Жавонларни ўрнатиш қуйидаги меъёрларга мувофиқ амалга оширилади: - жавонларнинг қаторлари орасидаги масофа (асосий ўтиш йўли кенглиги) – 120 см;
- жавонлар орасидаги масофа (ўтиш йўли) – 75 см;
- ташқи девор билан жавоннинг ён томони орасидаги масофа – 45 см;
- токчалар орасидаги масофа – 40 см;
- пол билан жавоннинг пастки токчаси орасидаги масофа – камида 15 см, кўп қаватли бинонинг энг пастки (цокол) қаватида эса – камида 30 см;
- жавоннинг юқори токчаси билан шифтгача бўлган бўш масофа – 30 см.
- Алоҳида шаклдаги ҳужжатлар (газеталар, хариталар, режалар, чизмалар ва б.) учун мўлжалланган жавонларнинг, шу жумладан, уларнинг ўлчамлари шу ҳужжатларнинг ўлчамларидан келиб чиқиб аниқланади.
Ҳужжатлар жавонларда бирламчи ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда жойлаштирилади: - қоғоз асосдаги доимий сақланадиган ҳужжатлар қутиларда, тубусларда, жилдларда жойланади, уларни ўралган ҳолда сақлашга ҳам йўл қўйилади;
- узоқ муддат сақланадиган ҳужжатлар қалинлиги 20 см(гача) бўлган боғлам кўринишида жойланади;
- ўзоқ муддат сақланадиган ва шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар доимий сақланадиган ҳужжатлардан алоҳида жойланади;
- вақтинча сақланадиган ҳужжатларни токчаларда тик (вертикал) ҳолда боғланмаган ҳолда жойланишига йўл қўйилади;
- суғурта ва фойдаланиш фонди микрофильмлари андоза ва ҳимоя ракордларига эга, фотоқатлами ташқарига қаратилиб, рулон шаклида ўзакга ўраладиган ва металл қутиларда сақланадиган бўлиши лозим.
- Электрон ҳужжатлар ташкилотнинг фақат архив заҳираларини сақлаш учун ишлатиладиган, катта диск мақомига эга алоҳида компьютерида сақланиши лозим.
Қуйидагиларга йўл қўйилмайди: - а) ҳужжатларни полда, дераза токчаларида, номаълум ўрамларда жойлаштириш;
- б) электрон ташувчиларни электромагнит нурлари ва майдонлари манбалари яқинлигида қолдириш ёки сақлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |