Қарши давлат университети


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг


Download 407 Kb.
bet4/21
Sana02.04.2023
Hajmi407 Kb.
#1320669
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Қудратов avtoreferat 07.01.2023

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Диссертация республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналишларига мувофиқ равишда бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси1. Ўзбекистонда тарихий шаҳарларининг ривожланиш эволюция тарихини тадқиқ этиш XIX асрнинг охирларидан бошланган бўлиб, биз ушбу жараённи шартли равишда қуйидаги уч гуруҳга ажратишни лозим топдик:
1. Қадимги ва антик давр шаҳарлари тарихшунослиги.
2. Ўрта асрлар даври шаҳарларнинг ўрганилиши.
3. XIX- XX аср бошлари шаҳарлари бўйича тадқиқотлар.
Биринчи гуруҳга оид тадқиқотлар орасида А.Асқаров, Т.Ширинов,2 Ю.Буряков,3 Ю.Заднепровский,4 В.Массон,5 Г.Пугученкова, Э.Ртвеладзе,6 А.Сагдуллаев,7 Р.Сулаймонов,8 А.Анорбоев9, Б.Эшов10 каби кўплаб олимларнинг илмий тадқиқотларни эътироф этиш лозим. Ушбу тадқиқотларнинг барчаси археологик изланишлар билан боғланади.
Иккинчи гуруҳга оид илмий адабиётлар Ш.Одилов,11 А.Белиницкий, И.Бентович, О.Большаков,12 С.Кабанов,13 Ш.Камолиддинов,14 С.Лунина,15 Н.Пагулевская,16 А.Раимқулов,17 Б.Матбобоев,18 Г.Агзамова19 каби олимларнинг илмий ишларидан иборат. Ушбу тадқиқотларнинг кўпчилиги археологик маълумотдар ҳамда ёзма манбаларнинг қиёсий таҳлиллари асосида нашр юзини кўрган.
Учинчи гуруҳ адабиётларини М.Юсупова,20 В.Нилъсен,21 Д.Зияева22, А.Зияев23, Т.Маматмусаев24, С.Маноев25, Ш.Асқаров26 каби олимларнинг ишлари ташкил этади. Ушбу тадқиқотлар қисман тарихий ва кўпроқ меъморчилик нуқтаи назарида ёритилганлиги билан ажралиб туради.
Юқорида тилга олинган В.Нильсен, Ш.Асқаров, А.Зияев, М.Юсупова, С.Маноев, Т.Маматмусаев каби олимларнинг тадқиқотларининг асосий қисми меъморчилик тарихи билан боғланади. Муаллифлар Ўзбекистон қадимги ва замонавий шаҳарларининг меъморчилик ёдгорликлари, меъморий тузилиши ва ечимлари, ободончилик, сарой ва кўприклар дизайни масалаларига асосий эътиборни қаратганлар.
Тарихшуносликнинг қисқача таҳлилларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон тарихий шаҳарларининг ривожланиш эволюцияси тарихий нуқтаи назардан махсус тадқиқот объекти сифатида ишлаб чиқилмаган.
Диссертация мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Мазкур тадқиқот Гулистон давлат университети илмий тадқиқот режаси доирасида №AIF1/2 “Олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантиришда кластерли ёндашув: Гулистон давлат университети ва ишлаб чиқариш интеграцияси тизимида “Ўқув-илмий комплекс” ташкил этиш” мавзусидаги лойиҳа доирасида бажарилган (2018-2020 йй.).

Download 407 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling