Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phd 03


XУЛОСА “Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги (1991-2021йй.)


Download 167.54 Kb.
bet8/22
Sana11.03.2023
Hajmi167.54 Kb.
#1259668
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
АВТОРЕФ ОТМ ХАЛҚАРО 28.02.2023(3)

XУЛОСА
Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги (1991-2021йй.)” мавзусидаги тадқиқот таҳлили натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилди:
1.Ўзбекистон Республикасида халқаро муносабатлар илм-фан талабларига асосланган ташқи сиёсат дипломатияси шаклланди ва ўзининг чорак асрдан ортиқ вақт давомида ривожланиш даражасига эришди. Ўзбекистонда oлий таълим соҳасида халқаро алоқаларни йўлга қўйишда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб тизимнинг ҳуқуқий асосларини яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикаси нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан мустақил давлат сифатида ташқи сиёсат дипломатиясида илм-фан ва таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни давлат сиёсатининг устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олди. Шу боис, ушбу соҳага доир қабул қилинган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда илм-фан ва таълим, жумладан, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга алоҳида аҳамият қаратилди. Oлий таълим муассасаларининг халқаро ташкилотлар ва давлатлараро таълим муассасалари билан маданий-гуманитар ва илмий-техникавий ҳамкорлиги республика ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир.
2. Давлатлар ўртасидаги кенг миқёсдаги интеграциялашув, глобаллашув ва ахборотлашув жараёни кетаётган даврда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун ҳар жиҳатдан фойдали бўлди. Мамлакатимиз мустақилликнинг биринчи йилларидан нуфузли халқаро ташкилотларга аъзо бўлди. Ўзбекистон Республикаси бугунги кунда таълим соҳасида ҳамкорлик олиб бориш мақсадида кўплаб халқаро ва минтақавий ташкилотлар, халқаро илмий-техникавий ва гуманитар тузилмаларнинг аъзоси бўлди. Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва унинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКО билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиши, Ўзбекистонда илм-фан ва таълимнинг ривожланиши барқарорликни таъминлашда, ўзаро илмий-техникавий соҳалардаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
3.Ўзбекистонда олий таълим соҳасида халқаро ташкилотлар, халқаро минтақавий ташкилотлар билан икки томонлама ва кўп томонлама алоқаларнинг янада ривожланиши республика олий таълим муассасаларини халқаро институтлар билан интеграциялашув жараёнини таъминлашда муҳим омиллардан бири бўлди. Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик ижтимоий-гуманитар, таълим ва илмий-техникавий соҳаларда жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашида, шунингдек, ўзаро ҳамкорлик мамлакатнинг халқаро муносабатлар тизимида обрў-эътибори ва нуфузининг янада ошиб боришида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
4. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ташкилоти ва унга аъзо давлатлар билан олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш республикамиз ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланиб, олий таълим тизими манфаатларига тўлиқ мос тушди. Европа Иттифоқининг ривожланган давлатлари (Франция, Германия, Буюк Британия, Италия) илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш Ўзбекистон олий таълим тизими учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўтган вақт давомида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида таълим ва илм-фан соҳасида ҳамкорлик алоқалари икки томонлама ҳамда кўп томонлама келишувлар асосида ривожланиб борди. Европа Иттифоқи билан олий таълим соҳасида олиб борилган ҳамкорлик алоқаларида ТЕМПУС, ТАСИС ва ERASMUS+ дастурлари муҳим ўрин тутди.
5. Ўзбекистон Республикаси олий таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни жаҳон миқёсида тарғиб этиш, бу борада жаҳон амалиётидан фойдаланиш ва халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Корея Республикасининг(“KOICA”), Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Германия Академик алмашинув хизмати (DAAD) АҚШнинг таълим ва тил ўрганиш (AKSELES, AYREKS,) ташкилотларининг таълим дастурлари билан ҳамкорликда олий таълим соҳасига оид турли мавзуларда халқаро конференциялар, семинарлар ва грант лойиҳаларда фаол иштирок этди. Олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида чет элдаги илмий марказлар билан ҳамкорлик яхшиланди.
6.Марказий Осиё Давлатлари мустақил бўлгач, бошқа соҳаларда бўлгани каби, илм-фан ва таълимда ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга ҳаракат қилди. Республикалар ўртасида имзоланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бандларида таълим ва илмий-тадқиқотга доир бандлар борлигини кўриш мумкин. Марказий Осиё давлатлари ичида жойлашган Ўзбекистон мустақилликнинг илк йилларидан олий таълим соҳасини янги босқичга олиб чиқишга алоҳида эътибор қаратди. Бу соҳани якка ҳолда ривожлантириб бўлмаслигини тўғри тушунган Ўзбекистон қўшни республикалар билан таълимнинг олий таълим йўналишида ҳамкорлик алоқаларини кенгроқ йўлга қўйишга ҳаракат қилди.
Шу боис ҳам тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, мустаҳкамлаш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадига қаратилган қуйидаги таклиф ва тавсиялар илгари сурилди:
1. QS ва ТаЕ Халқаро рейтингларига кирган топ 500 та ичида бўлган хорижий давлатларнинг олий ўқув юртлари филиалларини соҳалар кесимида кенгайтириш, талабаларнинг ушбу университетлар жойлашган мамлакатларнинг йирик ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт ўтказишини йўлга қўйиш;
2. Марказий Осиё давлатлари ўртасида таълим ва фан соҳасининг интеграциясини йўлга қўйиш учун меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш;
3.QS ва THE Халқаро рейтингларига кирган Олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон ОТМларига ўқитувчиларни узлуксиз жалб этилишини таънинлаш;
4. Тарихи, тили, урф-одати ва анъаналари умумий бўлган Марказий Осиё минтақасида ягона таълимни ўзида жамлаган ОТМни ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур;
5. Олий таълим соҳасида олиб борилаётган халқаро алоқалар ва уларнинг натижаларини ёритиб борадиган ҳар чоракда бир марта нашр этиладиган журнал таъсис этиш зарур.


Download 167.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling