Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик


б-боб. Корхона (фирма)нинг иқтисодий


Download 6.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/47
Sana13.10.2023
Hajmi6.73 Mb.
#1701403
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   47
Bog'liq
Iqtisodiy xavfsizlik (H.Abulqosimov) 2006

б-боб. Корхона (фирма)нинг иқтисодий 
хавфсизлигини таъминлаш
6.1. Корхонанинг иктисодий манфаатлари 
ва фаолияти коидалари
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона ягона мил- 
лий иқтисодиётнинг узвий таркибий қисми ва айни пайт- 
да иқтисодий жиҳатдан мустақил бўғини ҳисобланади. 
Корхона ўзини ўзи бошқарувчи, хараж ат^арини ўзи 
қоплаши асосида, фойда (даромад) олиш мақсадида 
ф аолият юритадиган бирламчи хўж алик субъектидир.
Корхоналар ишлаб чиқариш, савдо, тижорат-воси- 
тачилик, транспорт, суғурта, банк, инжиниринг, мо- 
лиявий-инвестиция, илм ий-тадқиқот, инновация ва 
турли хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият кўрсата- 
ди. Иқтисодиёт тармоқларида ф аолият турлари хилма- 
хил бўлган корхоналар мавжуд бўлиб, улар монотар- 
моқ (якка тармоқ) ёки диверсификациялашган корхона 
шаклларида намоён бўлади. Монотармоқ корхоналари- 
га саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларга те- 
гишли корхоналар киради.
Диверсификациялашган корхоналар икки турга бўли- 
нади. Биринчи тур корхоналар кўп тармоқли ва фаоли- 
ят соҳалари хилма-хил бўлиб, улар бирор-бир иқтисо- 
диёт тармоғида устувор фаолият кўрсатувчи корхона 
атрофида жипслашадилар. Етакчи тармоқдаги фаоли- 
ят соҳасига бошқа соҳалар технологик жиҳатдан боғ- 
лиқ бўлади.
Диверсификациялаш ган корхоналарнинг иккинчи 
тури бирлашма (ёки конгломерат) деб аталади. Унинг 
асосида устувор тармоқ ёки устувор соҳа мавжуд эмас.
1 05
www.ziyouz.com kutubxonasi


Шунингдек, унга бириккан корхоналар бир-бирлари 
билан технологик жиҳатдан боғлиқ бўлмайди.
Корхоналар ҳудудий жиҳатдан миллий ва трансмил- 
лий ҳамда халқаро компанияларга бўлинади. Миллий 
корхона мамлакат доирасида амал қилади. Трансмил- 
лий компания чет элларда ўз филиалларига эга бўлган 
корхоналардир. Халқаро корхоналар эса бир неча мам- 
лакатлар миллий компанияларининг бирикишидан ҳосил 
бўлади. Бунинг натижасида қўшимча корхоналар ву- 
жудга келади.1
Корхона (фирма) фаолиятининг асосий мақсади фойда 
(даромад) олиш ҳисобланади. Шунингдек, корхона ўз 
олдига ишлаб чиқаришни кенгайтириш, персоналнинг 
касбий маҳоратини ошириш, ф ан-техника тараққиёти 
ютуқлари асосида меҳнатни таш кил этишни такомил- 
лаштириш, ишлаб чиқарилаётган ва таклиф этилает- 
ган маҳсулотнинг истеъмолчиларини, мижозларини ва 
инсофли шерик, ҳамкорларнинг сонини кўпайтиришни 
ҳам мақсад қилиб олади.
Маълумки, маҳсулотни ишлаб чиқариш ж араёнида 
хўжалик субъектлари ва технологик жараён бўғинлари 
ўртасидаги ўзаро алоқадорлик вужудга келади. Улар 
ўртасидаги ўзаро муносабатларда ҳ у қ у қв а масъулият- - 
ларнинг ўзгариши иқтисодиётнинг барча дараж алари- 
да, хўж алик соҳаларида савдо-истеъмол ш ароитлари- 
нинг тубдан ўзгаришига, рақобат муҳитининг кучайи- 
шига олиб келди. Ш у боисдан корхоналар ўзларининг 
иқтисодий келажаги учун қайғуриб, кенгайтирилган так- 
рор ишлаб чиқаришни таъминлаш, ф ан-техника та- 
раккиёти ва инвестицион фаолликни рағбатлантиришга 
эътиборни кучайтирадилар. Буларнинг мақсадли йўна- 
лишлари эндиликда миллий товар ишлаб чиқарувчи- 
лар манфаатини химоя қилиш, яъни уларнинг иқтисо-
106
www.ziyouz.com kutubxonasi


дий хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан уйғун- 
лашиб кетади.
Бозор муносабатлари шароитида корхона, таш ки- 
лот ва м уассасалар иктисодий ж иҳатдан хўж али к 
субъектлари сифатида м уваф ф ақиятли фаолият юри- 
тишлари уларнинг иқтисодий манфаатлари қай дара- 
ж ада қондирилгани билан боғлиқ бўлади.
Корхонанинг муҳим иқтисодий манфаатлари ичига 
истеъмолчилар талаблари ва ички омилларга боғлиқ 
ҳолда вужудга келадиган кутилмаган вазиятларга мос- 
лашиш қобилияти киради.
Корхона ўзининг фойда олиш мақсадини амалга оши- 
риши учун мунтазам равишда маҳсулот ишлаб чиқрриш 
ва хизмат кўрсатиш технологиясини такомиллаштириш- 
га, маҳсулотларнинг истеъмол хусусиятларини ошириш- 
га, уларни сотиш жараёнларига кўпроқ эътиборни қара- 
тишга мажбур бўлади. Шунингдек, ундан айланма маб- 
лағлар ҳаракатини тезлаштириш, барча турдаги захи- 
раларни камайтириш, реклама, ҳамкорлар билан икки 
томонлама шартномалар тузиш, келишув мажбурият- 
ларига риоя этиш талаб этилади. Маҳсулотни реализа- 
ция қилиш ва хизмат кўрсатиш жараёнида корхонанинг 
иқтисодий манфаатлари рўёбга чиқади.
Рақобат кураши шароитида корхона бозордаги ўзга- 
рувчан вазиятларга мослаша билиши, ўзининг ва по- 
тенциал рақобатчиларининг иқтисодий салоҳиятини, 
ривожланиш истиқболлари, молиявий имкониятлари, 
маҳсулот сотиш ва моддий ресурслар билан таъмин- 
лаш дараж аларини баҳолай билиши керак бўлади.
Иқтисодий манфаатлар корхонанинг барқарор, ишонч- 
ли, молиявий-иктисодий жихатдан самарали фаолият юри- 
тиши, персоналнинг шахсий хавфсизлиги ва фаоллиги- 
ни ошириш, етарли дараж ада моддий, информацион
107
www.ziyouz.com kutubxonasi


ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлишга интилишидан 
ҳам юзага келади.
«Иқтисодий назария» фанида хўжалик субе-ьктлари 
фаолияти тўғрисида бир қанча концепциялар илмий 
жиҳатдан асосланган. Уларда корхона иктисодий ман- 
фаатларини рўёбга чиқариш билан боғлик, фаолият, 
хатти-ҳаракатларнинг хусусиятлари ёритилган.2
Анъанавий фирма назариясига кўра корхонанинг ягона 
иқтисодий манфаати фойдани максималлаштиришга 
каратилади. Менежериал назариясига к^фа фирманинг 
фаолиятини унинг эгалари эмас, балки менежерлари 
белгилаб беради. Уларнинг иқтисодий манфаатлари иш- 
лаб чиқариш ва маҳсулотлар сотиш ҳажмини ҳамда 
даромадни максималлаштириш ҳисобланади Фирма қиска 
муддатли даврда товар сотиш ҳажмини максималлаш- 
тиришга, узоқ мудцатли даврда эса фойдани максимал- 
лаштиришга ҳаракат қилади.3
Фирма эгалари капитални ўстириш, шахсан бойиш- 
ни хоҳлайдилар. Бундай хоҳиш чексиз бўлиб, менежер- 
лар иш ҳақлари, обрў-эътибори, фирмадаги ўз мавқеи- 
ни ўстиришни истайдилар.
Кўп мақсадлар концепциясига кўра фирма бир неча 
мақсадни, яъни фойда, сотиш ҳажмини ошириш, иқти- 
содий ўсиш ва бошқаларни кўзлайди.
Мураккаб корпоратив тизимга, тузилишга эга бўлган 
замонавий фирмада иерархияга мос равишда турли 
субъектларнинг манфаатлари ва мақсадлари иерархи- 
яси ҳам мавжуд бўлади. Фирма олий раҳбариятининг 
манфаати фирманинг нуфузини ошириш, унинг ишлаб 
чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш ҳамда барқарор- 
лигини таъминлаш билан боғлиқдир. Менежерларнинг 
максади эса ўз мансабини ошириш ҳамда юқори даро- 
мадга эга бўлишдан иборат. Акционерларнинг манфа-
1 08
www.ziyouz.com kutubxonasi


ати юқори дивиденд олиш билан изоҳланади. Ёлланма 
ишчи ва хизматчилар эса юқори иш ҳақи олиш, меҳнат 
шароитларини яхш илаш , малакасини оширишни ўз 
олдига мақсад қилиб қўяди.
Технологик ёндаш ув концепциясига мувофиқ бел- 
гиланган техника ва технологиянинг ривожланиш да- 
ражаси, ишлаб чиқариш омиллари комбинациялашу- 
вининг барча вариантларида маҳсулотлар ишлаб чи- 
қаришнинг максимал ҳажмини ифодаловчи ф ункция- 
ни аниқлашнинг имконияти ҳамма вақт м авж уд деган 
тасаввур ётади.4
Институционал ёндашувга кўра фирмани ўрганиш- 
нинг асосий муаммоси фойдани максималлаштириш 
эмас, балки фирманинг вужудга келиши, унинг пи- 
вожланиш қонуниятлари ва пировард натижада '.^к 
бўлиб кетиши сабабини тушунтириб беришдан иборат- 
дир. Фирмани таш кил этиш жараёнида тадбиркорлар 
харажатларни камайтириш мақсадида ўз ҳаракатлари- 
ни мувофиқлаштиришга интиладилар. Р.Коуз фирмани 
тадбиркорга бўлган ресурсларни йўналтиришга қара- 
тилган муносабатлар тизими деб таърифлайди.5
Неоинституционал фирма концепциясида “принци- 
пал - агент” муаммоси кўрилади. Принципал - бу ре- 
сурснинг, мулкнинг эгаси. Агент эса ресурсдан фойда- 
ланиш ҳуқуқига эга бўлган субъектдир. Принципал, 
яъни корхона эгаси кўп ахборвтларга эга бўлмайди ва 
агент, яъни менежернинг фаолиятини тўлиқ назорат 
қила олмайди. Назоратдан четда қолган агент (мене- 
ж ер) эса ўзбошимчалик қилиши, ўз эгасига кўра оп- 
портунистик ҳолатга ўтиши мумкин. Бу ерда энг муҳим 
масала улар ўртасида келишувчилик, манфаатлар уй- 
ғунлигини вужудга келтиришдир. Корхона ноаниқлик- 
лар шароитида ишлаб чикаришнинг энг яхши, қулай
109
www.ziyouz.com kutubxonasi


усулини топишга каратилган ф аолият юритишга инти- 
лади. Бунда фирма бошқарувчилари трансакцион хара- 
ж атларни камайтириб, фирма учун энг қулай иш юри- 
тиш шароитларини яратишга қаракат қиладилар.8
Ушбу концепциялар асосида корхонани вақт ва ма- 
конда маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ҳамда ресурс- 
ларни такрор ишлаб чиқариш жараёнларини ўзида 
мужассамлаштирган ижтимоий-иқтисодий тизим деб 
қарашга имкон берувчи омиллар ётади.
Корхонани бошқариш мақсади хўж алик фаолияти- 
нинг асосий манфаатларидан келиб чикади. Бунда кор- 
хона ўз ходимларининг моддий ва интеллектуал аҳво- 
лига салбий таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи таҳдид- 
ларни бартараф этиш, ривожланишнинг салбий тен- 
денцияларига барҳам бериш, иқтисодий хавфсизликни 
таъминлашга ҳаракат қилади. Бу мақсадларга эришиш 
учун қуйидаги вазиф алар бажарилиш и лозим:
- хўжалик субъектларининг давлат, нодавлат ташки- 
лотлари, мамлакат ичидаги ва хориждаги ҳамкорлар ҳамда 
рақобатчилари билан бўладиган ўзаро муносабатларда 
қонун билан белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя килиш;
- корхонанинг моддий ва молиявий базасини сақлаш 
ва кўпайтириш, меҳнат жамоасининг, тадбиркорнинг 
ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган 
ресурслардан самарали фойдаланиш;
- маҳсулот ва кўрсатилаетган хизматларнинг рақобат- 
бардошлигини ошириш, ички ва ташқи бозорларда улар- 
ни сотиш учун қулай бозор конъюнктурасини яратиш;
- хўж алик тузилмалари фаолиятининг ички ва таш- 
қи ташкилий барқарорлигига, иқтисодий алоқаларнинг 
ишончлилигига эришиш ва тасодифий, ноинсоф, виж- 
донсиз ҳамкор ва ш ерикларга қарам бўлиб қолишдан 
сақланиш;
- хўж алик тузилмалари фаолиятини тўлиқ, аник
1 1 0
www.ziyouz.com kutubxonasi


ахборотлар бцлан таъминлаш, ишлаб чикариш ва ти- 
жорат сирларини ҳамда интеллектуал мулкка бўлган 
ҳуқуқни сақлаш;
- реклама ахборотидан фойдаланиш самарадорлиги 
ва корхона нуфузини ошириш.
Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун уларга хавф 
соладиган тахдидларни аниқлаш ва уларни бартараф 
этишга интилиш корхона фаолиятининг муҳим тарки- 
бий қисми ҳисобланади.

Download 6.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling