Қарши дaвлaт университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи phD


Download 0.83 Mb.
bet6/15
Sana22.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1220693
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Абдусаматов А С Автореферат матни 1

Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштириш жараёни ўқув фанларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аниқланди;
бошланғич таълимда тадбиқ этиладиган моделлаштиришни такомиллаштириш таснифи, тизимлаштирилган мақсад, мазмун, ташкилий-фаолият турлари кўрсатиб берилди;
бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаш- тириш методикасини такомиллаштириш ўқувчиларнинг кўникма, малака ва компетенциялари ўқитиш жараёнининг методик-дидактик тузилмаси ташкилий, мақсадга йўналтирилган, мантиқий-тузилмали, диагностик-натижавий Moodle-Web муҳитини ривожлантириш асосида шакллантирилган;
ўқувчиларнинг ёши, индивидуал психологик, физиологик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ўқув-билиш фаолиятини моделлаш- тириш такомиллаштириш мазмуни, шакл, метод ва воситаларининг ўзаро мувофиқлаштириш асосида амалиётга жорий этиш механизми илмий асосланган;
ишлаб чиқилган илмий-назарий ёндашувлар асосида икки йўналишда бошланғич таълим ўқувчилари ва ўқитувчилари учун қўлланиладиган воситаларни тизимлаштирган ҳолда, бошланғич таълимга жорий этишнинг умумлаштирилган модели яратилди.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаш- тириш методикасини такомиллаштириш, ДТС, ўқув режаси ва дастури такомиллаштирилган;
ўқувчиларни халқаро PISA баҳолаш дастурига тайёрлашда уларнинг бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштиришга доир методик кўрсатма ва тавсиялар тизими ишлаб чиқилган;
бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштиришга йўналтирилган инновацион таълим технологиялари (таълим жараёнида қўлланиладиган интерфаол методлардан фойдаланиб ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ошириш, фаолиятли-шахсга йўналтирилган таълим мазмунини жорий этиш) такомиллаштирилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ишнинг асосини ташкил этувчи услубий, психологик, педагогик, методик жиҳатларини танлаш, тадқиқот объекти, предмети, мақсад ва вазифаларига мос келадиган назарий ва эмпирик усулларнинг оқилона комбинацияси, педагогик, психологик, услубий адабиётлар ва меъёрий ҳужжатларнинг турли манбалари, шунингдек, тадқиқот ғоясини ташкил этувчи қоидаларнинг асослилиги, нашрларда акс эттирилган турли даражадаги конференция ва семинарларда муҳокама қилинган тадқиқот натижаларини тасдиқланганлиги билан изоҳланади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling