Асаб тизими хусусиятларини (қўзғалиш, тормозланиш, асаб жараёнларининг ҳаракатчанлиги) Я. Стреляу сўровномаси
Download 322.5 Kb.
|
Ички регулация курсидан тест саволлари 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сўровнома коди Қўзғалиш кучи жараёни: Ҳа
- Анкета саволлари.
Натижаларни қайта ишлаб чиқиш
Ҳар бир хусуссиятни баҳолаш (қўзғалиш ва тормозланиш процесларининг кучи ) ва уларнинг савол-жавобларини баллари жамланади. Ҳисоблашда калитларга мосланиб кесилган трафаретлар билан фойдаланиш мумкин.Трафаретни жавоблар варақаларига қўйганда чизиқлар код билан тўғри келиши 2 баллга тенг; агар тўғри келмаса синалувчи 0 баҳо олади. "билмайман" жавоби 1 балл билан баҳоланади. Жами 42 балл ва юқори ҳар бир ҳусусият юқори даражада кўриб чиқилади. Сўровнома коди Қўзғалиш кучи жараёни: Ҳа:3,4,7,13,15,16,19,21,23,24,32,39,45,56,60,61,66,72,73,78,81,82,83,94,97,98,102,105,106,113,114,117,121,122,124,130,132,133,134; Йўқ: 47,51,107,123. Тормозланиш кучи жараёни : Ҳа:2,5,8,10,12,16,27,30,36,37,38,41,48,50,52,53,62,65,69,70,75,77,84,87,89,90,96,99,103,108,109,110,112,118,120,125,126,129 Йўқ:18,34,36,59,67,128 Асаб жараёнларининг ҳаракатчанлиги: Ҳа:1,6,9,11,14,20,22,26,28,29,31,33,40,42,43,44,46,49,54,55,64,68,71,74,76,79,80,85,88,91,92,93,95,100,101,107,111,115,116,119,127,131. Йўқ:25,57,63 Сизнинг лидерлик (бошқарув мотивингиз) услубингиз. Хулқ-атворингиз, одатларингизга даҳлдор бўлган ушбу саволларга самимий жавоб беринг. Агар саволлар сизнинг хулқ-атворингизга, инсонларга бўлган муносабатингизга мос келса, жавобларга тасдиқ маъносида ҲА (+) белгисини, агар мос келмаса ЙЎҚ (-) белгисини қўйинг. Агарда сиз аввал бунақа вазиятга тушиб кўрмаган бўлсангиз, ўзингизни муайян вазиятда қандай тутажаклигингиз борасида ўйлаб кўринг. Анкета саволлари. Ишдаги одамлар менинг фармойишларимни сўзсиз бажаришларини ёқтираман. Мени янги вазифалар билан қизиқтириш осон, аммо мен улардан тезда совийман. Сабру тоқатимга гоҳо одамлар ҳавас қилади. қийин вазиятларда мен ҳамиша бошқалар тўғрисида, ундан сўнг ўзим ҳақимда ўйлайман. Ота-онам хоҳламаган ишимни қилишга мажбур қилишмасди. Биров ўта ташаббускорлик қилаверса, жаҳлим чиқади. Ёрдамчиларимга ишонмаганим боис, жуда кўп ишлайман. Мени тушунмаётганларини ҳис қилсам, ниманидир исботлаш ниятимдан воз кечаман. Мен ўз қўл остимдагиларни кучли, ўртача ва заиф одамларга ажратган ҳолда тўғри баҳолай оламан. Бирон-бир фармойиш беришдан олдин, ўз ёрдамчиларим билан кенгашиб оламан. Одамларнинг эътирозига дуч келмаслик учун ўз айтганимдан ҳар доим ҳам туриб олавермайман. қўл остимдагиларнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида чиқарган баҳоларим тўппа-тўғри ва адолатли эканлигига иймоним комил. қўл остимдагилардан менинг фармойишларим сўзсиз бажарилишини талаб қиламан. Кимгадир иш буюрганимдан кўра, ўзим бажариб қўяқолганим афзал. Кўпчилик мени зийрак ва раҳмдил деб билади. Мениимча, жамоада яхши нарсани ҳам, ёмон нарсани ҳам яширмаслик керак. Бирон қаршиликка дуч келсам, одамлар билан ишлашга иштиёқим сўнади-қолади. Мен яккаҳокимлик самарасини таъминлаш мақсадида, жамоавий раҳбарлик қилишдан қочаман. Ўз обрўйимни тушириб қўймаслик учун хатоларимни тан олавермайман. Самарали ишлашим учун кўпинча вақт етмай қолади. қўл остимдаги одам қўполлик қилса, мен ихтилоф чиқмайдиган қилиб жавоб бераман. Кўрсатмаларнинг сўзсиз бажарилиши учун мен қўлимдан келган барча ишни қиламан. қўл остимдагилар билан жуда яқин алоқада ва дўстона муносабатдаман. Ҳар ишда қандай қилиб бўлмасин доимо биринчи бўлишга ҳаракат қиламан. Кўп вазиятларга мос келадиган бошқарувнинг универсал услубини ишлаб чиқаришга ҳаракат қиламан. Жамоа фикрига қарши чиқишдан кўра, унинг қарорини қўллаб-қувватлашим осонроқ. Мениимча, қўл остингда ишлаётганларнинг ҳар бири, хатто арзимас муваффақиятини ҳам мақтаб туриш шарт. Бошқа одамлар иштирокида ходимларга дакки бера олмайман. Мен талаб қилишдан кўра, кўпроқ илтимос қиламан. Жонимга текканларида қизишиб кетиб, туйғуларимни назорат қилолмайман. қўл остимдагилар орасида тез-тез бўлиб турсам эди, раҳбарлик қилишда анча самарали ишлаган бўлардим. қўл остимдагиларнинг қизиқиш ва майлларига мен гоҳо хотиржам ва совуққон муносабатда бўла оламан. қўл остимдаги тажрибалироқ кишиларга уларни алоҳида назорат қилган ҳолда, мураккаб вазиятларни адо этишлари учун кўпроқ мустақиллик бераман. қўл остимдагилар билан уларнинг муаммоларини ҳамиша таҳлил ва муҳокама қилиб тураман. Ёрдамчиларим нафақат ўзларни, қисман менинг вазифаларимни ҳам бажара оладилар. Бир чўқишда таъзирини бериб қўя оладиган қўл остимдагилардан кўра, юқоридаги раҳбарият билан низолашишдан қочиш енгилроқдир. қандай вазият бўлишига қарамасдан фармойишларим бажарилишига доимо эришаман. Мен учун энг қийини-одамларнинг иш жараёнига аралашиб, улардан янада яхшироқ ишлашни талаб қилишдир. қўл остимдагиларни яхшироқ англаш учун ўзимни улар ўрнида деб тасаввур қилишга интиламан. Ўйлашимча, жамоани бошқаришда раҳбар одам қайишқоқ бўлиши керак, қўл остимдагиларга темирдек қаттиққўллигини ҳам, ўта кўнгилчанлигини ҳам намойиш этавермаслик лозим. Менга қўл остимдагиларникидан кўра кўпроқ ўз шахсий муаммоларим муҳимроқ. Мен одатий ишлар билан жуда банд бўлганимдан катта ҳиссий ва ақлий меҳнат юкини ҳис этишга тўғри келади. Ота-онам мен ақлга сиғмайдиган ҳолат, деб билган пайтларда ҳам уларга бўйсунишимга мажбур этишган. Одамлар билан ишлашни мен азобли машғулот деб ўйлайман. Жамоада ўзаро ёрдам ва ҳамкорликни ривожлантиришга ҳаракат қиламан. қўл остимдагиларнинг таклиф ва маслаҳатларини бажону дил қабул қиламан. Раҳбарлик қилишдаги бош масала-вазифаларни тақсимлашдир. қўл остингдагилар сенинг айтганларингни сўзсиз бажаргандагина бошқарув самарадорлигига эришиш мумкин. қўл остингдагилар асосан маъсулиятсиз кишилардир, шунинг учун уларни доимо назорат қилиб турмоқ керак. Энг-яхшиси жамоага тўла эркинлик бериш ва ҳеч нарсага аралашмасликдир. Раҳбарлик қилишда самарадорликка эришиш учун қобилиятли инсонларни рағбатлантириб бориш ва номанзараларни кескин жазолаш зарур. Мен ўзим қилган хатони ҳамиша тан оламан ва мавжудларидан тўғрироқ қарорни танлайман. Кўпинча бошқарувдаги муваффақиятсизликларни объектив сабаблар билан изоҳлашимга тўғри келади. Тартибни бузувчилар кескин жазоланиши шарт. қўл остимдагиларнинг камчилигини танқид қилишда мен жуда аёвсизман. Баъзида шу жамоада мен ортиқча одам эмасмиканман, деб ўйланиб қоламан. қўл остимдаги ходимга таъна қилишдан аввал уларни сал мақтаб қўйишга уринаман. Жамоа билан ҳамиша яхши муомалада бўламан ва унинг фикрига қулоқ соламан. Кўпинча қўл остимдагилар ўта юмшоқ муомалада бўлишимни таъкидлашади. Қўл остимдагилар айтганларимни талаб қилганимдек бажарсалар эди, мен янада кўпроқ нарсага эришган бўлардим. Download 322.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling