Арипова насиба атхамовна
-илова Асосий тушунчалар
Download 2.07 Mb.
|
b1-d0b0-d0bd-d0b0-d0bad0bf-d0bcd0b0d0b6d0bcd183d0b0-1-d29bd0b8d181d0bc
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-илова 1 гуруҳ учун топшириқ
- 4-илова Машғулотнинг услубий таъминоти
- 9-МАВЗУ Талабалар психологияси ва ўқув фаолияти.
- Ўқув соати – 2 соат Талабалар сони: 60 нафар Ўқув машғулот шакли
- Ўқув машғулотининг мақсади
- Педагогик вазифалар: Ўқув фаолияти натижалари
- 1.2. “Талабалар психологияси ва ўқув фаолияти
- Иш босқич-лари Ўқитувчи фаолиятининг мазмуни Тингловчи фаолиятининг мазмуни
- 1-илова Ўтилган мавзу бўйича билимларни мустахкамлаш учун саволлар
- 2-илова Маъруза режаси
- 3-илова Олий таълимдаги қийинчиликларни бартараф этиш йўллари
2-илова
Асосий тушунчалар: Талаба, қобилият, тафаккур, идеал “Мен”, реал “Мен”, ҳис – туйғулар, ижтимоий – психологик хусусиятлар, ўзлигини англаш, креативлик (муаммоли ҳолат), тафаккур шаллари: тушунча, хукм, хулоса чиқариш. 3-илова 1 гуруҳ учун топшириқ “Талабаларнинг психологик хусусиятлари” ни Нилуфар гули ёрдамида ёритинг
2 гуруҳ учун топшириқ Талабалар тафаккурининг хусусиятларини таҳлил қилинг. Инсерт жадвалига тегишли белгиларни қўйинг. Ҳар бир талабага жадвал шаклидаги матн тавсия этилади. Талаба матнни ўқиш жараёнида ждвалнинг чап томонига махсус белгиларни қўйиб боради. (“+” – агар маълумот янги бўлмаса, “-” – агар олдинги олган билимларига нисбатан тўлиқ бўлмаса, V – агар маълумот тушунарли бўлса, ? – агар маълумот тушунарсиз бўлса ёки қўшимча маълумотларни талаб этса).
4-илова Машғулотнинг услубий таъминоти: 1. Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., 2008. 2. Э.Ғ.Ғозиев, К.Қ.Мамедов. Касб психологияси. – Т.: ЎЗПФИТИ, 2003. 3. Давлетшин М.Г. ва бошқалар. Ёш даврлар ва педагогик психология. – Т.: ЖАҲОН ПРИНТ, 2009. 4. Иванов П., Зуфарова М. Умумий психология. Дарслик. – Т., 2008 5. Н. Боймуродов. Амалий психология. Ўқув қўлланма. – Т., 2008 6. Очилов М. Олий мактаб педагогикаси. – Т., 2008. 7. Абдуллаева Р.М., Рахмонов А. Шахснинг касбий фаолияти учун зарур бўлган психологик хусусиятларни аниқлаш усуллари. – Т, 2001 8. Л.В.Голиш, Д.М.Файзуллаева “Таълимда инновацион технологиялар. Педагогик технологияларни лойиҳалаштириш ва режалаштириш” – Т, 2011
1.1. Маърузани олиб бориш технологияси
1.2. “Талабалар психологияси ва ўқув фаолияти” мавзусининг технологик харитаси
1-илова Ўтилган мавзу бўйича билимларни мустахкамлаш учун саволлар Талабалик даври ўспиринликнинг нечанчи босқичи ва у неча ёшни ўз ичига олади? Талабанинг психологик хусусиятлари ҳақида нималар дея оласиз? Талабалар тафаккурининг хусусиятлари ҳақида гапириб беринг. 2-илова Маъруза режаси Олий таълимдаги қийинчиликларни бартараф қилиш йўллари. Дарсни психологик таҳлил қилиш. 3-илова Олий таълимдаги қийинчиликларни бартараф этиш йўллари Қийинчиликларнинг асосий сабаблари талабалар ўқув фаолиятининг тўғри усулларини билмаслиги, ақлий меҳнатда куч ва имкониятларни бир текис тақсимлай олмаслигидан иборат бўлиб, булар ақлий зўриқишнинг негизи ҳисобланади. Талабаларда вужудга келган ақлий зўриқиш тасодифий психологик ҳодиса эмас, унинг замирида шахсий ўқув фаолиятини оқилона бошқариш уқувининг заифлиги ётади. Шунга ўра олий ўқув юрти талабалари кўпинча ўқув материалларини ўзлаштиришда бу фаолиятни тасодифий бошқаришга ҳаракат қиладилар. Бунда муайян материаллар мантиқий ҳаракат билан эслаб қолинса, қолганлари мутлақо диққатдан узоқлаштирилади. Натижада улар маърузанинг бир қисмини тинглайдилар, унинг моҳиятини баъзўр англайдилар, уни конспектлаштиришга улгурмайдилар. Ўқув йили мобайнида ана шу ҳолнинг давом этиши имтихон сессияларини талаба учун қаттиқ синовга айлантиради. Шунга кўра олий ўқув юртининг асосий вазифаларидан бири талабани ўқув материалларининг асосий манбалари билан ишлашга ўргатишдан, унинг мустақил билиш фаолиятини ташкил қилишдан, уни ўзини бошқариш усуллари билан таништиришдан иборатдир. Маълумки олий мактабда мустақиллик ва мустақил ўқув фаолиятини уюштириш талаб қилинади. Олий маълумот олиш талабанинг мақсадга мувофиқ, мунтазам, режали, изчил ўқув фаолиятини таълимнинг барча босқичларида амалга оширишини тақозо этади. Олий мактаб психологияси фанида талабаларнинг ўқув фаолияти аудитория ва аудиториядан ташқари қисмларга ажратилади. Шу билан бирга талабалар олдида ўқув фаолиятининг таркибий қисмлари билан боғлиқ муайян қоидаларга риоя қилиб ҳал этиладиган масалалар кўрилади: 1) Қандай йўл билан аудиторияда тўғри ўқиш ва ўқитиш мумкин? 2) Қай йўсинда аудиториядан ташқари вақтларда мустақил фаолиятнинг умумлашган усулларидан фойдаланса бўлади? 3) Маърузада талабанинг ақлий фаолияти учун оптимал шарт – шароитлар қандай яратилади? 4) Амалий ва семинар машғулотларига тайёргарлик натижасини қандай аниқлаш ва ифодалаш мумкин? 5) талабанинг имтихон ва синовларга тайёргарлик савиясини аниқлаш имконияти борми ва ҳоказо. Мазкур фанда маърузанинг муҳим бешта тури қонуний равишда тавсифланган. Улар ахборот берувчи, йўналтирувчи, рағбатлантирувчи, методик, ривожлантирувчи ва тарбияловчи маърузалар деб аталади. Ана шу маърузаларнинг сифатини баҳолашда қуйидагилар ҳисобга олинади. 1. Маърузанинг мазмуни (ғоявий – сиёсий йўналиши, илмийлиги, оммабоплиги, назария амалиётнинг бирлиги,эмперик материаллар кўлами, баён қилиш шакли ва бошқалар). 2. Талабани ўйлашга, бош қотиришга етакловчи материалларнинг муаммоли баён қилиниши (унинг даражалари, жабҳалари, жиҳатлари, даврийлиги кабилар). 3. Маърузанинг асослилиги (яққол далиллар билан мустаҳкамланувчи назарий қоидаларнинг ҳаққонийлиги, лўндалиги). 4. Маърузанинг мутахассислар касбий тайёргарлиги даражасига боғлиқлиги (қай даражада, қай шаклда, қай йўсинда). 5. Маърузанинг тизими (режалилиги, тартиблилиги, йиғинчоқлиги, умумлашганлиги). 6. Маъруза ўқиш усули (кўрсатмалилик, жонли нутқ, ҳис – туйғуга бойлиги, материал баёнининг суръати, ўринли тўхталиш, мантиқий урғу). 7. Ўқитувчининг талабага муносабати (эътиборлиги, талабчанлиги, самимийлиги, меҳрибонлиги, одоблилиги). 8. Аудитория билан алоқа қилиш (бевосита, жонли, яккама – якка, гуруҳий, жамоавий, узлуксиз, аҳён - аҳёнда). 9. Талабаларнинг лекциядаги давомати (академик гуруҳнинг тўла қатнашуви, бир оз камчилиги, умуман камчилиги). 10. Маърузани конспектлаштириш (кўпчилик томонидан, ярмиси, айримлари). 11. Лекторлик фаолиятини бошқариш (эркин, ишонч билан, тезисга асосланиб баён қилиш, маъруза конспектидан узоқлашмай баён қилиш). 12. Мақсадга эришиш (ишлаб чиқилган йўллар, синалган воситалар, эгалланган усуллар, шахсий нуқтаи назарни баён қилиш, талабанинг мустақил ҳолда ишлаши учун имконият яратиш ва бошқалар). Маълумки, олий мактабдаги ўқув тарбия жараёнида маъруза билан семинар машғулотлари боғланиш муҳим аҳамият касб этади. Семинар машғулотлари асосан талабаларда тафаккурнинг танқидийлиги, маҳсулдорлиги каби ақлнинг зарур таркибий қисмлари шаклланишига қаратилган бўлади. Семинар машғулотларида ўқитувчи ўрганилаётган муаммо юзасидан талабаларнинг билимларини текшириш, уларда тафаккурнинг мустақиллигини, маҳсулдорлиги ва теранлигини ошириши, атроф – муҳитга муносабатни шакллантиритиши, уларга илмий назариялар, концепциялар бўйича шахсий фикрларини билдиришга ўргатиши керак. Семинар машғулоти талабанинг ўз ўқув фаолиятини бошқаришида муҳим роль ўйнайди. Масалан, таълимнинг турли шаклларида (мустақил ишлар, тўгарак машғулотлари, илмий – тадқиқот, лекция ва баҳсларда олинган билимлар яққоллашади, тартибга тушади, янада чуқурлашади, мустақил билим олиш малакалари ўсади, ақлий меҳнат усуллари ўзлашади, оғзаки ва ёзма нутқ такомиллашади). Олий мактабда кўпинча семинар машғулотининг икки туридан фойдаланилади: а) семинар режасига кирган масалалардан ҳар бирини алоҳида кенг смуҳокама қилиш; б) ҳар бир талабанинг ўрганилаётган мавзу юзасидан маърузасини тинглаш. Бизнингча, семинарнинг иккинчи тури кенг кўламда ахборотлар алмашиши имкониятига эга. Чунки унда долзарб муаммолар, қонуниятлар, хусусиятлар бўйича мулоҳаза юритилади ва тегишли қарорга келинади. Тажрибаларда талабаларнинг семинар машғулотидаги фаолияти қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади: 1. Семинар машғулотига чиқишнинг муайян мақсадга йўналган (масаланинг қўйилиши, бўлғуси мутахассисликда назарий билимларни амалий билимларга боғлаш). 2. Талаба маърузасининг режаси: оқилона режалаштириш, масалани бирламчи ва иккиламчи аломатларга ажратиш, библиографияни тҳғри тузиш (нодир, янги ва касбга оид манбалар танлангани). 3. Талабанинг хулқи: ўринли бахслашуви, тўғри жавоби, материални чуқур таҳлил қилиши, далилни қайта баён этиши, ўз нуқтаи назари мавжудлиги, ихчам ва лўнда таҳлил: маърузанинг зерикарлилиги, бўшлиги. 4. Ўзаро алоқа: талабанинг курсдошларга танқидий, самимий, эътирозли муносабати; семинар қатнашчилари билан тез мулоқотга киришиш имконияти. 5. Талабанинг машғулотини ишонч билан, мутахассисларча якунлаши, тенгдошлари билимини бойитиши ёки аксинча; семинарда барча ҳолатлар ва муносабатларни ёзиб бориши, унга қарашларини билдира олиши. Маъруза ва семинар машғулотлари самарадорлигини ошириш учун қуйидаги псхологик ҳолатларга эътибор бериш лозим: 1. Матн ва бирламчи манбалар бўйича муҳим ва номуҳим белги ҳамда аломатларни ажратиш ёки мавҳумлаштириш. 2. Ўзлаштирилаётган ўқув материалларни ўз вақтида таҳлил қилиб бориш ва умумлаштириш. 3. Талаба ўқув материалини идрок қилиши учун ақлий фаолиятнинг барча жабҳалари бўйича йўл – йўриқлар бериш. 4. Ўқитувчи нутқидан хаёлан илгарилаб кетиб, унинг якунловчи фикрини олдиндан фаҳмлай билиш ва бошқалар. Шундай қилиб маъруза ва семинар машғулотларининг самарадорлигини ошириш билан олий мактабдаги таълим ва тарбия жараёнида камол топтирувчи ҳамда тарбияловчи принципларни амалга ошириш, талабаларга ўзини ўзи бошқаришни ўргатиш мумкин. Лекциянинг методик ишламаси I. Лекция мавзуси: унинг танланганлигини асослаш. 1) Умумий курс системасида мазкур мавзунинг ўрни ва аҳамиятини аниқлаш. 2) Мавзу бўйича манбалар саралаш (ўқитувчи фойдаланган адабиётлар, талабаларга тавсия қилинадиган манбалар). 3) Амалий машғулот, тажриба материалларини танлаш. I I. Лекцияни ташкил қилиш формаси. 1) Аудитория ва техник воситалар (тингловчиларнинг тайёргарлик даражаси ва характери). 2) Лекциянинг мақсади (предмет азмунини ўз ичига қамраб олган лекциянинг асосий ғояси). 3) Бош мақсадни амалга оширувчи лекциянинг вазифалари. 4) Лекциянинг вазифаларини кетма – кетлиги. 5) Қўйилган вазифанинг характери: информацион, аналитик, системалаштирувчи, муаммоли ва бошқалар. 6) Тавсия қилинган вазифаларни бажариш учун талабаларга зарур воситалар (категориялар, тасаввур системаси, функционал, генетик, структурали, эҳтимоллик, сабабий алоқалар ва ўзаро узвий боғлиқлик). 7) Қўйилган вазифаларни ҳал қилишда, бажаришда тингловчиларда ўқитувчи томонидан шакллантирилаётган муносабат ва эмоционал туйғулар ҳамда позициялар. 8) Лекциянинг ташкилий формаси: а) монологик мулоҳазалар, б) аудивизуал воситаларга таянган монологик мулоҳаза, в) эвристик суҳбат шаклидаги суҳбат, г) том маънодаги эвристик суҳбат, д) диалогик баҳс, дисскуссия – муҳокама қилинадиган муаммо юзасидан қарама – қарши нуқтаи назарлар. III. Лекция мазмуни: 1) маърузанинг мазмунининг конспекти ва режаси, 2) яхлитлик, системалилик, кўрсатмалилик, изоҳлилик, соддаликни таъминловчи дидактик усуллар ва ўқув воситалари (конспект ҳошиясида) мавжудлиги. IV. Лекция жараёнида ўқитувчининг яхлит образи (тимсоли): 1) лекқия мазмунини ҳар қайси қисмига таалуқли бўлган вазифаларни бажаришда талаба билан ўқитувчи ҳамкорлигида шакллари (биргаликда муаммо ёки масалани ечиш, берилган намунага тақлид қилиш: рақобат, шериклик, рақиблик кабилар), 2) фикр билдиришнинг тил орқали (нутқ фаолиятида) ифодаланиши (лексик, грамматик, стилистик, семантик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда фаолиятни ташкил қилиш), 3) ўқитувчининг аудитория билан новербал, эмоционал, ифодали мулоқот воситалари (имо – ишора, мимика, пантомимика, интонация, темп, ритм, пауза, овозни кучайтириш ёки пасайтириш). Семинар машғулотининг методик ишламаси I. Машғулот мавзуси: а) мавзу танлашни асослаш, б) курс прграммасида мавзу ўрнини аниқлаш, в) машғулотнинг мақсади, вазифаси, билишга оид, тарбиявий услубий хусусиятлари, г) адабиёт, текст мураккаблиги, ҳажмини ҳисобга олиш ва ан шу негизда бирламчи манбаларни саралаш. II. Семинар машғулот ўтказиш формаси: 1) аудиториянинг тайёргарлиги характерига боғлиқ равишда семинар машғулоти ўтказиш формасини танлаш: а) савол – жавоб, б) план асосида кенг кўламда суҳбат ўтказиш, в) ўзаро тақриз қилинган маъруза сифатида фикр алмашиш, г) баҳс элементи мавжуд ёзма рефератлар муҳокамаси, д) гуруҳий баҳс (дисскуссия); эркин равишда ёки мақсадга йўналтирилган тарзда, е) ўқув – қуролли ўйин тарзда; 2) адабиётга, машғулот характерига, операцияга, объектга, муаммоларга, масалаларгаЮ мавзуга олдиндан талабаларни йшналтириш дастури; 3) муҳокама қатнашчиларига ролларни тақсимлаш, докладга, рефератга, мавзу муҳокамасига, характерига, формасига қўйиладиган талаблар. III. Машғулотни ўтказиш режаси (плани) ва конспекти: 1) машғулот мазмунининг дастури, мавзунинг асосий қисмлари, ҳар бир қисмнинг асосий вазифаси, таҳлил қилинаётган муаммони ҳал қилиш жараёнида вужудга келадиган асосий зиддиятлар, қарама – қаршиликларни қайд қилиш (фиксациялаш); 2) дастурнинг асосий қисмлари мазмунининг конспекти; қарама – қаршиликларни очишни таъминловчи дидактик усулларни ажратиш, нуқтаи назарларни ажратиш; машғулотнинг ҳар бир босқичларида гуруҳий коммуникация воситалари ва усулларини саралаш; 3) семинар машғулотларида мавзуни турлича шаклларда муҳокама қилиш йўллари; 4) семинар машғулоти ўтказилгандан сўнг уни таҳлил қилиш ва якунлаш. Download 2.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling