Арипова насиба атхамовна
-илова Талабалар тафаккурининг хусусиятлари
Download 2.07 Mb.
|
b1-d0b0-d0bd-d0b0-d0bad0bf-d0bcd0b0d0b6d0bcd183d0b0-1-d29bd0b8d181d0bc
4-илова
Талабалар тафаккурининг хусусиятлари Талабалик йилларида ёшлар биологик жиҳатдан баркамоллик, ижтимоий нуқтаи назардан етуклик, жисмоний бақувватлик босқичига кўтарилади. Аммо илк ўспиринлик (16 – 17ёшли)нинг айрим болаларга хос ҳулқ – атворнинг ташқи ифодалари, романтикаси маълум давргача ўз таъсирини ўтказиб туради. Олий мактабдаги дастлабки синов (биринчи сессия) давридаёқ талаба турмуш фақат романтикадан иборат эмаслигига, балки изланиш, иродавий зўр бериш, ақлий меҳнат заҳмати орқали эзгу ниятга етишиш мумкинлигига иқрор бўлади. Фавқулоддаги таасуротлардан, ижтимоий синовдан кейин ўқишга, турмушга, инсонларга нисбатан муносабати жиддий равишда ўзгаради, нарса ва ҳодисаларга, ижтимоий ҳолатларга вояга етган катта кишилардек муомала қилиш, воқеликни тўғри, оқилона (адекват) акс эттиришга, тушуниб етишга ҳаракат қилади. Юқори синф ўқувчиси даврида вужудга кела бошлаган тафаккурнинг мустақиллик, теранли, ихчамлик, ташаббускорлик, танқидий сифатлари кун сайин такомиллашиб, янги – янги белги ва аломатлар билан бойиб боради. Талабаларда ўз – ўзини назорат қилиш, ўз – ўзини баҳолаш, ўз – ўзини англаш, ўз – ўзини бошқариш каби ақл – заковатнинг муҳим жиқатлари тараққиётнинг янги юксак босқичига кўтарилади. Талабаларда тафаккурнинг ривожланишида, илмий дунёқарашнинг умумтаълимий ва ижтимоий фанлар, жумладан, тарих, фалсафа, мантиқ, иқтисодий назария асослари, маданиятшунослик, адабиёт, этик, эстетика, психология, педагогика каби ўқув предметлари муҳим роль ўйнайди. Талабалар тафаккури, асосан, ўқиш, амалий машғулот ва мустақил билим олиш фаолиятларида жадал ва узлуксиз равишда ривожланади. Гоҳо маъруза жараёни улардан репродуктив (ўзлаштирилган билимларга асосланувчи) тафаккурни тақозо этса ҳам, лекин семинар машғулотлари, мустақил топшириқлар, лаборатория практикуми продуктив (ижодий) фикр юритиш фаолиятини талаб қилади. Ҳар иккала таълим шакли ҳам талабалар ақлий меҳнати, мақсадга йўналтирилган ва мувофиқлаштирилган диққати ёрдами билан амалга ошади. Олий мактабда мустақил ишларнинг барчаси: конспект тузиш, реферат, аннотация, тезис, семинарга ҳозирлик, курс ва диплом ишлари талабадан мустақилликни, ижодий ёндашишни, (кпеативликни) муаммоли ҳолатни, мураккаб педагогик ҳолатни, мураккаб педагогик вазиятни ҳал қилишни тақозо қилади. Давлат ўқув режасида кўрсатилган, дастурда кўзда тутилган материаллар а илмий маълумотларни ўзлаштириш билим – савияни кенгайтириш билан қаноат ҳосил қилмасдан, балки уларни тушуниш, англаб етишни талаб қилади, бу эса бевосита тафаккурнинг функциясидир. Хотира бисотидаги билимларни изчил равишда тартибга келтириш, эсга тушириш, улар ичидан энг муҳим жиҳатларни ажтатиш, ўзаро таққослаш, туркумларга киритиш, умумлаштириш билиш жараёнининг ақлий йўли билан, яъни тафаккур ёрдамида амалга оширилади. Ижтимоий – фалсафий курсларни ўрганиш давомида моддий борлиқдаги нарса ва ҳодисалар ўртасидаги мураккаб ички боғланишлар, алоқалар ва ижтимоий турмуш қонуниятлари юзасидан чуқур назарий методологик, илмий – услубий хусусиятдаги билимлар ўзлаштирилади. Айниқса ушбу даврда дискурсив (ижодиёт ва ҳақиқат мезони учун баҳсда юзага келувчи) тафаккур тури талаба учун омилкор ақл – заковат қуроли вазифасини бажаради. Таълим жараёнида фикр юритиш операцияларидан унумли фойдаланиш эвазига ҳар қандай мураккаб билимларни эгаллаш имконияти вужудга келади. Талабалар тафаккур шакллари (тушунча, ҳукм, хулоса чиқариш) нинг функционал ва операционал жиҳатлари билан яқиндан танишадилар, шунингдек улардан мустақил фойдаланиш учун барча интеллектуал резервларини ( ақлий заҳираларини) ишга солишга ҳаракат қиладилар. Ҳукм чиқаришнинг барча ( якка, умумий, зиддиятли, фаразий, инкор) кўринишлардан ўқув ва мустақил билим олишфаолиятларда фойдаланиш шарт – шароитлари туғилади. Хулоса чиқаришнинг индуктив (хусусийдан умумийга фикрнинг йўналганлиги) ва дедуктив (умумийдан ҳусусий ҳолларга фикрнинг қаратилганлиги) йўлларидан муайян тарзда билиш фаолиятида қўллашга интиладилар. Тушунчалар (якка, умумий, хусусий, яққол, мавҳум, тўпланма) моҳиятини англаган ҳолда маълумотларни эгаллаш билимларни барқарорлигини таъминлайди. Бу нарсаларнинг барчаси тафаккурни ривожлантиришга ўз таъсирини ўтказади. Олий таълим узлуксиз равишда ижодий тафаккурни талаб қиладиган, муаммоли хусусиятдаги топшириқ ва масалалар тизимидан иборатдир. Қар бир маъруза, семинар машғулоти, мустақил топшириқлар, ҳатто лаборатория ишлари ҳам муаммоли вазият, ҳолатнинг таркибий қисмларидан тузилган бўлади. Уларни ҳал қилиш (ечиш, бажариш) ижодий изланишни вужудга келтиради. Чунки муаммоли ҳолатгача давр, муаммоли вазиятдан кейинги ақлий жараёнлар ҳам талабадан ижодий қидирув, тадқиқот фаолиятини тақозо этади. Топшириқни мустақил бажариш талабалардан тафаккур операциялари (анализ, синтез, таққослаш, солиштириш, яққоллаш, мавҳумлаштириш, гуруҳлаш, туркумлаш, умумлаштириш, системалаштириш) ва шаклларидан ( тушунча, хукм, хулоса чиқаришдан) фойдаланишни талаб қилади. Талабаларни ўқув фаолияти ёки таълимий усуллар билан таништириш тафаккур ривожида алоҳида аҳамият касб этади. Жумладан тушунчаларга (ҳолатларга) турли нуқтаи назардан қараш усулини талабаларда таркиб топтириш ва уни шароитга (вазиятга) кўчиришга ўргатиш юқори кўрсаткичлар беради. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, одатда усулларнинг кўчишини “бирданига”, аста – секин, “бузиб – тузатиб”, қайта қуриш, таркибини янгидан тузиш, кўргазмали материалдан матнли (мантиқий) материалга ўтиши каби кўринишлари мавжуддир. Талабаларда ўқув фаолиятнинг усулини таркиб топтириш қуйидагича амалга оширилади. Хотира тушунчасини турли нуқтаи назардан қараш мумкин, чунончи, у билиш жараёни, продуктив ёки репродуктив мнемик (лот. – хотира) фаолият, амалиётга зарур билимлар мажмуаси, хотира – бу кўникма, малака ва одатлар йиғиндиси; умумлашган образлар тўплами, грамматик термин, феноминал хотиралилик шахс сифатида тариқасида ва ҳоказо. Ўқув фаолиятининг ушбу усулини мустақил топшириқ бажаришга, яъни “Тафаккур” тушунчасига кўчириш имконияти қуйидаги тарзда намоён бўлади: тафаккур – бу билиш жараёни, фикр юритиш фаолияти, прогноз қилиш, англашилган билимдар, мулоқот негизи, грамматик термин, ақл сифати, зеҳни ўткирлик, шахс сифати каби тасаввур қилиш мумкинлигини таъкидлаб ўтилади. Юқоридаги мулоҳазаларга қарамасдан, талабалар тафаккурида субъектив – шахсий хусусиятга эга бўлган заиф жиҳатлар мавжуддир. Фикр юритиш фаолиятини назорат қилишда қатор камчиликларга йўл қўйилади, масалан, фаолият натижасини текшириш сифатидагина қўлланилади. Уларнинг ақлий фаолиятида хатти – ҳаракат ёки билим сифатини баҳолаш ва ўз – ўзини баҳолашда ҳам воқеликни оқилона, тўғри акс эттириш жараёнида иллатлар кўзга ташланади. Нарса ва ҳодисалар хусусияти ёки қонунияти кўпинча орттириб баҳоланади, баъзан пасайтириб баҳолаш ҳоллари ҳам намоён бўлади. Аҳён – аҳёнда бўлса – да, тўғри, оқил, ҳақиқатан аниқ баҳолаш ўртасидаги муносабат мутаносибликка, ўзаро уйғунликка эга эмас, шу туфайли имконият (ақлий заҳира) билан ҳавоий орзулар орасида зиддият вужудга келади, натижада оқиллик ўрнини ғайирлик эгаллай бошлайди. Бундай салбий ҳиссий кечинманинг, шахс иллатининг олдини олиш ва мутлақо бартараф қилиш учун махсус тренингдан (тўғри етакловчи машқ – намуналардан) фойдаланиш ижобий натижалар беради. Таъкидлаб ўтилган нуқсонлар, қусурларга қарамасдан, талабалар тафаккури илк ўспиринлик ёш давридан ҳам сифат, ҳам мазмун, ҳам кўлам жиҳатидан кескин тафовутланади. Бу фикрлар психологлар томонидан тўпланган миқдорий маълумотлар билан аллақачонлар тасдиқланган. Шундай қилиб, муайян бир соҳанинг ёш мутахассис кишиси – талаба юксак ақл – заковат эгаси, уқувли – теран фикрли инсон, иймонли, диёнатли шахс, аниқ дунёқарашга; мустаҳкам эътиқодга эга бўлган зиёли, миллий мафкуранинг жонкуяри, тарғиботчиси сифатида ижтимоий катта ҳаётга йўлланма олади. Талаба – ўспиринлик, илк ёшлик даври ўзининг маҳсулдорлиги, рефлексив (англашилганлик, онгли режалаштира олишлик) хусусияти билан бошқа ёш даврдаги одамлардан ўзига хос равишда ажралиб туради. Талабалик йиллари ижодий изланишлар, ақл – заковат заҳираларини ишга сола билиш, ақлий қобилиятни сафарбар қилиш имкониятларига эга бўлган шахснинг етуклик даври ҳисобланади. Хуллас ушбу ёш даврда тафаккур сермаҳсул, сермазмун босқичга кўтарилиб, яратиш, ихтиро, ижод ва кашфиёт қилиш арафасида туради. Талабалар мутахассисликка хос бўлган ўқув предметлари, фан асосларини эгаллаш фаолиятида ижодий маҳсулот бериш учун тинимсиз ҳаракат қиладилар. Уларнинг билишга, билим олишга ундовчи майллари турғун, мустаҳкам ва барқарор қизиқишга айлана боради, бадиий ижодиёт ва илмий – тадқиқот бобида дастлабки эзгу – ниятлари, орзуларини ушатишга интиладилар. Жумладан филолог ёки журналист талабалар бадиий ижод билан, табиий – математика фан соҳасидагилар эса кузатиш ва тажриба ўтказиш билан, тарихчи – археолог талабалар ижтимоий турмуш солномаларини очиш билан, психологлар корхоналар ва мактабларга амалий ёрдам кўрсатиш билан шуғуллана бошлайдилар. Ҳатто талабалар ўзларининг ақлий меҳнати маҳсуллари билан олимпиада, илмий – амалий анжуманларда, ихтирочилар ва рационализаторлар конкурс – танловларида муваффақиятли қатнаша оладилар. Буларнинг барчаси тафаккур ёрдами билан чиқарилади, моддий борлиқни янада аниқроқ ифодалаш, яратиш фаолиятларида фаол қатнашиш учун интилиш, муаммоли ҳолат ва вазиятларни ҳал қилиш (ечиш) жараёнларининг маҳсули сифатида намоён бўлади. Ҳозирги замон талабаларининг ижодий тафаккур орқали вужудга келтирган бадиий асарлари, илмий чиқишлари, ишлаб чиқаришга тақдим қилинган рационализаторлик таклифлари халқ хўжалигини юксалтириш, мустақил республика фан ва техникасини ривожланган мамлакатлар даражасига кўтариш учун хизмат қилмоқда. Энг юксак савияда тайёрланган диплом ишлари ва лойиҳалари талабалар ижодий тафаккурини намуналари ҳисобланади, шу боисдан уларнинг илмийлик даражаси юқори бўлганлари номзодлик диссертациясига тақдим қилинмоқда. Олий мактабда ўзлаштирилган назаоий билимларни ишлаб чиқаришга, амалиётга, турмушга тадбиқ этиш, эл ўртасида ёйиш, тарғиб қилиш ҳам талабалик даврига хос хусусиятларидан биридир. Назарий ва амалий, ижодий ва дискурсив, фазовий тафаккур билан қуролланган талабалар омма ўртасида илм – маърифатни ёйиш ишида фаол иштирок қилмоқдалар. Талабалар нарса ва ҳодисалар, воқеликни тўғри, оқилона, омилкорлик билан акс эттириш, ижтимоий ҳаёт талаби ва эҳтиёжларини англаш, онгли равишда фикр юритиш фаолиятини ташкил қилиш ва бошқариш имкониятига эгадирлар. Уларда таълим жараёнида тафаккурнинг дискурсив ва рефлексив сифатларини шакллантириш илмий, ижодий тафаккурни вужудга келтиради. Бунинг учун уларни мустақил билим олиш фаолиятини тўғри уюштириш ва бошқаришга ўргатиш юксак самаранинг кафолатидир. Download 2.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling