Асаб тизими хусусиятларини (қўзғалиш, тормозланиш, асаб жараёнларининг ҳаракатчанлиги) Я. Стреляу сўровномаси
Download 322.5 Kb.
|
Ички регулация курсидан тест саволлари 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- Импулсивлик” методикаси Сўровнома текширилувчининг етарлича ўйлаб кўрилмаган қарорларни қабул қилишга мойиллигини аниқлайди. Йўриқнома
- Сўровнома матни
- Шахснинг мотивацион структураси диагностикаси (ташхислаш)” методикаси.
“Импулсивлик” методикаси Сўровнома текширилувчининг етарлича ўйлаб кўрилмаган қарорларни қабул қилишга мойиллигини аниқлайди. Йўриқнома Саволларни ўқинг, агар фикир Билан қўшилсангиз “+” (ҳа), агар қўшилмасангиз “-” (йўқ) белгини қўйинг. Сўровнома матни Қарор қабул қилишда кўпинча шошқалоқлик қиласизми? Ҳар кунги ҳаётда момент таъсирида бўлиши мумкин бўлган оқибатларни ўйламасдан харакат қиласизми? Қарор қабул қилишда “Етти ўлчаб бир кес” қоидасига амал қиласизми? Сизни ўйламасдан гапиришга мойиллигингиз борми? Хиссиётлар таъсирида харакат қилиш сизга хосми? Сиз қилмоқчи бўлган ишингизни олдиндан яхшилаб ўйлаб туришга мойилмисиз7 Тезда бир қарорга кела олмайдиган одамлар сизни асабийлаштирадими? сиз мулохазали инсонмисиз? Бирор нарсани бажаришда Сизга эмоция муҳимми ёки ақл? Қарор қабул қилишда турли вариантларни кўриб чиқишни истамаслик сизга хосми? Шошилиб қабул қилинган қарор учун ўзингизни кўп уришасизми? Қарор қабул қилаётганингизда авваламбор бу нимага олиб келишини ўйлаб кўрасизми? Одатда сиз иккиланиб охирги моменгача қарор қабул қила олмайсизми? Оддий масалани ечганда ҳам сиз ҳаммасини ўйлаб чиқишингиз керакми? Низо вақтида сизга алам етказганга ўйлаб ўтирмасдан зарба Бера оласизми? Натижаларни ишлаб чиқиш. Сўровнома калити. 1,2,4,5,7,9-12, 15 саволларга “ҳа” ва 3,6,8,13,14 саволларга “йўқ” жавобларга 1 баллдан берилади. Баллар йиғиндиси ҳисобланади. Хулосалар Текширилувчи йиққан балл қанча юқори бўлса, импульсивлик шунчалик яққол намоён бўлади. “Шахснинг мотивацион структураси диагностикаси (ташхислаш)” методикаси. Автор В.Э. Мильман. Методика шахснинг баъзи турғун мойилликларини аниқлашга ёрдам беради; умумий ва ижодий фаоллик мулоқотга, маиший қулайликка ва ижтимоий холатни яхшилашга интилиш ва бошқалар. Барча жавоблар асосида шахснинг ишчи (деловой, (ишбилармон) ва умри-яшаш (хаётий) йўналишлари ҳақида фикр билдириш мумкин. Йўриқнома Сизнинг олдингизда инсон ҳаёт тарзини баъзи томонлари ва ҳаётий интилишларига таълуқли 14 та фикр бор. Сиздан жавобларни 8 (а,б,г,д,е,ж,з) вариантларини ҳар бирига ўз муносабатингизни билдиришингизни сўраймиз, биланканинг жавоблар учун муўлжалланган тегишли катакларида ҳар бир фикр учун қуйидаги баҳолардан бирини қўйишингиз керак: “+” бу билан розиман, “=” баъзан, «-” йўқ, розимасман, “?” билмайман. Жавобларни узоқ ўйламасдан тез белгилашга харакат қилинг. Саволларга кетма-кет жавоб Беринг, 1 а дан 14 з гача ва катакларни адаштирмасликка харакат қилинг. Барча ишларга сиз 20 дақиқадан кўп вақт сарфламаслигингиз керак. Жавоблар учун бланк Сана---- Ёши ---- Фамиля , исми ва отасининг исми Жинси Касби Сўровнома матни Ҳаётда ўз хати-ҳаракатларида қуйидаги принципларга (тамойил) риоя қилиш керак; А). “вақт-пул” . Уларни кўпроқ ишлаб топишга интилиш керак. Б). «муҳими-соғлиқ”. Одам ўзини ва ўз асабларини асраш керак. В). Бўш вақтни дўстлар билан ўтказиш керак. Г). Бўш вақтни оилага бағишлаш керак. Д). Қимматга тушса ҳам яхшилик қилиш керак. Е). Қуёш остида жой эгаллаш учун (ҳаётда ўз ўрнини топиш учун) қўлидан келганини қилиш керак. Ж). Атрофда нима бўлётгани сабаб ва моҳиятини тушуниш учун кўпроқ билим олиш керак. З). Бирор янгилик топиш, яратиш, кашф қилишга интилиши керак. Ишдаги хати-ҳаракатларда қуйидаги принципларга риоя қилиш керак; А). Иш -бу мажбурий ҳаётий зарурият. Б). Муҳими-низоларга йўл қўймаслик. В). Ўзини қулай, тинч шароит билан таъминлашга интилиш керак. Г). Хизматда юқорига кўтарилишда фаол интилиш керак. Д). Муҳими-обрў ва ҳурмат қозониш. Е). Ўз ишида доимо мукаммалликка интилиш зарур. Ж). Ўз ишида доимо жалб қила оладиган қизиқарли томонини топиш мумкин. З). Иш билан фақатгина ўзлигини эмас, бошқаларни ҳам қизиқтира олиш керак. Ишдан бўш вақтимда юмушларим орасида қуйидагилари катта жой эгаллайди; А). Ҳар куни (жорий), уй юмушлари, Б). Дам олиш ва хурсандчиликлар В). Дўстлар билан учрашув Г). Жамоат ишлари Д) Болалар билан шуғулланиш Е) Иш учун керакли адабиётларни ўқиш Ж) «Хобби” З) Пул ишлаш Менинг ишларим орасида қуйидагилар катта жой эгаллайди; А) иш юзасидан бўладиган мулоқот (музокаралар, нутқ сўзлаш, мухокамалар ва ҳ) Б) Шаҳсий мулоқот (иш билан боғлиқ бўлмаган мавзуларда). В) Жамоат иши Г) Ўқиш, янги маълумот олиш, ихтисосликни ошириш Д) ижодий харакатлардаги иш Е) маошга бевосита таъсир этувчи иш (қушимча, ишбай) Ж) Бошқалар олдида маъсулият билан боғлиқ иш. З) бўш вақт, дам олиш Агар менга қўшимча дам олиш куни берилса, мен уни қуйидагиларга сарфлар эдим; А) Жорий уй ишлари билан шуғулланиш Б) дам олиш В)Хурсандчилик Г) жамоат иши билан шуғулланиш Д) ўқиш, янги билимлар олиш Е) Ижодий иш Билан шуғулланиш Ж) ўзгалар олдида маъсулият хис қиладиган ишни бажариш. Агар менда иш кунимни истаганимча режалаштириш имкони бўлганда, мен қуйидагиларни бажарар эдим. А) менинг асосий мажбуриятларимни ташкил қилган ишлар Б) одамлар билан иш юзасидан мулоқот (музокара, мухокама) В) шахсий мулоқот (иш Билан боғлиқ бўлмаган суҳбатлар) Г) Жамоат иши Д) ўқиш, яъни билимлар олиш, малака ошириш Е) Ижодий фаолият Ж) фойда ва маъсулият ҳис қиладиган иш З) Кўпроқ пул олиш имконини берадиган иш. Мен дўстлар ва танишларим билан кўпроқ қуйидаги мавзуда суҳбатлашаман4 А) Қаерда, нима харид қилиш мумкин, вақитни қандай яхши ўтказиш мумкин. Б) Умумий натижалар ҳақида В) Атрофда кўрган ва эшитганларим ҳақида Г) Хаётда қандай қилиб мувофаққиятга эришиш мумкинлиги ҳақида Д) иш ҳақида Е) ўз қизиқишларим (хобби) ҳақида Ж) ўз мувоффақият ва режаларим ҳақида З) Ҳаёт, китоблар, кинофилимлар, сиёсат ҳақида. Ишим мен учун биринчи