Асаб тизими хусусиятларини (қўзғалиш, тормозланиш, асаб жараёнларининг ҳаракатчанлиги) Я. Стреляу сўровномаси


Бошқарув услубининг намоён бўлиш даражаси


Download 322.5 Kb.
bet4/14
Sana21.04.2023
Hajmi322.5 Kb.
#1371386
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Ички регулация курсидан тест саволлари 2020

Бошқарув услубининг намоён бўлиш даражаси

А в т о р и т а р у с л у б

0 - 7

Энг паст кўрсаткич: чинакам лидер бўлишни истамаслик, ўзига ишонч, ўжарлик, қолоқ ва ноқобил одамларни танқид қилиш туйғуларининг йўқлиги намоён бўлади.

8 - 13

Ўртача кўрсаткич яхши раҳбарлик хислатлари, қўл остидагиларнинг хатти-ҳаракатларини бошқариш лаёқати, талабчанлик ва қатъиятлик, жамоага буйруқ кучи ва мажбур қилиш асосида таъсир кўрсатиш, мақсад сари инитилиш ва ўзи бўларлик, қўл остидагиларнинг истакларига юзаки қараш, уларнинг таклифларини эшитишни истамаслик сифатлари намоён бўлади.

14 - 20

Юқори кўрсаткич: лидерлик хислатлари ва яккаҳокимликка интилиш ёрқин намоён бўлади, қатъият ва мулоҳазаларда дадиллик, ғайратлилик ва талабчанликда қаттиққўллик, қўл остидагиларни ташаббускорлигини ҳисобга олмаслик ва уларнинг мустақил ҳаракатларига йўл қўймаслик, танқид қилишда шартакилик, манманлик ва ходимлар билан чиқишмаслик, жазолашда суйистеъмолга йўл қўйиш, жамоа фикри билан ҳисоблашмаслик каби хусусиятлар намоён бўлади.

Л и б е р а л у с л у б

0 - 7

Энг паст кўрсаткич: одамлар билан ишлашга астойидил интилмаслик, қўл остидагиларга топшириқ беролмаслик ва уларни биргаликда ҳал этолмаслик, вазифаларни тақсимлашда қатъиятсизлик ва мужмаллик, қўл остидагиларни танқид қилишда ҳаддан ошиш, талабчанликни ва масъулиятнинг сусайиб кетиши.

8 - 13

Ўртача кўрсаткич: ўз вазифасини ўзгаларга ағдаришга уриниш, одамларга раҳбарлик, талабчанликнинг йўқлиги ва ҳаммага ишонавериш, қарор қабул қилиш керак бўлганда қўрқоқлик қилиш, интизомни бузувчиларга ҳаддан ташқари юмшоқлик қилиш, келишувчанликка интилиш хусусиятлари намоён бўлади.

14 - 20

Юқори кўрсаткич: жамоа манфаатларгша тўла бефарқ қараш, маъсулиятни ўзига олишни ва мураккаб муаммоларни ҳал этишни истамаслик, талабчан бўлмаслик ва бошқарувда ўзини олиб қочишга интилиш, ўзгаларнинг гапига кириб кетавериш ва иродасизлик, қатъиятсизлик ва ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилолмаслик, мақсад ва иш режа йўқлиги, беҳуда ҳаракат қилиш, танишларини юзидан ўтолмаслик каби хусусиятлар кўпроқ намоён бўлади.


Download 322.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling