Қарши дaвлaт университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи phD
Download 0.83 Mb.
|
Абдусаматов А С Автореферат матни 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3.1-расм. Моделларнинг таснифланиши
- “Педагогик тажриба -синовни ташкил этиш ва уни ўтказиш”
Модулли ўқитиш тамойиллари
Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштиришда қуйидаги тамойил-лардан фойдаланилди: Модулли ўқитиш тамойиллари - модулли ўқитиш технологияларининг назарий асосларидир. Модулли технологияни амалиётга қўллаш ўқитувчидан модулли таълим тамойилларини (принципларини) яхши билишни талаб этади. Фаолиятлилик тамойили. Бу тамойил, модуллар мутахассиснинг фаолият мазмунига мувофиқ шаклланишини англатади. Бу тамойилга кўра модуллар фан бўйича фаолият ёндашуви ёки тизимли фаолият ёндашуви асосида тузилиши мумкин. Мотивация (қизиқишни уйғотиш) тамойили. Бу тамойилнинг моҳияти, ўқувчининг билим олиш фаолиятини рағбатлантиришдан иборат бўлади. Бу асосий қоидадир. Модулилик тамойили. Бу тамойил ўқитишни индивидуаллаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Муаммолилик тамойили. Бу тамойил муаммоли вазиятлар ва машғулотларни амалий йўналтирилганлиги туфайли, ўқув материалининг ўзлаштирилиш самарадорлигини ошишига имкон беради. Когнитив визуаллик (кўз билан кузатиладиган) тамойил. Бу тамойил психологик-педагогик қонуниятлардан келиб чиқади, уларга кўра ўқитишдаги кўргазмалар, нафақат сурат вазифасини, шу билан бирга когнитив вазифани бажарган тақдирдагина ўзлаштириш унумдорлигини оширади. Хатоликларга таяниш тамойили. Бу тамойил ўқитиш жараёнида доимий равишда хатоликларни излаш учун вазиятлар яратилишига, ўқувчиларнинг руҳий фаолияти функционал тизими таркибида олдиндан пайқаш тузилмасини шакллантиришга қаратилган дидактик материаллар ва воситаларни ишлаб чиқишга йўналтирилган бўлади. Ўқув вақтини тежаш тамойили. Бу тамойил ўқувчиларда индивидуал ва мустақил ишлаш учун ўқув вақтининг захирасини яратишга йўналтирилган бўлади. Бинобарин, бошланғич синфларда ташкил этиладиган дарс жараён -ларига моделлаштиришни кўп қўллаганлик натижасида кўргазмалилик ва моделлаштиришнинг ўзаро нисбатлари борасидаги масала юзага чиқади. Кўргазмалилик ўқувчи учун атроф-муҳит ҳақидаги билимларни жамлаб бориш усули сифатида намоён бўлади ва унинг қобилиятлари ҳамда руҳий қувватини юзага чиқарувчи восита бўлиб хизмат қилади. Моделлаштиришнинг кўргазмалилик билан таққослаганда намоён бўладиган ўзига хос томони шундан иборатки, ўрганиш объекти (мавзу ёки воқеа-ҳодиса, атроф-муҳит субъектлари) бевосита эмас, балки ўша объект (мавзу ёки воқеа-ҳодиса, атроф-муҳит субъектлари)ни тадқиқ этиш йўли билан ўрганилади. Яъни модел-бу муайян объект ёки воқеа-ҳодисанинг схемаси, яратилиш тартиби. Моделларни таълимда қўллаш усули, ўрганиш объектининг моҳияти каби омилларга қараб таснифлаш мумкин (2.3.1-расм). 2.3.1-расм. Моделларнинг таснифланиши Юқорида таснифланган модел турлари орасида тимсолли ва ишорали моделлардан кўпроқ фойдаланишни тавсия этилади. Чунки, мазкур модел турлари фойдаланиш харажатларининг нисбатан камлиги ва ўқувчига тушунарли бўлганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Демак моделлаштириш - объект ёки воқеа-ҳодиса сифатларини тадқиқот йўли билан билиб олишдан иборат. Диссертациянинг учинчи боби “Педагогик тажриба-синовни ташкил этиш ва уни ўтказиш” деб номланиб, унда педагогик тажриба-синов мақсад ва вазифалари; педагогик тажриба-синов натижалари ва уланинг математик-статистик таҳлили келтирилган. Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштиришга доир тайёрланган дидактик, тарқатма материаллар ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда ўқитиш методларини замонавий таълим технологияларидан фойдаланиб, педагогик тажриба-синов жараёнида синаб кўриш маъқулланди. Бошланғич таълимга моделлаштириш методини тизимли татбиқ этиш ғоясини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича педагогик тажриба-синов ишлари олиб борилди. Тажриба-синов ишлари асосан икки йўналишда олиб борилиши режалаштирилди: - бошланғич таълимга моделлаштириш методини татбиқ этишда кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари билан ишлаш натижалари ва самарадорлиги; - бошланғич мактаб ўқитувчиларида моделлаштириш методини татбиқ этиш самарадорлиги. Бошланғич синф ўқитувчиларининг моделлаштириш методини қабул қилишга тайёрлиги қуйидаги усуллар ёрдамида ўрганилади: - анкета сўровномалари ўтказиш; - дарс жараёнларини бевосита кузатиш. Анкета сўровномаларини ўтказишда ўқитувчиларнинг бошланғич таълимга моделлаштириш методини татбиқ этиш тўғрисидаги муносабатлари ойдинлаштирилади. Шунингдек, моделлаштириш методини, инновацион педагогик технологиялар асосида дарс ўтишнинг замонавий шакл ва усулларига муносабатларини сўраш. Анкета воситасида ўтказилган сўровномаларда мактабларнинг бошланғич синф ўқитувчилари иштирок этишди. Сўровнома саволлари моделлаштириш методини бошланғич таълимда татбиқ этиш масаласи билан боғлиқ барча муаммоларни ўз ичига олишни назарда тутилди.Унда Сурхондарё вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида таҳсил олаётган 205 нафар ўқитувчилардан иборат 8 та гуруҳ тингловчиларига берилди. Шудан сўнг, сўровномада иштирок этган 205 нафар ўқитувчилар тажриба ва назорат гуруҳларига ажратилди. Унда тажриба гуруҳи ўқитувчиларига қўшимча равишда педагогик тажриба-синов ишлари олиб борилди. Назорат гуруҳи ўқитувчиларига эса анъанавий методлардан фойдаланиб, бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш даражалари бўйича машғулотлар ўтказилди. Қуйидаги жадвал ва расмда бошланғич синф ўқитувчиларининг моделлаштириш методини татбиқ этиш даражалари бўйича ўтказилган педагогик тажриба-синов ишлари натижалари келтирилган (3.2.1-жадвал, 3.2.1-расм. 3.2.1-жадвал Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling