Article · December 020 citations reads 1,086 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/92
Sana28.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1301879
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   92
Bog'liq
1 (1)

3.Тадқиқот натижалари:
Бугунги кунга келиб бир қанча хориж тадқиқотчилари этноиқтисодиёт атамасини
изоҳлашга ҳаракат қилмоқдалар. Чунончи, “иқтисодиёт этник иқтисодиётга айланиши учун
ушбу ҳодисани муайян этник гурухга мансуб бўлган кишилар жамоаси бошқармоғи
лозим[8]”. Бошқа бир ғарб тадқиқотчиси ҳам “иқтисодий муносабатлар ва тузилмаларнинг
асосий манбаси этник ресурсга таянсагина бу этноиқтисодиёт бўла олади” –деган фикрни
илгари сурмоқда[9].
Этноиқтисодиётнинг бир қанча белгилари мавжуд бўлиб, булар қаторида:
- Муайян этник гурухгагина хос бўлган машғулот;
- Этник асосдаги маданий-хўжалик типлари;
- Ушбу хўжаликда ёлланиб ишловчи этник ишчилар қатлами[10].
Бизнинг фикримизча, контексда назарда тутилаётган хўжалик шакллари муайян
фойда олишни ўзига мақсад қилиб қўйган дастлабки тадбиркорлик хўжаликларини
англатади. Ўз навбатида бу субъект хўжалик юритишнинг турли масштабдаги


¤ÒÌÈØÃÀ ÍÀÇÀР| ÂÇÃËßĠ ÏÐÎØËÎÅ | LOOK TO THE PAST
№9 | 2020
32
кўринишларини ҳам ўзида акс эттириши мумкин. Бу холатда индивидуал этник
фаолиятдан(масалан, ҳунармандчилик) оилавий тадбиркорлик хўжалик фаолиятигача бўлган
босқичларни босиб ўтиши мумкин. Россиялик тадқиқотчилар томонидан бу холатга нисбатан
“этник бизнес” ёки “этник тадбиркорлик” атамасини қўллаш таклиф қилинмоқда[11].
Р.Ю.Тагиров этник тадбиркорлик масаласини икки томонлама талқин қилиш зарур
деб ҳисоблайди. Биринчидан, ушбу иқтисодий тизим кўп сонли бўлмаган халқ, этник
гурухнинг менталитети, ўзига хос ишлаб чиқариш ва хўжалик юритиш тартиби, маиший
турмуш жиҳатларини ўз ичига олса, иккинчи томондан муайян ҳудудга кўчиб бориб,
ўрнашган хўжалик шаклларини юзага келтирган этник мигрантлар фаолиятининг натижаси
ҳисобланади[12]. Этник тадбиркорлик уруғ-жамоа кўринишидаги майда товарлар ишлаб
чиқарувчи этник тармоқдан бирор-бир ҳудудни тўлиқ эгаллайдиган хўжалик-маданий
типгача бўлган босқични босиб ўтади.
Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш лозимки, этник иқтисодиётни мигрантлар
фаолиятига боғлаб талқин қилиш ҳам жуда кўплаб олимларнинг мунозараларига сабаб
бўлмоқда[13]. Этник иқтисодиёт таркибидаги этнос ёки этниклик элементи мигрантларнинг
ижтимоий тизимида муайян рол ўйнаб, уларни ўзаро бирлаштириб туриши мумкин, лекин
иқтисодий муносабатлар ва иқтисодий фаолиятда этник мансублик асосий фактор
вазифасини ўтамайди[14].
Этноиқтисодиёт тизимлари ҳақидаги нисбатан мукаммал фикр ва қарашлар
К.В.Павловнинг илмий изланишларида ўз ифодасини топган бўлиб, у этноиқтисодиёт
тушунчасини кўп тармоқли эканлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, хар бир халқ ўзининг
муайян иқтисодий фаолият турига эга ва ушбу фаолият турлари узоқ тарихий даврлар
давомида халқ ва миллатларнинг хўжалиги, маданияти, маиший турмуши ва албатта табиий-
иқлим шароитларига асосланиб шакллана боради. “Этноиқтисодиёт-урф-одат ва анъаналар,
маданият, психология, мафкура ва диний қарашлар билан ишлаб чиқариш муносабатлари ва
ишлаб чиқариш кучларининг ўзаро алоқа ва таъсири натижасидир”-деб, таъкидлайди
К.В.Павлов[15].
Бошқа бир тадқиқотчи С.В.Паникарова ҳам К.В. Павлов фикрларига қўшилган холда
этноиқтисодиёт тушунчасига институционал ёндашув зарурлигини қайд этиб ўтади.
“Этноиқтисодиёт- бу қонуний ва қонундан ташқари холатдаги икки ва ундан ортиқ
иқтисодий агентларнинг ўзаро муносабатга киришиши ҳисобланиб, ҳудудий маданий-
хўжалик типларининг автохтон асосдаги фаолиятида юзага келадиган талаб ва эҳтиёжларини
таъминлашни ўзига мақсад қилиб қўяди[16].
Этноиқтисодиёт муаммосини ёритишга ҳаракат қилган яна бир рус олими
Л.А.Узденова этноиқтисодиёт тушунчасини бирор бир ҳудуднинг анъанавий меҳнат
фаолияти натижасида вужудга келадиган ҳудудий маданий-хўжалик типларининг бир шакли
деб, ҳисоблайди[17]. С. Баранов этноиқтисодиётнинг асосий белгилари сифатида
қуйидагиларни ажратиб кўрсатади:
-ишлаб чиқариш фаолиятидаги чекланган алоқалар;
-маданий-хўжалик типларининг хусусиятидан келиб чиққан холатдаги махсулот
ишлаб чиқаришга ихтисослашув;
-ҳудудда мавжуд хомашё ресурсларидан фойдаланиш;
-меҳнатнинг индустрлашмаган характери;
-билим ва тажрибага асосланган ишлаб чиқариш жараёни;
-ишлаб чиқариш усулларининг аждодлардан авлодларга ўтиб бориши;
-ишлаб чиқариш жараёнида ресурслар ва хизматлар алмашинувининг ноформаллиги;
-меҳнат тақсимотининг нотекислиги каби хусусиятларни ўзида акс эттиради[18].
М.О.Шандировнинг фикрига кўра, этноиқтисодиёт этносларнинг маиший, маданий-
хўжалик типларининг экзоген ва эндоген таъсирлари остида шаклланади ва ривож
топади[19]. Ўз-ўзидан ишлаб чиқаришнинг этноиқтисодиёт кўринишига келишида этнослар
антропоген асос бўлган маданий-хўжалик типларининг маиший кўринишдаги ишлаб
чиқариш технологиялари ва қадриятлари мустаҳкам сақланиб қолади.



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling