- Сақловхоналарда ҳужжатлар турлари хусусиятини инобатга олган ҳолда ҳарорат-намлик тартиби белгиланган меъёрда оқилона ушлаб турилиши лозим.
- Қоғоз асосдаги ҳужжатларни сақлаш учун ҳавонинг ҳарорати +17÷190С, нисбий намлиги 50-55%, оқ-қора пленкали асосдаги ҳужжатлар учун ҳавонинг ҳарорати +5÷100С, нисбий намлиги 40-50%, рангли пленка асосдаги ҳужжатлар учун ҳавонинг ҳарорати -2÷50С, нисбий намлиги 40-50%, оқ-қора фото ҳужжатлар учун ҳавонинг ҳарорати +10÷150С, нисбий намлиги 40-50%, рангли фото ҳужжатлар учун ҳавонинг ҳарорати -2÷50С, нисбий намлиги 40-50%, магнит тасмалардаги ва дискли ахборот ташувчилардаги ҳужжатлар учун ҳавонинг ҳарорати +8÷180С, нисбий намлиги 45-65% бўлиши лозим.
- Ҳавонинг ҳарорати (+/- 5С) ва намлигини (+/- 10%) кескин ўзгариб туришига йўл қўйилмайди.
- Назорат-ўлчаш асбоблари хонани асосий ўтиш жойларида, жавонларда, иситиш ва совутиш тизимлари, шу жумладан қуёш нуридан узоқроқда жойлаштирилади.
Сақловхоналарни ёритишда табиий ва сунъий ёритиш усулидан фойдаланилади - Сақловхоналарда ёйилган нур билан, деразаларда нурни ёйиш воситалари, ҳимояловчи фильтрлар, жалюзалар қўллаш, дераза ойналарини бўяш шартлари бажарилган ҳолда табиий ёритишдан фойдаланиш .
- Табиий ва сунъий ёритувчи нурнинг зарарли таъсиридан ҳужжатларни ҳимоя этиш учун уларни муқоваларда, жилдларда, қутиларда, очиқ ёки ёпиқ турдаги жавонларда, ўрам қоғозларда сақлаш усулидан фойдаланилади.
- Электрон ахборот ташувчилар (дискеталар, CD-дисклар, магнитооптик дисклар, флэш-хотира ва б.)даги ҳужжатлар ерга уланиш контури бўлган ёпиқ металл жавонларда, электромагнетик ва электростатик майдонларнинг таъсиридан, шу жумладан, қуёш нурларининг тўғридан-тўғри тушишидан ҳимояланган ҳолда сақланиши лозим.
Сунъий ёритиш учун текис сиртли ёпиқ плафонларда чўғланиш лампалари қўлланади. Ультрафиолет нурли спектри қирқилган ЛБ, ЛХБ, ЛТБ туридаги люминесцент лампалардан фойдаланишга рухсат этилади. - Сунъий ёритиш учун текис сиртли ёпиқ плафонларда чўғланиш лампалари қўлланади. Ультрафиолет нурли спектри қирқилган ЛБ, ЛХБ, ЛТБ туридаги люминесцент лампалардан фойдаланишга рухсат этилади.
- Кўринадиган спектрли диапазондаги ёритилганлик даражаси: иш столида – 100 лк (люкс), жавонларнинг вертикал юзасида полдан 1 м баландликда – 20-50 лк (люкс)дан кўп бўлмаслиги лозим.
- Сақловхоналар моғор, ҳашаротлар, кемирувчилар, чанг пайдо бўлишини олдини оладиган шароитларда, тоза ҳолда ушлаб турилиши лозим.
- Иқлими бошқарилмайдиган сақловхоналарда санитар-биологик жиҳатдан хавфли ҳисобланувчи шамолланмайдиган зоналар келиб чиқишига йўл қўймайдиган ҳолда ҳавонинг эркин айланиши таъминланган бўлиши лозим.
- Сақловхоналарни ёритишда табиий ва сунъий ёритиш усулидан фойдаланилади
Do'stlaringiz bilan baham: |