навбатда; А) ҳаёт учун етарлича моддий маблағ Б) Одамлар билан мулоқот, дўстона муносабатлар В) Атрофдагиларни ҳурмати ва обрў Г) Қизиқарли учрашув ва суҳбатлар Д) бевосита ишдан қониқиш Е) фойдали эканлигини хис этиш Ж) Ўз профессионаллик даражасани ошириш имкони З) ишда юқорига ўсиш имкони. Мени кўпроқ шундай жамиятда бўлгим келади; А) Шинам, кўнгил очар эрмаклар Б) иш бўйича қизиқарли саволларни муҳокама қилиш мумкин. В) сени авторитет санаб, ҳурмат қилишади Г) Керакли одамлар билан учрашиш, фойдали алоқаларни ўрнатиш ўрнатиш мумкин Д) янги дўстлар ортириш мумкин Е) Машхур , эътиборли одамлар борлиги Ж) Ҳамма умумий иш билан боғлиқ. З) Ўз қобилиятларимни намоён қилиш ва кўрсатиш мумкин. Мен ишда шундай одамлар билан яқин бўлишн и истардим: А) Турли мавзуларда суҳбатлашса бўладиган Б) Ўз тажриба ва билимларимни қондириши мумкин бўлган В) Бирга кўпроқ кўп ишласа бўладиган Г) Ишхонада обрў ва эътиборга эга бўлган Д) Бирор фойдали нарса ўргатиши мумкин бўлган. Е) Ишда фаолроқ бўлишга мажбур қиладиган. Ж) Кўп билим ва қизиқарли фикирларга эга бўлганлар З) Сизнпи турли вазиятларда қўллаб туришга тайёр бўлганлар. Хозир менда етарли даражада қуйидагилар бор; А) моддий фаровонлик Б) қизиқарли хурсандчилик қилиш имкони. В) Яхши яшаш шароити Г) Яхши оила Д) Жамиятда ўз вақтимни қизиқарли ўтказиш имкони Е) Бошқаларни ҳурмати, эътирофи ва миннатдорчилиги Ж) Бошқалар учун фойдалилик хисси З) Қимматли, фойдали бирор нарса яратиш. Ўйлайманки, мен ўз ишим билан шуғулланаман ва етарли даражада эгаман: А) яхши ойлик, бошқа моддий фаровонликлар Б) ишлаш учун яхши шароит В) яхши коллектив, дўстона муносабатлар Г )Маълум ижодий ютқлар Д) яхши мансаб Е) мустақиллик ва қарам эмаслик Ж) касбдошлар орасида ҳурмат ва обрў З) юқори профессионал даража Менга ҳаммасидан кўпроқ ёқади; А) ташвишлар йўқлиги Б) атрофда- шинам, ёқимли шароит. В) атрофда-қизғин, қувноқ бесарамжомлик Г ) қувноқ жамоада вақт ўтказиш Д) мусобақа, таваккал хиссиёти Е) фаол зўриқиш ва маъсулият хиссиёти Ж)ўз ишига берилиб кетиш З) бошқалар билан биргаликда иш бажариш. Агар ишда омадсизликка учрасам, жуда истаган нарсам ўхшамаса; А) Мен ранжийман ва узоқ хафа бўламан Б) Бошқа ёқимли нарсага чалғишга ҳаракат қиламан В) ўзимни йўқотиб қўяман, ўзимдан жахлим чиқади Г) менга халақит берган нарсадан жаҳлим чиқади. Д) Хотиржам бўлиб қолишга ҳаракат қиламан Е) биринчи риакция ўтиб кетишини кутаман ва нима бўлганини хотиржам тахлил қиламан. Ж)Нимада айбдор эканимни тушунишга ҳаракат қиламан. З)Омадсизлик сабабини тушунишга ва холатини тўғрилашга харакат қиламан. Натижаларни ишлаб чиқиш. Текширилувчини жавоблари (фикирларга муносабати бўйича) баллга айлантирилади: “+” -2 балл, “=” -1 балл, “-“ ёки “?” -0 балл. Баллар қуйидаги шкалалар бўйича йиғилади: “ҳаёт таъминоти” (Ж), “комфорт” (К), “ижтимоий статус” (С), “Мулоқот” (О), “умумий фаоллик” (Д), “ижодий активлик (фаоллик)” (ДР), “ижтимоий фойдалилик” (ОД). Download 322.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling