Қарши дaвлaт университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи phD


Download 0.83 Mb.
bet5/15
Sana22.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1220693
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Абдусаматов А С Автореферат матни 1

Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштириш ва уни амалиётга татбиқ этишдан иборат.


Тадқиқотнинг вазифалари:
бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаш- тириш методикасини такомиллаштириш долзарб ижтимоий-педагогик муаммо эканлигини назарий-эмпирик жиҳатдан асослаш ҳамда таълимни компетенциявий ёндашув асосида ташкил этиш соҳасидаги хорижий тажрибалар таҳлили ва улардан фойдаланиш имкониятларини белгилаш;
бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштириш жараёнида қўллани- ладиган технологиялар ва уларнинг самарадорлик даражасини аниқлаш;
Давлат таълим стандарти малака талабларига жавоб берадиган, бошланғич таълимнинг тизимли янгиланиши назарияси ва амалиётини ўрганиш;
бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштиришга қаратилган дарсларни ташкил этиш ва ўқув жараёнига татбиқ қилиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш жараёни белгиланиб, Сурхондарё, Бухоро, Сирдарё вилоятлари 6 та умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларидан 570 нафар ўқувчи педагогик тажриба-синов ишларига жалб қилинган.
Тадқиқотнинг предмети бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштириш мазмуни, шакл, метод ва воситалари ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари: бошланғич таълимни ривожланишининг ҳозирги мақсад ва вазифаларини белгилайдиган фалсафий, психологик, педагогик, илмий-услубий манбалар ва меъёрий ҳужжатларни таҳлил қилиш; моделлаштириш методи; умумий таълим муассасаларида ўқитиш тажрибасини ўрганиш; назарий (таҳлилий-статистик, қиёсий-таққослаш), диагностик (суҳбат, сўровнома, кузатиш, таснифлаш), тест топшириқлари, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлар ўтказиш, педагогик тажриба-синов (маълумотларни математик-статистик таҳлил қилиш, натижаларни диаграмма ва график тасвирлаш ва бошқалар) каби усуллардан фойдаланилди.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling