Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/32
Sana30.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1404632
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32
Bog'liq
Автореферат А.Соатов

 
1-жадвал 
Бўлажак педагог-психологларда психологик маслаҳат бериш 
кўникмаларининг шаклланганлик даражаси 
 
1-танланма 
Тажриба 
гуруҳи 
X
i
Юқори 
Ўрта 
Паст 
Жами 
n
i
44 
48 
15 
n

107 
2-танланма 
Назорат 
гуруҳи 
Y
i
Юқори 
Ўрта 
Паст 
Жами 
m
i
37 
43 
24 
m

104 
Назорат ва тажриба гуруҳларининг тажриба якунидаги умумий 
кўрсаткичларини графикда ифодаласак, қуйидаги ҳолат вужудга келади (1 
расм). 


18 
1-расм. Талабаларнинг психологик маслаҳат бериш 
кўникмаларини ўзлаштириш динамикаси. 

Тажриба гуруҳидаги ўртача ўзлаштириш назорат гуруҳидаги 


ўзлаштириш кўрсаткичидан (128–114) 
%

14 
%
га юқори экан. Бу эса ўз 
навбатида
12
,
1
%
114
%
128

баробар ортиқлигини англатади. 
Талабалар томонидан олинган баҳоларининг умумий кўрсаткичларини 
Стьюдентнинг танлама мезони, К.Пирсоннинг мувофиқлик критерийси
асосида математик-статистик таҳлили ўтказилди. Таҳлил натижасига кўра, 
тажриба гуруҳининг кўрсаткичи назорат гуруҳига нисбатан 14 % га 
ошганлиги аниқланди. 
Олинган натижалардан кўриниб турибдики, тажриба гуруҳидаги 
ўзлаштириш назорат гуруҳидаги ўзлаштиришдан юқори экан. Демак, 
бўлажак педагог-психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмаларини 
шакллантириш модели ҳамда психологик маслаҳат кўникмаларини 
шакллантиришга хизмат қилувчи методик тизим кутилган натижага эришиш 
имконини кафолатлайди.
ХУЛОСАЛАР 
Бўлажак 
педагог-психологларда 
психологик 
хизмат 
кўрсатиш 
кўникмаларини шакллантириш муаммосининг тадқиқи қуйидаги таҳлилий 
хулосаларни юзага келтирди. 
1.Бўлажак 
педагог-психологлар 
психологик 
хизмат 
кўрсатиш 
кўникмаларига эга бўлишлари учун психологик хизмат кўрсатишни 
шакллантиришнинг илмий-назарий асосларидан бохабар бўлишлари, 
психологик маслаҳат бериш кўникмаларини ўзлаштиришда таълим 
олувчилар 
ва 
таълим 
берувчиларнинг 
психологик 
маданиятини 
шакллантиришда ўқитиш самарадорлигини ошириш учун тадқиқотлар 
доирасида таклиф этилаётган психологик маслаҳат асослари ва 


19 
босқичларидан фойдаланишни ва талабаларнинг ўзлаштириш кўникмаларини 
самарали ташкил этишни тақозо этади.
2.Психологик маслаҳатда амалий кўникмаларни шакллантириш ва 
ёшларни касбга йўналтиришда психологик-педагогик ва физиологик 
имкониятларини ҳисобга олиш, таълим-тарбия беришдатаълим олувчи билан 
бевосита ишлаш орқали ундаги кўплаб психологик хусусиятларни ўрганиб 
улар билан ишлаш жараёнида касбга йўналтириш учун назарий ва амалий 
маслаҳатлар бериб бориш кўникмалари асослаб берилди. 
3.Бўлажак 
педагог-психологларда 
психологик 
маслаҳат 
бериш
кўникмаларини шакллантириш учун педагогик технологияларнинг тавсифий 
хусусиятларини аниқлаштириш, психологик маслаҳат бериш кўникмаларини 
шакллантириш учун педагогик технологияларнинг мазмуни ва босқичларини 
асослаш, 
педагогик 
технология 
элементларини 
босқичма-босқич 
режалаштириш ва изчил амалга ошириш имкониятлари очиб берилди. 
4.Педагогик фаолиятда таълим самарадорлигини ошириш учун таълим 
берувчи педагоглар компетенциявий сифатларга ва педагогик маҳоратга эга
бўлиши, хотира имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда таълим 
олувчиларнинг фанга оид керакли маълумотларни мустаҳкам эсда сақлаб 
қолишлари учун маслаҳатлар бера олиши, таълим олувчиларга хотирага оид 
оддий ва мурраккаб турдаги махсус мнемоник усулларга таянган ҳолда 
ўзлаштириш қонуниятларини ўргата олиш усуллари такомиллаштирилди.
5.Маҳоратли педагог бўлажак педагог-психологларни амалий фаолиятга 
тайёрлашда хотирага хос мнемоник усул “Можор” технологиясини қўллаш 
орқали талабалар психик жараёнларини фаоллаштира олиши, технологияни 
қўллаш жараёнида сонларни хотирада сақлаб қолишнинг аҳамиятини, 
технологияни қўллаш босқичларини, талабаларда “Можор” технологиясини
ўзлаштириб амалда қўллаш кўникмасини шакллантира олиш малакасига эга 
бўлиши илмий асосланди. 
6.Бўлажак 
педагог-психологларда 
психологик 
маслаҳат 
бериш 
кўникмаларини 
шакллантириш 
учун 
педагогик 
технологияларни 
ривожлантиришнинг энг самарали назарий-методик ёндашувлари аниқланди 
ва бу педагогик технология босқичларини аниқлашда, “Психологик маслаҳат 
бериш технологияси” махсус курси модулли дастури таркибини танлашда 
ўз аксини топди. 
7.Психологик маслаҳат бериш кўникмасининг аниқ рўйхати ва мазмуни 
асосида бўлғуси педагог-психологларда шакллантирилиши лозим бўлган 
учта босқичдан иборат йўналтирувчи, амалий-фаолиятли, натижаларни 
коррекциялашга хизмат қилувчи педагогик технология такомиллаштирилган 
ҳолда ишлаб чиқилди ва махсус танланган таркибий-ҳаракатлар кетма-
кетлигида фарқланди. 
8.Тажриба-синовнинг қайд этувчи натижалари қуйидагиларни:
1) бўлажак педагог-психологларда психологик маслаҳат бериш 
кўникмаларининг етарли даражада шаклланмаганлигини;


20 
2) бўлажак педагог-психологларда психологик маслаҳат бериш 
кўникмаларини шакллантириш учун педагогик технологияларни жорий этиш 
зарурият эканлигини кўрсатди. 
9.Тажриба-синовнинг шакллантириш босқичи натижаларини статистик 
қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўлажак педагог-психологларда психологик 
маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш бўйича педагогик 
технологияларни жорий этиш, бўлажак педагог-психологларда психологик 
маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш даражасини сезиларли тарзда 
оширишини исботлади. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling