Aritmiyaga qarshi vosita
Farmakologik xususiyatlari
Download 328.24 Kb.
|
DORI A3
- Bu sahifa navigatsiya:
- KORDARON ANALOGLARI Аритмия: аломатлар, сабаблар ва даволаш усуллари
- Аритмия белгилари
- Тахикардия
Farmakologik xususiyatlari
Ichki simpatomimetik faolligi va membranani barqarorlovchi xususiyatlari boʻlmagan selektiv beta 1-adrenoblokator. Yurak qisqarishlar soni va kuchini (tinch holatda va yuklanishda) va yurakdan qon otilib chiqishini kamaytiradi, bunda zarb hajmi ahamiyatli kamaymaydi. AV-oʻtkazuvchanlikni susaytiradi, buyraklar tomonidan reninning sekretsiyasini pasaytiradi, miokardning kislorodga boʻlgan ehtiyojini kamaytiradi. Antiaritmik, gipotenziv va antianginal taʼsir koʻrsatadi. KORDARON ANALOGLARI Аритмия: аломатлар, сабаблар ва даволаш усуллари Аритмия – асосан юрак ишлашида узилишлар келтириб чиқарадиган касалликларнинг катта гуруҳи бўлиб, юракнинг жуда тез уриши уриши, юқори пульс, тартибсиз ритмлар юзага келишидан иборат. Ушбу барча узилишлар юрак камералари ишлашига таъсир қилади. Одатда, юрак фаолиятида ҳаммаси жойида бўлса, камералар доимий тартибдаги каби қисқаради. Аммо аритмия бошланиши билан юрак камералари қон ўз вақтида етиб келмагани сабабли тартибсиз равишда сиқила бошлайди. Бу инсоннинг умумий ҳис қилишига ўз таъсирини кўрсатади. Аритмия белгилари Аритмия бошланиши билан одам иситма ёки совқотишни ҳис қилиши мумкин, шунингдек, бош айланиши, тўсатдан онгни йўқотиш, юракдаги оғриқ ёки санчиқлар, бош оғриғи, ҳолсизлик, юрак уриши секинлашгани ёхуд аксинча, қаттиқ урганини сезиш, умумий лоҳаслик, неврологик бузилишлар кузатилади. Аритмия мустақил ташхис бўлиши мумкин, аммо унинг тахикардия ва брадикардия каби пастки турлари кўпроқ учрайди. Катта ёшли соғлом кишиларда бир дақиқада нормал юрак тезлиги 60-80 марта уриш ҳисобланади. Юрак уриши кўпайиши ёки секинлашиши юрак етишмовчилиги белгисидир. Тахикардия – юрак ритми бузилиши, унда дақиқада 90 мартадан кўпроқ юрак уриши кузатилади. Брадикардия – юракнинг дақиқасига 60 мартадан кам уриши касаллиги. Ушбу маълумотлар катта ёшлилар учун стандарт меъёр ҳисобланади, болалар учун уларнинг ёши бўйича махсус даражалаш мавжуд. Агар сизда тахикардия белгилари бўлса, шифокор қабули ва текширувлардан олдин ҳеч бўлмаганда тинчланиб олиш жуда муҳимдир. Бунга ялпиз, лимонўт, дўлана ёки валериана қўшилган ўсимлик дамламаси ёрдам бериши мумкин. Агар брадикардия белгилари кузатилса, аксинча, сизнинг ҳолатингизни қўзғатиш керак. Бунинг учун аччиқ чой ёки қора қаҳва (агар тақиқланган бўлмаса) ичиш керак. Қўшимча қилиш керакки, брадикардияни даволашда қўлланадиган барча дори воситалари таркибида қўзғалувчанликни оширадиган кофеиндан фойдаланилади. Беморлар орасида юракнинг тартибсиз ритми билан намоён бўлувчи классик аритмия тури ҳам кузатилади. Баъзида ритм кучаяди, сўнгра кескин тушади, кейин эса бир неча сонияга юракнинг бутунлай «тўхташи»ни ҳис қилиш мумкин. Бундай ҳолатларда сиз тинчланишингиз керак (тинчлантирувчи чой ичинг) ва агар бу ёрдам бермаса, шошилинч равишда махсус дори-дармонлар қабул қилиш учун шифокор билан маслаҳатлашинг. Download 328.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling