Қарши дaвлaт университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи phD
Педагогик тажриба - синов натижалари
Download 0.83 Mb.
|
Абдусаматов А С Автореферат матни 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Босқичлар Биринчи босқич (2017-2018) Иккинчи босқич (2018-2019)
- Учинчи босқич (2019-2020)
- Дастлабки тажриба
- Якуний тажриба
- 3.2.1-расм. Бошланғич синф ўқитувчиларининг моделлаштириш методини татбиқ этиш даражалари кўрсаткичи
Педагогик тажриба - синов натижалари
3.2.1-расм. Бошланғич синф ўқитувчиларининг моделлаштириш методини татбиқ этиш даражалари кўрсаткичи Педагогик тажриба-синовнинг бу босқичида тавсия этилаётган бошланғич синф ўқитувчиларининг моделлаштириш бўйича амалий ишлар бажариш бўйича дидактик самарадорлиги математик-статистик методдан фойдаланиб текшириб кўрилди. Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштиришни такомиллаштириш методини татбиқ этиш бўйича режалаштирилган педагогик тажриба-синов ишлари асосан уч босқичда амалга оширилди. Биринчи-таъкидловчи босқичи 2017-2018 ўқув йилларида амалиётга тадбиқ этилди. Мазкур босқичнинг асосий мақсади бошланғич таълимда моделлаштириш методини ишлаб чиқишнинг таълимий зарурат эканлигини илмий жиҳатдан исботлашдан иборат. Тадқиқот объекти сифатида бошланғич мактабларда таълимнинг сифати ва самарадорлиги ҳамда таълим кўрсаткичлари, мақсадлари, вазифалари ва олинган натижаларнинг миллий таълим стандртларига мос келиш кўрсаткичлари олинди. Биринчи-таъкидловчи босқичи тадқиқотчи томонидан Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидаги 9-, 23-; Шўрчи туманидаги 33-; Бухоро вилоятининг Шофиркон туманидаги 28-; Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги 1-, 3-умумий ўрта таълим мактабларининг тажрибали бошланғич синф ўқитувчилари иштирокида 2-4-синфларда шакллантирувчи тажриба-синов ўтказилди. Педагогик тажриба-синовни олиб бориш учун танланган умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчиларига тадқиқотчи томонидан тажриба-синовни ўтказиш учун тайёрланган методик қўлланмалар, дидактик ва тарқатма материаллар ва дарс ишланмалари, бериладиган анкета сўровномалари, дарсда қўлланма сифатида фойдаланиши учун зарур бўлган кўргазмали қуроллар, плакатлар, жадваллар тайёрланиб, тизимли ҳолда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ишлари мунтазам кузатилиб, уларга методик ёрдам берилиб борилди. Юқорида таъкидланган умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синфларида тажрибали ўқитишни илмий жиҳатдан синаб кўриш учун олинган тажриба ва назорат синфларини шартли равишда қуйидагича белгиладик. Ҳар бир мактабдан 2А, 2Б, 3Б, 3А, 4Б ва 4А - синфлар тажриба, яъни ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини моделлаштиришга оид 2Б, 2А, 3В, 3Б, 4А ва 4Б - синфлар эса тизимли дастур асосида бошланғич синф фанларини ўқийдиган назорат синфлар қилиб олинди. Тажрибаларнинг кўрсатишича, машғулот ўтказиш вақтида янги материал мазмунига мос ҳолда методлар танлангандан кейин ўқувчиларнинг мустақил ишлашларини ташкил этиш учун масала ва саволлар ёки топшириқлар тузиб, улардан дарсда ва дарсдан ташқари машғулотларда фойдаланиб бориш ўқитишни такомиллаштиришга хизмат қилади. Қуйидаги жадвал ва расмда бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш фаолиятини моделлаштиришни такомиллаштириш даражалари бўйича ўтказилган биринчи босқич педагогик тажриба-синов ишлари натижалари келтирилган (3.2.2-жадвал, 3.2.2-расм). 2.2.2-жадвал Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling