Қарши дaвлaт университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи phD
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
Download 0.83 Mb.
|
Абдусаматов А С Автореферат матни 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти такомиллаштирилган таълим стандарт - ларини жорий қилишда бошланғич таълим тизимини моделлаштириш, лойиҳалаш ва жорий этишнинг педагогик жиҳатларини аниқлашдан иборат бўлиб, бошланғич таълимни моделлаштириш методикасининг моҳияти ва хусусиятларини фаолият таълим парадигмасига ва Давлат таълим стандартининг малака талаблари асосий мақсадига мувофиқлигини аниқлайди, бу эса ўқувчи-шахсини ривожланишни таъминлайди. Шунингдек, бошланғич синф ўқитувчиларининг малакасини ошириш мазмуни ва методикасини қайта тузиш тамойилларини янгилаш учун тавсия этилади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти олинган натижалардан самарали фойдаланиш имконияти, бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштиришда таълим сифати ва самарадорлигини оширишда, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнида мутахассислик бўйича ўқув-методик мажмуаларни яратишда, Халқаро баҳолаш тизимлари топшириқларини ишлаб чиқиш мумкинлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштириш мазмуни ва аҳамияти, педагогик шарт-шароитлар, дидактик имкониятларни аниқлашга доир илмий-амалий тадқиқотлар натижасида илгари сурилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон “Умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғириси”даги қарори билан тасдиқланган бошланғич таълим фанларидан ўқувчиларда билим, кўникма, малака ва компетенцияларни ривожлантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2020 йил 16 мартдаги 01/6-294-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштиришни такомиллаштириш мазмуни ва аҳамияти, шунингдек, замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш имконияти кўлами ортган; ўқув жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштириш мазмуни, ўқитиш методлари, шакллари, йўллари, воситaлари ва имкониятларини мақсадга мувофиқ ишлаб чиқиш, ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим, кўникма, малака ва компетенцияларни янги вазиятларда қўллаш мазмуни Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларининг бошланғич таълим ўқув фанлари концепцияларида, Давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастурлари ва 1-4-синф дарсликлари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 89-03-1129-сон маълумот- номаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштириш жараёни модернизациялашган, интеграциялашган тизимни яратишга хизмат қилган; бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштириш ва уларни амалиётга жорий этиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаблари Сурхондарё, Бухоро, Сирдарё вилоятлари 6 та умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларидан 570 нафар ўқувчиларига дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2020 йил 16 мартдаги 01/6-294-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган; бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида коммуникатив ва методик компетенциялар компонентларини (мақсадли, мотивацияли, мазмунли-инстурментал ва рефлексив баҳолаш) касбий тайёргарлик омиллари (таълимий эҳтиёж, интегратив ёндашув, таълимда амалий қўллаш)ни аниқлаш натижасида ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш тасдиқланган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолияти жараёнининг ўсишига эришилган; Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling