Қарши филиали ахборот технологиялар факультети


Бир ёки бир қанча умумтармоқ принтерларида тармоқдаги барча


Download 0.71 Mb.
bet27/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1277937
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46
Bog'liq
Компьютер тизимлари ва тармоклари фанидан маъруза матни.

4. Бир ёки бир қанча умумтармоқ принтерларида тармоқдаги барча фойдаланувчиларнинг бир вақтда ёзиши. Бу пайтда қуйидаги омиллар таъминланади: Ҳар бир фойдаланувчининг тармоқ принтерига кира олиши; кучли ва сифатли принтердан фойдаланиш имкони (малакасиз муомаладан химояланган холда); дастурли махсулотлар сифатида босиши (ёзиш)ни амалга ошириш.
5. Ўкувчилар ва ўқитувчилар компьютерлари ўртасида ахборот алмашишнинг махсус дастурини қўллаш ҳисобига ўқув жараёнини услубий такомиллаштириш учун тармоқ мухитидан фойдаланиш имконияти. Шулар сабабли қуйидагиларни амалга ошириш мумкин: ўқитувчи компьютерида бажариладиган ишларни ўқувчилар компьютерида кўрсатиш; ўқитувчининг компьютер мониторида ўқувчилар компьютерлари экранларини акс эттириш орқали ўқувчилар бажарадиган ишларни назорат қилиш.
6. Глобал тармокнинг ягона коммункация узели бўлганда локал тармоқнинг ҳар қандай компьютеридан глобал тармоқ ресурсларига киришни таъминлаш.


Тармоқ топологияси

Тармоқ топологияси - бу компьютерлар алоқа каналлари бирлашувининг мантиқий схемаси. Локал тармоқларида кўпинча қуйидаги уч асосий топологиянинг биридан фойдаланилади: моноканалли, айланма ёки юлдузсимон. Бошқа кўпгина топологиялар шу учтасидан келиб чиқади. Тармоқ узелларининг каналга кириш кетма-кетлигини аниқлаш учун кириш услубининг ўзи зарур.


Кириш услуби - бу моддий даражада узелларни бирлаштирувчи маълумотларни узатиш каналидан фойдаланишни белгиловчи қоидалар тўпламидир. Локал тармоқларида энг кенг тарқалган кириш услублари Ethernet, Trken-Ring, Arenet саналади. Тармоқ платалари моддий қурилма бўлиб, ҳар бир компьютер тармоғига ўрнатилади ва тармоқ каналлари бўйича ахборот узатиш ҳамда қабул қилишни таъминлайди.


Моноканал топология тармоғи

Моноканал топология тармоғи барча компьютер тармопши бирлаштирувчи битта алоқа каналидан фойдаланади. Топология тармоғида энг кенг тарқалган услуб бу элтувчи частотани ва ихтилофларни аниқловчи кириш услубидир (CSMA/CD). Бу ерда аввало тармоқнинг кириш услубида коммуникация канали бўйича маълумотларни жўнатишдан олдин канал тинглаб кўрилади ва у унинг бўш зканлигига ишонч хосил қилгандан сўнггина, пакет жўнатилади. Агар канал банд бўлса, узел тасодифий вақт оралиғида пакетни узатишга қайта уриниб кўради. Битти тармоқ узели орқали узатиладиган маълумотлар барча узелларга етиб боради, аммо бу маълумотлар учун мўлжалланган узелгина уларни аниқлайди ва қабул қилади.


Канал бандлиги олдиндан эшитилиб кўрилса-да, иккита узел орқали пакетларни бир вақтда узатиш пайтида ихтилоф пайдо бўлиши мумкин. Бу шу нарса билан боғлиқки, сигнал канал бўйлаб ўтаётганда вақтинчалик ушланиб колиши мумкин: сигнал юборилган, лекин эшитиб кўриладиган узелгача етиб бормаган бўлади. натижада узел каналини бўш деб ҳисоблаб, узатиш бошланади. Бундай кириш услубига эга тармоқка Ethernet тармоғи мисол бўла олади. Ethernet тармоғида локал тармоқлар учун маълумотларни узатиш тезлиги секундига 10 Мбитга тенг (Мбит/с).
Кичик ЭҲМ, микро ЭҲМ ва нихоят шахсий компьютерларнинг пайдо бўлиши маълумотларни қайта ишлаш тизимини ташкил этишга замонавий ахборот технологиясини яратишга янгича ёндашувни талаб этади. Айрим ЭҲМларни маълумотларини марказлашган холда қайта ишлаш тизимидан тақсимланган холда қайта ишлашга ўтиши борасида мантикий асосланган талаб пайдо бўлади.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling