Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/93
Sana10.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1765314
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   93
25-Мавзу 
 
IV боб. Болалар жамоасини ташкил методикаси 
Жамоа сўзи лотинча «Коллективус» сўзининг таржимаси бўлиб, 
йиғилма, омма, биргаликдаги мажлис, бирлашма, гуруҳ маъноларини 
англатади. Аниқроқ айтиладиган бўлса жамоа бу кишилардан иборат гуруҳ, 
демакдир. Замонавий талқинда «Жамоа» тушунчаси икки хил маънода 
ишлатилади. Биринчидан, жамоа деганда кишиларнинг исталган ташкилий 
гуруҳи тушунилади (масалан: ишлаб чиқариш жамоаси, завод жамоаси, 
хўжалик жамоаси ва ҳоказо). Иккинчидан, жамоа деганда юқори даражада 
уюштирилган гуруҳ тушунилади. Чунончи, ўқувчи (тарбияланувчи)ларнинг 
бирлашмаси ўзига хос муҳим белгиларга эгадир. Қуйида жамоа ва унинг 
хусусиятлари (белгилари) борасида сўз юритамиз. 
Жамоа ва жамоа орқали тарбиялаш – тарбия тизимида муҳим аҳамиятга 
эга бўлган тамойиллардан биридир. Шахсни шакллантиришда жамоанинг 
етакчи роль ўйнаш тўғрисидаги фикрлар педагогика фанининг илк 
ривожланиш даврларидаёқ билдирган. Жамоада унинг аъзолари ўртасидаги 
муносабатнинг алоҳида шакли юзага келади, бу эса шахснинг жамоа билан 
биргаликда ривожланишини таъминлайди. Лекин ҳар қандай гуруҳни ҳам 
жамоа деб ҳисоблаб бўлмайди. Жамоа бир қатор белгиларга эгадирки, мазкур 
белгилар жамоани кишиларнинг етарли даражада уюшган ҳар қандай 
гуруҳдан ажратиб туради. 
Жамоа ижтимоий жамиятнинг бир қисми ҳисобланади, унда ижтимоий 
ҳаёт ва кишилик муносабатларининг барча меъёрлари ўз ифодасини топади. 
Зеро, жамоа жамиятдаги мавжуд муносабатлар тизимида намоён бўлар экан, 
жамоа ва ижтимоий жамият мақсади, интилишида ўзаро бирлик, узвий 
мақсадга мувофиқ ташкил этилади. 
Шу боис жамоа ҳаёьининг бир (ягона) мақсадга қаратилганлиги ва 
ижтимоий-ғоявий йўналганлиги унинг етакчи белгиси саналади. 
Ҳар бир жамоа бошқа бир жамоалар билан узвий боғлиқ бўлади. Унинг 
ҳар бир аъзоси жамият ижтимоий фаолиятини ташкил этиш жараёнида ўз 
жамоаси билан биргаликда иштирок этади. Жамоани тушуниш, уни ҳис этиш 
ҳамда шахсни шакллантиришдаги ўрни ва ролини тўғри баҳолай олиш 
умумий ва хусусий (шахсий) мақсаднинг қизиқиши, эҳтиёж ва фаолиятнинг 
бирлигини намоён этади ҳамда бўлишига йўл қўймайди. 
Ҳар бир жамоа ўз-ўзини бошқариш органига эга ва умуммиллий 
жамоанинг узвий қисми саналади. Шунингдек, у мақсаднинг бирлиги ва 
ташкил қилиш хусусиятлари орқали умуммиллий жамоа билан боғланади. 
Ижтимоий жамиятнинг эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган биргаликдаги 
фаолият жамоанинг навбатдаги муҳим хусусиятидир. Жамоа фаолиятнинг 
ижтимоий-ғоявий йўналиши ҳам жамоанинг фаолияти мазмунида ўз аксини 
топиши муҳим аҳамиятга эгадир. 


177 
Жамоа хусусиятини аниқлашда кишилар гуруҳининг ягона ижтимоий 
тизимини ўрната олишдаги усули, яъни жамоани ташкил қилиш усули ҳам 
муҳим ҳисобланади. 
Педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ ташкил этилган жамоа фаолияти 
натижасида жамоа аъзолари ўртасида ишчанлик, бир-бири учун ғамхўрлик, 
ўзаро ёрдам, жамоа манфаати учун жавобгарлик ҳисси қарор топади. 
Биргаликдаги фаолият умумжамият иши учун маъсулият ҳиссини уйғота 
бориб, жамоа аъзоларини бир-бирига яқинлаштиради, жамоа мансублик 
ҳиссини пайдо бўлишига кўмаклашади, жамоага билан муносабатда бўлиш 
эҳтиёжини оширади. Жамоа аъзолари орасида ўзаро яқинлик, ҳиссий бирлик 
(бир-бирини ёқтириш) юзага келади. Ушбу муносабат кўпинча ўз-ўзидан 
пайдо бўлади ҳамда улар педагогик таъсир кўрсатиш учун қўл келади. Руҳий 
ва ҳиссий жамоа аъзоларининг биргаликдаги фаолиятини мазмунига улар 
орасидаги ҳосил бўлган ишчанлик фаолиятининг характерига бевосита 
боғлиқдир. 
Жамоанинг расмий (ишчанлик) ва норасмий (ҳиссий) тузилишини бир-
биридан фарқлаш лозим. Жамоанинг расмий тузилиши деганда жамоа 
фаолиятининг турли кўринишларини амалга ошириш учун зарур бўладиган 
ташкилий жиҳатлари кўзда тутилади. Мазкур тузилма бир томондан жамоа 
аъзолари қўшилган ишчанлик муносабатларини ифода этса, иккинчи 
томондан раҳбарлик вазифасини бажарувчи тарбиячилар ҳамда жамоа 
аъзолари ўртасидаги мавжуд бошқариш муносабатлари мазмунини ифода 
этади. 
Норасмий тузилма жамоаннг барча аъзолари ўртасидаги шахслараро 
маънавий психологик муносабатларининг умумий тизими ва микрогуруҳни 
ташкил қилувчи айрим аъзолар ўртасидаги танлаш муносабатлари 
мазмунини ифодалайди. Жамоанинг ҳар бир аъзоси мавжуд муносабатлар 
тизимида у ёки бу ўринни эгаллайди. Тарбияланувчи шахснинг жамоадаги 
ўрни унинг шаклланиш жараёнига таъсир кўрсатади. Мактаб ёки синфдаги 
расмий ва норасмий тузилмалар бир-бирига мувофиқ бўлганда, жамоанинг 
расмий етакчилари норасмий муносабатлар тизимида кўзга кўринган ўринни 
эгаллаган ҳолдагина у чинакам жамоа бўла олади. шунингдек, норасмий 
гуруҳлар (ижрогуруҳлар умумжамоа ижтимоий манфаатлари учун 
курашувчи гуруҳлар бўлгандагина жамоа ўз-ўзини чинакам жамоа тарзида 
намоён этиши мумкин. 
Яшаш жойларида ўзаро бириккан болалар гуруҳлари қанчалик аҳил ва 
иноқ муносабат заминидан ташкил топган бўлмасин ҳақиқий жамоа бўла 
олмайди. Чинакам жамоа ижтимоий аҳамиятга мойиллик фаолиятини ташкил 
эта олиши, жамоа аъзолари ўртасида ижтимоий аҳамияти фаолият, мақсад, 
ишчанлик характеридаги алоқа ва муносабатларни ўрната олиши лозим. 
Жамоанинг мажбурийлик белгиси унга педагогик раҳбарликнинг бўлишидир. 
Шундай қилиб, жамоа-кишиларнинг шундай муайян гуруҳи бўлиб, у 
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган умумий мақсад ҳамда мазкур мақсадни 


178 
амалга ошириш учун йўналтирилган фаолиятни ташкил этади. Ушбу гуруҳ 
аъзолари ўзаро бирлик, аъзоларнинг муносабатлар жараёнидаги тенглиги 
асосида унга раҳбарлик қилиш ва бир-бирига бўйсуниши, шунингдек, жамоа 
олдидаги жавобгарлиги асосида муайян фаолиятни олиб борадилар. 
Жамоа ва уни шакллантириш педагогик фаолиятининг мақсади 
ҳисобланади. Айни кўрсатгич, уни шакллантириш воситаси бўлиб, унинг 
ёрдамида жамоанинг барча ёки ҳар бир аъзосини тарбиялар яхши самаралар 
беради. 
Жамоанинг етакчи тарбиявий вазифаси шахсни ҳар томонлама 
тарбиялаш, унда ижобий сифатларни ҳосил қилиш. Мустаҳкам хаётий 
позицияни қарор топширишдан иборатдир. 
Умумий ўрта таълим ҳамда янги турдаги таълим муассасаларида 
жамоани шакллантириш маъсулиятли вазифа саналади. 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling