Article · December 020 citations reads 1,086 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects
¤ÒÌÈØÃÀ ÍÀÇÀÐ | ÂÇÃËßÄ Â ÏÐÎØËÎÅ | LOOK TO THE PAST
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
1 (1)
¤ÒÌÈØÃÀ ÍÀÇÀÐ | ÂÇÃËßÄ Â ÏÐÎØËÎÅ | LOOK TO THE PAST
№9 | 2020 31 ишлаб чиқариш, меҳнат тақсимоти, ўзаро айрибошлаш ва истеъмол фаолиятларининг умумий йиғиндиси ҳисобланади[4]. Жаҳон миқёсида содир бўлган иқтисодий муносабатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, турли минтақаларда яшовчи турли халқлар ва элатларнинг ўзига хос меҳнат тақсимоти кўринишидаги хўжалик фаолиятларига гувоҳ бўлиш мумкин. Масалан, қайсидир бир ҳудуднинг аҳолиси моҳир деҳқон ва зироатчи бўлса, бошқа бир ҳудудда ўз ишининг усталари бўлган ҳунармандлар истиқомат қилишган. Учинчи жойда эса қизиққон ва уддабурон савдогарлар фаолият юритган. Хўжалик алоқаларининг бундай кўринишдаги дастлабки ихтисослашуви бир томондан шу ҳудуд аҳолисининг этник хусусиятлари билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан табиий-иқлим шароитлари ва ресурслар, хўжаликлараро муносабатлар ва истеъмол талаби ва унга яраша ишлаб чиқариш жараёнлари, шунингдек, ташқи савдо алоқалари билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Муайян кишилар гуруҳининг хўжалик юритиш тизимлари асосида ўзаро боғлана бошлаши, ҳудудий, тил ва маданий белгиларнинг ишлаб чиқариш ва товар айрибошлаш муносабатларига бевосита таъсир ўтказа бошлаши натижасида дастлабки этноиқтисодий тизимлар ва муносабатлар шакллана бошлади. Узоқ тарихий даврлар давомида содир бўлган тадрижий ўзгаришлар ва янгиланишлар локал иқтисодий тизимларни ижтимоий-тарихий ва табиий-иқлим факторлари таъсирида ўзгартириб борди. Ана шундай трансформацион жараёнларда асосий ролни этник миграция бажариб, назарда тутилаётган гурухлар кўчиш натижасида янги ўзлаштирилган ерларга ўзларининг анъанавий хўжалик маданиятини олиб киришди[5]. Этник мигрантлар кўчиб келишган маконда ўзларининг ишлаб чиқариш муносабатларини йўлга қўйишди. Аммо, мавжуд иқтисодий ресурслар ва туб аҳолининг азалий ишлаб чиқариш қадриятлари билан кўпинча ҳисоблашишмас эди[6]. Натижада ерлик туб аҳолининг иқтисодий муносабатлари ва маданий-хўжалик типларига шикаст етиб, йўкликка маҳкум бўлар эди. Айнан мана шу жиҳат ҳозирги кунда жуда кўплаб тадқиқотчилар таъкидлаётганидек, локал цивилизациялар ва хўжаликлар тарихини ўрганишда соҳалараро комплекс ёндашув, тармоқли иқтисодий таҳлил, ижтимоий ва когнитив антропология методларидан фойдаланиш заруриятини юзага келтирмоқда. Иқтисодий муносабатлар ва ишлаб чиқаришдаги устунлик антропоген омилга боғлиқ бўла бошлар экан, этник мансублик бевосита ушбу жараёнга таъсир этмасдан қолмайди. Иқтисодий муносабатлар тарихига антропологик ёндашув эса локал ва этноиқтисодиёт муаммоларини ечишда асосий омил бўлиб хизмат қилади[7]. 2.Методлар: Мақола умум қабул қилинган тарихий методлар-тарихийлик, қиёсий-мантиқий таҳлил, кетма-кетлик, холислик тамойиллари асосида ёритилган бўлиб, этноиқтисодий тизимларнинг вужудга келиши, ривожланиши ва тараққиёти, бугунги ривожланган иқтисодий муносабатлар тизимидаги ўзига хос ўрни масалалари таҳлил этилган. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling