Қарши дaвлaт университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи phD
Download 0.83 Mb.
|
Абдусаматов А С Автореферат матни 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳ.Қ. Хайдаров Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, б.ф.д., профессор КИРИШ (фалсафа доктори (PhD)
З.Т. Ражамуродов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, б.ф.д., профессор М.С. Кузиев Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби, б.ф.ф.д. Ҳ.Қ. Хайдаров Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, б.ф.д., профессор КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда ўқитиш назарияси ва методикасини ишлаб чиқиш, методик муаммоларни ҳал қилиш масаласи тобора долзарб муаммога айланмоқда. Таълимни такомиллаш- тиришнинг ҳозирги босқичида Давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ бошланғич таълимни тизимли янгилашни услубий таъминлаш муаммоси мавжуд бўлиб, ўқувчи шахсини шакллантириш ва ривожлантириш, ўқувчиларни атроф олам ҳақидаги билимлар билан таъминлаш, шунингдек, фанларни ўрганиш учун ижобий мотивацияни шакллантириш масаласини ҳал қилиш, таълим имкониятларини очиб бериш, нутқ, мантиқий ва алгоритмик фикрлашни, тасаввурни ва бошқаларни ривожлантириш янги натижаларга эришишни тақазо этмоқда. Дунёда таълимни тизимли янгилаш ва такомиллаштириш, замонавий таълимнинг янги асосий мақсади ва шу мақсадга мос келадиган инновацион ёндашувлар билан белгиланади. Амалга ошириш босқичида таълим стандартлари нафақат ривожланаётган таълимни таъминлайдиган талаблар рўйхати, балки бошланғич таълимнинг методик ўзгаришларини амалга оширишнинг асосий кўрсатгичига айланди. Мамлакатимиз таълим тизимида ўқув жараёнини моделлаштириш яъни, ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини такомиллаштириш, шахсга йўналтирилган, компетентликка асосланган ёндашувлар ва тадқиқот методлари, интерактив технологиялар каби дидактик назарияларнинг юқори даражада ривожланиши ва механизмларини замонавий тамойиллар асосида такомиллаштириш, табиат ва жамият тараққиёти қонуниятлари ҳақидаги янги назарий ва амалий билимларни таълим мазмунига сингдириш, ижтимоий ҳаёт тажрибалари ва илм - фаннинг турли соҳалари учун муҳим бўлган билимларни ўқувчилар эгаллашлари учун ижодкор мутахассисларни тайёрлаш устувор ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313- сон “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонлари1, 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4199-сон “Ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида “Президент мактабларини очиш тўғрисида”, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация иши муайян даражада хизмат қилади. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling