1-илова
Асосий тушунчалар:
Акселерация, жисмоний ривожланиш, касбга йўллаш, бўлғуси касб субъекти, биография, касбий лаёқат.
2-илова
Кичик гуруҳлар учун топшириқлар
1 гуруҳ учун топшириқ
Бўлажак касбни танлашда нималарга (имкониятлар, ота-она истаги ва ҳ.) асосланиш керак?
2 гуруҳ учун топшириқ
“Бўлажак касбим тўғрисидаги тасаввурларим” мавзусида фикрингизни билдиринг
3 гуруҳ учун топшириқ
Касбий ҳаётни нимадан, қандай бошлаш лозим? Мулоҳаза юритинг
4 гуруҳ учун топшириқ
“Келажакда юксак малакали мутахассис бўлишимга шубҳа йўқ” мавзусида фикрингизни асосланг
3-илова
Кластер ўтилган мавзуни мустахкамлаш, яхши ўзлаштириш, умумлаштириш ҳамда ўқувчиларни шу мавзу бўйича тасаввурларини чизма шаклида ифодалашга ундайди.
Кластерларга бўлишдан ахборотларни чорлаш босқичида ҳам, фикрлаш босқичида ҳам фойдаланилади. У муайян мавзу синчиклаб ўрганилгунча фикрлаш фаолиятини таъминлашда фойдаланилиши мумкин. Кластерларга бўлиш талабаларнинг тасаввурларини янги боғланишлари ёки уларнинг график ифодалари кўринишларини таъминловчи сифатида ҳам ўтганликларини якунлаш воситаси сифатида қўлланилиши мумкин. Бу ўз билимларига, муайян мавзу тўғрисида тасаввурига ва уни тушунишга йўл очадиган назардаги стратегиядир.
Кластерларга бўлиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:
1.Мавзуга оид барча фикрлар муҳокама қилинмасдан ёзилади.
2. Хатни (матнни) кечиктирадиган имло ва бошқа омилларга эътибр берилмайди.
3.Вақтни ниҳоясига етмагунга қадар ёзиштўхтатилмайди.
4. Имкони борича, боғланиши мумкин бўлган ғояларни чизиб чиқилади, ғояларнингоқими сифати ва улар орасида алоқаларни чегаралаб қўйилмайди.
КЛАСТЕР НАМУНАСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |