Арипова насиба атхамовна
Download 2.07 Mb.
|
b1-d0b0-d0bd-d0b0-d0bad0bf-d0bcd0b0d0b6d0bcd183d0b0-1-d29bd0b8d181d0bc
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диктант учун саволлар
1-илова
3 ЖОРИЙ НАЗОРАТ Ўтилган мавзулар бўйича терминологик диктант Топшириқ мазмуни: Ўтилган мавзулар бўйича 20 та саволдан иборат бўлган терминологик диктант ўтказилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун талабага 0,25 балл қўйилади. Диктант учун саволлар: 1) Ўқитиш ва тарбиянинг психологик асосларини ўрганади ва анализ қилиб берадиган фан. 2) Ёш даврлар психологиясини ўрганадиган соҳани айтинг. 3)Кузатиш методининг технологиясидан бири,яъни,кузатиш жараёнида барча холат,ходиса аломат ва ташқи қиёфа,кўринишнинг ўзига хослигини қайд қилиш нима деб аталади? 4) Инсон психологиясининг руҳиятини тадқиқ қилиш, унинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида оғзаки ёки ёзма маълумотлар касб психологиясининг қайси методи орқали ўрганади? 5) Касб ва уларни бир – биридан фарқловчи ихтиослар томонидан олдига қўйилган талабларни баён қилиш мажмуасига нима дейилади? 6) Психология фанининг касб танлашга йўналтириш, касбий тайёргарликни такомиллаштириш, касбий фаолиятни оптималлаштиришнинг амалий масалалари тизимини ечувчи соҳаси нима деб аталади? 7)Психодиагностика сохасида ўзига хос ёндашишлар амалга оширган олимни топинг. 8) Билишнинг назарий ва амалий ўзлаштириш усуллари йиғиндиси нима? 9) Касб танлашга йўналтириш учбурчак схемасини ким ишлаб чиққан? 10) Ўқув фаолиятини нечта элементи мавқжуд? 11) Индивидни пайдо бўлишидан бошланиб умрининг охиригача психик ривожланиш жараёни нима деб аталади? 12) Касбга йўналтириш фан тилида нима деб аталади? 13) Ким томонидан олиб бориладиган тадқиқотлар таълимда муаммоли дарсларни ташкил этишга қаратилган 14) Галперин назарияси бўйича билимларни ўзлаштириш неча турга бўлинади? 15) Кимлар касб танлаш тўғрисида яққол тасаввурга эга бўлмаганликлари сабаб кўпроқ хатога йўл қўяди? 16) “Акселерация” терминининг маъноси нима? 17) Ўспиринликнинг иккинчи босқичидан иборат бўлиб 17 – 25 ёшни ўз ичига оладиган даврни кўрсатинг 18) Инсон хулқ атвори, унинг боғланиши, йўналиши ва фаоллигини тушунтириб берувчи психологик сабаблар мажмуи нима? 19) Шахс хулқ атворини ички психологик сабаблар туфайли бошқариш нима дейилади? 20) Касбга йўллашнинг моҳиятини инсон онгига чуқурроқ сингдириш учун шахснинг иштиёқи ва қобилиятларига мос касб – ҳунар (ихтисос) танлаш учун муҳим объектив ва субъектив шарт – шароит яратиш жараёнига нима дейилади? Download 2.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling