Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phd 03
Тaдқиқoтнинг диссертaция бaжaрилгaн oлий тaълим муaссaсaсининг илмий-тaдқиқoт ишлaри режaлaри билaн бoғлиқлиги
Download 167.54 Kb.
|
АВТОРЕФ ОТМ ХАЛҚАРО 28.02.2023(3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг мақсади
- Тадқиқотнинг вазифалари
- Тадқиқотнинг объекти
- Тадқиқотнинг предметини
- Тадқиқотнинг усуллари.
Тaдқиқoтнинг диссертaция бaжaрилгaн oлий тaълим муaссaсaсининг илмий-тaдқиқoт ишлaри режaлaри билaн бoғлиқлиги.
Тадқиқот иши республикада олиб борилаётган Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш билан боғлиқ концептуал вазифалардан келиб чиқиб, Қарши давлат университетининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқ режа доирасида бажарилган. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2021 йилларда Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги билан боғлиқ тарихий жараёнларни очиб беришдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: Ўзбекистон олий таълим тизимида халқаро алоқаларни ривожлантиришнинг хуқуқий асосларини таҳлил этиш; Республикада олий таълим тизими ривожланишида нуфузли халқаро ташкилотларнинг ўрнини очиб бериш; Европа Иттифоқи ташкилотининг халқаро лойиҳаларида Ўзбекистон ОТМлари иштироки ва унинг натижаларини ёритиб бериш; мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлигини кўрсатиб бериш; Республиканинг олий таълим соҳасида Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларини моҳиятини кўрсатиш; Ўзбекистонда ташкил этилган қўшма таълим дастурлари ва уларнинг натижасини таҳлил этиш; Тадқиқотнинг объекти сифатида 1991-2021 йилларда Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги соҳасининг ҳолати, ундаги ўзгаришлар ва муаммолар тарихи олинган. Тадқиқотнинг предметини Ўзбекистонда мустақиллик йилларида олий таълим соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантиришнинг хуқуқий асослари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги, олий таълим соҳасида Марказий Осиё давлатлари билан алоқалари, ташкил этилган қўшма таълим дастурлари масалалари ташкил этади. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида тарихийлик, кетма-кетлик, қиёсий таҳлил, тизимлаштириш, статистик таҳлил ва оғзаки тарих усулларидан фойдаланилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларида таълим тизимидаги ислоҳотлар жараёнида соҳадаги муаммоларини ҳал қилиш, ОТМларининг давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш, олий таълим муассасалари фаолияти учун зарур ҳуқуқий кафолатларнинг яратилганлигига қарамай, вилоятлардаги олий таълим муассасаларида кадрларни тил билиш даражасини кўчайтириш борасида етарлича тарғибот олиб борилмаганлиги, қолаверса, кадрларни хорижда малака ошириш ва стажировкага юбориш ишларининг қониқарсиз ҳолати каби ўзига хос муаммолар ОТМларининг хорижий давлат таълим муассасалари билан ҳамкорлиги кўрсаткичининг паст бўлишига сабаб бўлганлиги асосланган; Ўзбекистоннинг олий таълим соҳасида нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорлигининг ўсиб бориш динамикаси ЮНЕСКО билан амалга оширилган лойиҳалар мисолида шакллантирилиб, ЮНЕСКОнинг “1998-2000 йиллар олий таълим бўйича халқаро дастур ва тавсияномалар”, “Саводхонлик ўн йиллиги” (2002-2012 йй), “Барқарор тараққиёт таълими ўн йиллиги” (2004-2014 йй), “Таълим барча учун” (2005-2015 йй) каби таълим соҳасига оид асосий дастурлар доирасида Ўзбекистон ОТМларида амалга оширилган ишлар моҳияти далилланган; Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги TEMPUS, ТАСИС ва Erasmus+ дастурлари мисолида асосланиб, Ўзбекистон олий таълим муассасаларида TEMPUS II (1994-2000 йиллар), TEMPUS III (2000-2006 йиллар), TEMPUS IV (2007-2013 йиллар) халқаро дастури доирасида бажарилган ишлар (дастурга мувофиқ Ўзбекистон ОТМларига молиявий маблағларнинг ажратилиши, Европа университетлари лойиҳавий консорциумларда ўзбекистонлик олимларнинг иштирок этиши, ОТМи профессор-ўқитувчиларининг хорижий университетларда малака ошириш) динамикаси йилма-йил очиб берилган; Ўзбекистон ОТМларининг хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги кейинги беш йилда икки баробарга ўсганлиги, бу соҳага эътиборнинг кучайиши натижасида ОТМларнинг фаолиятидаги ижобий ўзгаришлар (халқаро лойиҳаларда ўзбекистонлик олимлар иштироки, айниқса, Ўзбекистонда аниқ ва таббий фанларни ривожлантиришда хориж тажрибасидан унумли фойдаланиш, ОТМ профессор-ўқитувчиларнинг хорижий давлатларда илмий анжуманларда иштирок этиб, ўзларининг илмий янгиликларини жаҳонга тарғиб этиш, қўшма таълим дастурлари кўламининг ортиши) Ўз МУ, ТДИУ, ТДСИ, ТДТУ, ТДАУ, ТТЕСИ, НамДУ, САМ ДУ, Бух ДУ, Қар ДУ каби олий таълим муассасалари мисолида далилланган; Download 167.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling