Қарши давлат университети
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат
Download 407 Kb.
|
Қудратов avtoreferat 07.01.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
- Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти
- Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
шаҳарсозлик тарихини ўрганиш учун зарур бўлган илк шаҳарларнинг пайдо бўлиш омиллари тадқиқ этилиб, шаҳарларнинг таснифи ва ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган ҳамда бу йўналишда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Географик шарт-шароитлари ва жойлашуви ҳудудларига қараб шаҳарларнинг мавқеи, бажарган вазифалари, ўзаро алоқадорлик жиҳатлари аниқланган, тарихий шаҳарларни сақлаш, қайта қуриш, музейлар ташкил этиш ва туризмни янада ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги диссертацияда жорий этилган илмий усуллар ва назарий маълумотларни беришда аниқ илмий манбаларга таянилганлиги, мавзуга оид кўп сонли илмий ва амалий аҳамиятли ҳамда бирламчи моддий маданият манбалари таҳлил этилган адабиётлардан фойдаланилганлиги, шаҳарлар тарихининг алоҳида диссертация иши сифатида ажратиб олинганлиги, қиёсий ва умумлашма тадқиқот қилинганлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти мавжуд манбалар асосида моддий маданиятни ёритиши, Ўзбекистон шаҳар маданиятининг ривожланиш даражасини кўрсатиб берилиши ҳамда қадимги ва ўрта асрлар шаҳарларининг эволюцион ва экстенсив тараққиётининг аниқланиши билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, урбанизация тарихи соҳасида билимларни бойитиш ва ўқув жараёни материалларини, жумладан, “Ўзбекистон шаҳарлари тарихи”, “Ўлкашунослик” каби йўналишларида ўқув дастув ва қўлланмалар, дарсликлар яратишда, шунингдек, давлат дастурлари ва илмий-амалий лойиҳалар бажарилишида фойдаланиш учун хизмат қилади. Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги Ўзбекистоннинг қадимги даврлардан бошлаб XX асрнинг бошларига қадар бўлган даврда пайдо бўлган ва ривожланган шаҳарлар тарихини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган натижалар асосида: Марказий Осиё ҳудудларидаги турли шаҳарларнинг ўзаро алоқалари ва пайдо бўлиш вақтлари тўғрсидаги турли талқинлар, ўзаро баҳсли ҳолатлар, шаҳарсозликнинг умумий тарихини ўрганишга бағишланган манбалар билан асосланган. Илмий жиҳатдан асосланган маълумотлар Ўзбекистонда шаҳарсозлик тарихига ва туризмга оид илмий адабиётларни бойитишга ҳисса қўшади.Илмий жихатдан таҳлил қилинган манбалар, хорижий ва илмий адабиётлар, илмий асосга эга бўлган хулоса ва таклифлар Ўзбекистон тарихий шаҳарларининг ривожланиш эволюцияси энг қадимги даврдан –XX аср бошларигача бўлган даврдаги тараққиёти тарихини ўрганишга, миллий ўзликни англашга хизмат қилади. Ўзбекистондаги тарихий шаҳарлар ва маданий мерос объектларни муҳофаза қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, шаҳарларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маданият марказлари сифатидаги аҳамиятни кўрсатиш, бугунги давр шаҳарсозлик маданияти ривожига таъсирини очиб бериш бўйича муҳим тадқиқотларга эхтиёж сезилмоқда. “Бой тарихимиз дурдонаси бўлган маданий меросимизни асраб-авайлаб, келажак авлодлар учун безавол етказишимиз зарур. Ҳозирги вақтда уларнинг сони етти мингдан зиёт ташкил этади.Ушбу тадқиқот натижасида қўлга киритилган бир қанча илмий янгиликлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди дастурларини бажаришда фойдаланилмоқда. (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2022 йил 24 сентябрдаги № 01-36- сон маълумотномаси). Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Ўзбекистон тарихи” каналида Илмий жиҳатдан асосланган маълумотлар Ўзбекистонда шаҳарсозлик тарихига ва туризмга оид илмий адабиётларни бойитишга ҳисса қўшади.Ўзбекистон тарихий шаҳарларининг ривожланиш эволюцияси энг қадимги даврдан –XX аср бошларигача бўлган даврдаги тараққиёти тарихини тадқиқ қилиш жараёнида аниқланган янгиликлардан “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонасининг 2022 йил 23 декабрдаги 02-31-2124 – сон маълумотномаси). Натижада шахарлар тараққиёти, давлатчилик анъаналари, уларнинг ўзаро таъсири тўғрисида тушунчалар ҳосил бўлишида ёрдам берган. Download 407 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling