Article · December 020 citations reads 1,086 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects


¤ÒÌÈØÃÀ ÍÀÇÀР| ÂÇÃËßĠ ÏÐÎØËÎÅ | LOOK TO THE PAST


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/92
Sana28.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1301879
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   92
Bog'liq
1 (1)

¤ÒÌÈØÃÀ ÍÀÇÀР| ÂÇÃËßĠ ÏÐÎØËÎÅ | LOOK TO THE PAST
№9 | 2020
30
Ключевые слова: интенсивное развитие, инновации в сельском хозяйстве,
этноэкономика, экономические отношения, аграрная история, этническое единство.
Jumagulov Anvar,
Independent researcher at the National University of Uzbekistan
E-mail: ozodbek.radjabov.94@inbox.ru
ETHNO ECONOMY: MODERN APPROACHES AND VIEWS
ABSTRACT
The rapid growth of the world's population, the acceleration of globalization and
urbanization, the growing demand for agricultural products require intensive development of the
economic system. This has led to a growing interest in studying development trends in the context
of different historical periods aimed at improving the living conditions of people in different
cultural and economic areas of the world. Indeed, the UN Millennium Development Goals also set
priorities for the intensive development of agriculture and the further improvement of living
standards. This article analyzes the concept of ethnoeconomics, its modern interpretations.
Index Terms: intensive development, innovations in agriculture, ethno-economy, economic
relations, agrarian history, ethnic unity.
1. Долзарблиги:
Ўзбекистон тарихида иқтисодий муносабатлар, аграр соҳадаги ўзгаришлар, ўзбек
халқининг анъанавий хўжалик тизими, унинг тараққиёт динамикаси каби масалаларга
бағишланган қатор тадқиқотлар амалга оширилган. Бироқ хўжаликнинг турли тарихий
даврлардаги ривожланиш тенденцияларини алоҳида минтақалар мисолида ўрганиш
масаласига бир қадар кам эътибор берилган. Айниқса, ўзбек давлатчилиги тарихида ўзига
хос ўринга эга бўлган хўжалик муносабатларини тарихий-хронологик изчиллик, ҳудудий-
муаммовий ёндашув асосида очиб бериш ватанимиз тарихини янги маълумотлар билан
бойитиш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
таъкидлаганидек:”Ўзбекистон ўзининг иқтисодий салоҳияти, муҳим географик ўрни, табиий
имкониятлари билан минтақа тараққиётида алоҳида аҳамиятга эга”[1].
Ҳозирги даврда алоҳида минтақалар ривожини ёки иқтисодий тараққиётини халқаро
муносабатлардан ташқарида тасаввур этиб бўлмайди. Айниқса, мустақиллик йилларида
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги БМТ, Европа Иттифоқи, Жаҳон Банки, Осиё Тараққиёт Банки
каби қатор халқаро ташкилотларнинг тараққиёт дастурларига мос равишда ривожланмоқда.
Ўзбекистон умумжаҳон иқтисодий интеграциясига фаол қўшилиб, янгича аграр
муносабатлар ва ислоҳотлар жадал амалга оширилмоқда. Албатта, бу каби иқтисодий
ўзгаришлар ва аграр ислоҳотлар жараёнида халқнинг асрлар давомида шаклланган хўжалик
анъаналари, тажрибаларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш кўзда тутилган давлат
дастурида аграр соҳада инвестицион муҳитни янада жадаллаштириш, қишлоқ хўжалигини
ҳар бир минтақанинг табиий-географик шароити, экологик ҳолати ҳамда аҳолининг азалий
хўжалик тажрибалари асосида йўлга қўйишга қаратилган ва шу билан биргаликда кенг
кўламда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни тадқиқотнинг заруратини белгилайди[2].
“Этнос” ва “иқтисодиёт” тушунчалари бир қарашда бир-биридан узоқ, ўрганилиш
доираси турли хил бўлган фан тармоқларини англатади. Лекин, кўз ўнгимизда содир
бўлаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг тадрижий тараққиёти бу икки тушунчани
яхлит холатда ўрганиш ва тадқиқ қилиш заруриятини юзага келтирмоқда.Этноиқтисодиёт
тушунчасини таҳлил қилишдан олдин, “этнос” ва “иқтисодиёт” терминларига алоҳида
тўхталиб ўтиш жоиз. “Этнос”-юнонча “ethnos”-қабила, халқ, гурух сўзларидан келиб чиққан
бўлиб, муайян ҳудудда яшовчи умумий тил, маданият, хўжалик шаклларига эга бўлган аҳоли
қатламларини англатади[3]. “Иқтисодиёт” тушунчаси эса жамиятнинг хўжалик фаолияти,



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling