартиб бузар ҳаракатини пайқади. Шу онгда-ёқ уни тўхтатиш мақсадида огохлантирди ва унга нисбатан қурол қўллади.
Мазкур ҳолат юзасидан сизнинг ҳаракатингиз?
Кўриниш ёмон бўлганда пост рақамида кўрсатилган масофадан постга ва тақиқланган чегарага яқинлашганлар кўринмай қолганда соқчи уларни «Тўхта, ким келяпти» дея бақириб тўхтатади. Агар жавоб бўлмаса, соқчи уни «Тўхта, отаман» деб огоҳлантиради.
Агар ўзини қоровул бошлиғи (қоровул бошлиғининг ёрдамчиси, тарқатувчи) деб таништирган шахс бошқа киши бўлса ва у билан бирга келганлар соқчининг «қолганлар жойида қолсин» деган талабини бажармаса, соқчи бақириб «Тўхта, отаман» дея огоҳлантиради. Тартиббузарлар соқчининг бу талабини бажармаса, уларга нисбатан қурол ишлатади (186-м).



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Умумҳарбий Низомлари
Мавзу № 3 Қоровул хизматини ташкил этиш ва ўташ

А.Мирзаев

15.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ўқчи мерган шартнома асосидаги оддий аскар Орипов отиш машғулотлари мобайнида ўзига бириктирилган СВД мерганлик милтиғидан отиш машқини бажариш учун отиш позицияга жойлашди ва отишни амалга оширмоқчи бўлди, лекин қуролдан ўқ отилмади.
Мазкур ҳолат юзасидан қандай қарор қабул қиласиз?

Отиш тайёргарлиги


Мавзу № 5
Мерганлик милтиқлари

А.Мирзаев

16.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси мерган шартнома асосидаги оддий аскар Валиев “Жанга” командаси бўйича ўзига бириктирилган Т-5000 қуролидан ўқув отиш машқини бажариш учун ўт очиш позициясини эгалади. Отишга команда берилди ва нишонлар кўтарилди, Валиев отиш илгакини босган эди қурол отилмади.
Мазкур ҳолат юзасидан қандай қарор қабул қиласиз?

Отиш тайёргарлиги


Мавзу № 5
Мерганлик милтиқлари

А.Мирзаев

17.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси оддий аскар Давронов қуролхонадан ўзига бириктирилган СВД мерганлик милтиғини тозалаш учун олди ва тозалаш тахтасида уни нотўлиқ қисмларга ажратишни ствол қутиси қопқоғини ажратишдан бошлади.
Мазкур ҳолатда Сиз қандай ҳаракат қилган бўлардингиз?

Отиш тайёргарлиги
Мавзу № 5
Мерганлик милтиқлари

А.Мирзаев

18.

РПГ-7 танкка қарши қўл гранатамётидан отиш машғулотлари мабойнида миллий гвардия ходими лейтенант И. Ахатовнинг гранатамётидан ўт очилмади.
Бундай вазиятларда Сиз қандай ҳаракатларни амалга оширасиз?
Танкка қарши қўл гранатамети РПГ-7 ва РПГ-7Д танклар, ўзи юрар артиллерия қурилмалари ва бошқа броневоситалар билан курашиш учун мўлжалланган. Бундан ташқари гранатаметдан душманнинг енгил паналари, шунингдек, шаҳар туридаги иншоотлар ортидаги жонли кучини яксон қилиш учун фойдаланиш мумкин.
Гранатаметдан ПГ-7 В ва ПГ-7 ВМ калибр усти кумулятив ҳаракатли танкка қарши граната отилади.
Граната зирҳ ёриш қобилиятига эга бўлиб, душманнинг барча турдаги замонавий танклари ва ўзи юрар артиллерия қурилмаларига қарши унумли кураш олиб бориш имкониятини беради.

Download 50.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling