Арипова насиба атхамовна
-илова Талаба шахсининг ижтимоий – психологик хусусиятларини текшириш
Download 2.07 Mb.
|
b1-d0b0-d0bd-d0b0-d0bad0bf-d0bcd0b0d0b6d0bcd183d0b0-1-d29bd0b8d181d0bc
5-илова
Талаба шахсининг ижтимоий – психологик хусусиятларини текшириш Ҳозир психологияда талаба шахсини ўрганишнинг қатор усуллари ишлаб чиқилган. Қуйида ана шуларнинг айримларига тўхталамиз. Психология фанида кенг қўлланиладиган усуллардан биттаси қуйидагичадир. Ҳурматли талабалар! Сизни илмий – тадқиқот фаолиятида эксперт сифатида иштирок этишингизни сўраймиз, бу ишнинг асосий мақсади талабалар шахсининг объектив ижтимоий – психологик хусусиятларини аниқлашдан иборатдир. 1. Бунинг учун талаба шахсининг беш гуруҳдан иборат қуйидаги фазилат, сифат ва хислатларига ўз аҳамияти бўйича тегишли тартиб номерларини қўйишингизни сўраймиз: Шахснинг ғоявий – сиёсий сифатлари. Касбий – ихтисослик фазилатлари. Ахлоқий – этик хислатлари. Тарбиявий – педагогик сифатлари. Ташкилий – ишчанлик фазилатлари. Ҳар бир гуруҳга киритилган сифатларни ўзингиз муҳим бўлмаган деб ҳисобласангиз, у ҳолда уни ўчириб ташланг ва ўрнига ёқтирганингизни қўшиб қўйинг (1 – 5 жадваллар). 3. Ҳар бир гуруҳдаги алоҳида фазилатларни аҳамиятлигига қараб, уни беш балли шкала билан баҳоланг: “5” – талаба шахсининг тизимида мутлақо зарур деб ҳисоблаганда қўйилади; “4” – талаба шахсининг тизимида бу сифат қатнашиши шарт; “3” – мазкур сифат иштирок этса кўнгилдагидек иш бўлар эди; “2” – ушбу сифатнинг мавжудлиги заруриятдан ташқари; “1” – уни эътиборсиз қолдирса. 1 – жадвал. Шахснинг ғоявий – сиёсий сифатлари
2 – жадвал. Касбий – ихтисослик сифатлари
3 – жадвал. Ахлоқий – этник хислатлар
4– жадвал. Ташкилий ишчанлик сифатлари
5 – жадвал. Тарбиявий педагогик сифатлари
Навбатдаги методика талабаларнинг ўз мутахассислигига, қатнашиши мажбурий практикага муносабатини аниқлаш учун хизмат қилади: Фамилияси, исми, отасининг исми; Факультети; Курси. Мазкур мутахассисликни танлашингизга нима сабаб бўлди (тегишли жавобнинг тартиб рақамини айлана ичига олинг); ҳар қандай фан билан шуғулланиш имконияти; мутухассислик бўйича ўз қобилиятимга ишончим; ўқитувчининг тавсияси; оиламиз анъанаси; ўқитувчи меҳнатининг ижтимоий нуфузи; шу мутахассислик бўйича илмий – тадқиқот ишлари; бундан бошқа иложим йўқ эди; яна нималар сабаб бўлганини ўзингиз ёзинг. 2. Агар университетга қайтадан кириш имконияти бўлса, Сиз яна шу мутахассисликни танлайсизми? 1. Ҳа 2. Йўқ 3. Билмайман 3. Мутахассислик бўйича факультетдаги умумий тайёргарлик жараёни Сизни қониқтирадими? 1. Ҳа 2. Йўқ 3. Билмайман 4. Ўқитувчилик касби ва унинг истиқболи Сизга ёқадими? 1. Ҳа 2. Йўқ 3. Билмайман 5. Агар университетга қайтадан кириш имконияти бўлса, Сиз яна шу факультени танлайсизми? 1. Ҳа 2. Йўқ 3. Билмайман 6. Илмий фаолият нимаси билан ўзига тортади: 1. Фанда ўз фикрингни айтиш имконияти. 2. Ижод қилиш. 3. Диссертация ёқлаш имконияти. 4. Моддий таъминланиш. 5. жамоада меҳнат қилиш имконияти. 6. ўзини – ўзи камол топтириш. 7. Олий ўқув юртида ўқитувчи бўлиб ишлаш истаги.
8. Сиз олдинда турган педагогик практикага қандай муносабатдасиз: уни ўртача қизиқиш билан кутаяпман; менингча, практика фойдали бўлади; мен ундан чўчимайман; у мени ўзим ёқтирган фандан чалғитади; педагогик практикадан ҳеч қандай натижа кутаётганим йўқ. 9. Агар дарс бериш зарурати туғилса, сиз унга тайёрмисиз? 1. Ҳа 2. Йўқ 3. Билмайман 10. Сиз практикага фан бўйича тайёрман деб ҳисоблайсизми: 1) мутахассислик фани бўйича: 1. Ҳа 2. Йўқ 3. Билмайман 2) ўқитиш методикаси бўйича-чи: 1. Ҳа 2. Йўқ 3. Билмайман 3) психологияга-чи: 1. Ҳа 2. Йўқ 3. Билмайман 4) педагогикага-чи: 1. Ҳа 2. Йўқ 3. Билмайман Мутахассислик фанини қандай ижобий ва салбий жиҳатларини биласиз?
12. Психология ўқитишнинг қандай ижобий ва салбий жиҳатларини биласиз?
13. Педагогика ўқитишнинг қандай салбий ва ижобий жиҳатларини биласиз?
Машғулотлардан ташқари вақтларда ижодий фаолиятнинг қайси турлари билан шуғулланасиз: мусиқа ансамблида қатнашаман театр жамоасида иштирок этаман бадиий сўз устаси студиясида шуғулланаман рақс тўгарагида қўғирчоқ театрида талабалар илмий жамиятида спорт секциясида фаолиятнинг бошқа (қандай) турлари билан шуғулланаман. 15. Ўқитувчиликда ижодий фаолиятда қатнашишингиз ёрдам берадими? 1. Ҳа 2. Йўқ 3. Билмайман Мактабда қандай жамоат ишларини бажаргансиз: синф бошлиғи таҳрир ҳайъати аъзоси етакчи ўзлаштирмайдиган ўқувчиларга ёрдамчи спорт секциясининг бошлиғи ўқув кенгашининг аъзоси яна қандай ишларни бажаргансиз? Университетда қандай жамоат ишларини бажаряпсиз: ёшлар уюшмаси кенгашининг аъзоси талабалар касб уюшмасининг бюро аъзоси гуруҳ бошлиғи таҳрир ҳайъатининг аъзоси мактабда етакчилик талабалар уюшмасининг аъзоси тўгарак қатнашчиси жамоатчи тренер яна қандай жамоат ишларини бажаришингизни қўшиб қўйинг. Юқоридаги топшириқни бажаришнинг сифати, маъноси ва тўлиқлигини экспериментчи баҳолайди. Барча саволларга тўлиқ, маъноли жавоб берган талабаларга юқори балл берилади. Психология фанида шахснинг характерини, темпераментини, бошқаларга муносабатини, улар билан мулоқот кўламини ва жамоадаги ролини ўргатишнинг кўплаб усуллари мавжуд бўлиб, улар тўғрисида кейинроқ тўла маълумот берамиз. Бизнингча, уларни амалиётга татбиқ қилиш ҳам олий мактабдаги таълим ва тарбияни янада такомиллаштиришга хизмат қилади Download 2.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling