Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик


Корхона (фирма) иқтисодий


Download 6.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/47
Sana13.10.2023
Hajmi6.73 Mb.
#1701403
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   47
Bog'liq
Iqtisodiy xavfsizlik (H.Abulqosimov) 2006

6.3. Корхона (фирма) иқтисодий 
хавфсизлигини таъминлаш
Корхона хавфсизлигини таъминлаш учун хўж алик 
фаолиятининг сифат ва миқцор кўрсаткичларини таҳ- 
лил қилиш йўли билан унинг турли таҳдидларга бар- 
қарорлиги ҳамда хавф сизлик дараж аси баҳоланади.
Ушбу таҳлил қуйидагиларни ўз ичига олади:
- иқтисодий манфаатларга таҳдидлар бўйича корхо- 
нанинг заиф томонлари, таҳдидларнинг салбий таъси- 
ри баҳоланади;
1 1 6
www.ziyouz.com kutubxonasi


- и к т и с о д и й
таҳдидларнинг салбий таъсирини барта- 
раф этиш бўйича шу дамгача кўрилган чора-тадбирларни 
хўжалик субъектларининг бошқариш элементлари фао- 
лияти билан боғлиқ равишда қайта кўриб чиқиш;
- хўж алик субъектини бошқаришнинг функционал 
элементлари таҳдиднинг салбий таъсирини бартараф 
этишдаги ролини миқдор ҳамда сифат жиҳатдан тав- 
сифлаш ва баҳолаш;
- иқтисодий хавфсизлик даражасини интеграл баҳо- 
лашни шакллантириш;
- хавфсизлик даражасини баҳолашнинг жорий на- 
тижаларини илгариги даврда олинган натижалар билан 
таққослаш;
- иқтисодий манфаатларга таҳдидларни бартараф 
этиш ёки нейтраллаштириш бўйича кўрилган чора-тад- 
бирларнинг етарли даражада натижалар бермаганлиги- 
нинг сабабларини аниқлаш;
- иқтисодий хавфсизликни таъминлашда хўжалгас 
субъектини бошқаришнинг функционал элементлари фао- 
лиятини яхшилаш бўйича қўшимча тавсиялар тайёрлаш.
Ушбу бошқаришнинг функционал элементларини 
молиявий, интеллектуал, кадр, техника-технологик, 
сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий, ахборот, куч элементла- 
ри ташкил этади.12
Иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг корхона 
хўжалик-молиявий фаолияти билан боғлиқ жиҳатларини 
активларни бошқариш, капитал қўйилмалар таркибини 
назорат қилиш, молиявий портфель қисмларининг риск 
ва даромадлилик бўйича нисбатлари, рентабелликнинг 
ўсиши, маркетинг тизимининг ривожланиши, корхона- 
нинг қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш ва тар- 
тибга солиш, бошқаришнинг ташкилий тузилишини та- 
комиллаштириш ҳисобига харажатларни камайтириш,
1 1 7
www.ziyouz.com kutubxonasi


шунингдек, рақобатчи корхона фаолияти ва товарлар 
бозоридаги аҳволни чуқур таҳлил қшгаш ташкил этади.
Иқтисодий хавфсизликнинг интеллектуал ва кадрлар 
билан перспнал ишлаш, ходимларни ўкитиш ва меҳнат 
мотивациясини ривож.лантириш интеллектуал салоҳи- 
ятни сақлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган Бунда 
кадрлар малакасининг етишмаслиги, уларнинг корхона- 
га наф келтиришга қодир эмасликлари ёки буни иста- 
масликлари. корхонанинг турли бўлинмалари меҳнат 
унумдорлиги ва иш сифатининг пасайиши иқтисодий 
хавфсизликка салбий таъсир кўрсатади.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш да ишлаб чи- 
қаришнинг техник дараж аси, сотилаётган ва харид 
қилинаётган лицензиялар, ишлаб чиқарилаётган маҳ- 
сулот ва қулланилаётган технологиянинг жаҳоннинг энг 
яхши андозаларига мослиги, маҳсулотнинг илм талаб- 
лиги ва инновация дараж аси муҳим ҳисобланади.
Х авф си зли кн и таъм инлаш нинг сиёсий -ҳуқуқий 
жиҳатлари фаолиятнинг ҳуқуқий жиҳатдан таъминла- 
ниши, меҳнат жамоасидаги ишбилармонлик кайфияти 
ва юктимоий муҳитни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрил- 
ган чора-тадбирларни баҳолашни ўз ичига олади.
Ахборотлардан оқилона ва самарали фойдаланиш 
ҳамда уни ҳимоя қилиш корхона учун иқтисодий ж и- 
ҳатдан м уваф ф ақият келтиради.
Жисмоний шахсларнинг саломатлиги ва ҳаётига ет- 
казиладиган моддий ҳамда маънавий зарарлардан ҳимоя 
қилиш иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг эле- 
ментлари хисобланади.
Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш да - хўжалик 
субъектининг молиявий барқарорлигини таҳлил қилишда 
қуйидаги ҳисобот кўрсаткичларидан фойдалакилади:
- корхонанинг ўз маблағлари билан таъминланиш
1 1 8
www.ziyouz.com kutubxonasi


коэффиценти, ўзининг айланма активларининг умумий 
активлар суммасига нисбати;
- жорий ликвидлик кўрсаткичи;
- ўз капиталининг рентабеллиги;
- умумий тўловга қодирлик кўрсаткичи, активлар 
бозор қийматининг хўж алик субъектининг барча маж - 
буриятларига нисбати;
- капиталлаш тириш коэффициенти, ўз капитали- 
ни бозор қийматининг қарз маблағларини баланс қий- 
матига нисбати;
- менежмент коэффициенти, сотишдан олинган пул 
тушумининг жорий мажбуриятлар миқдорига нисбати13.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, бугунги бозор иқтисоди- 
ётига ўтиш даврида корхоналар ўзининг иқтисодий хавф- 
сизлигини кўпроқ ўзи таъминлашга мажбур бўлмоқца- 
лар. Корхона хавфсизлигини таъминлаш учун хуқуқий, 
ташкилий, техник чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб 
чиқиш лозим. Бунда хавф сизликни таъминлашнинг 
асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат бўлади: 
қонунийлик; шахсий ва корхона манфаатларининг уй- 
ғунлиги; персонал ва раҳбарларнинг ўзаро биргаликда- 
ги масъулияти; давлат хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот 
органлари билан ҳамкорлик қилиш. Шундан келиб чи- 
қиб, иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг ягона 
тизимини яратиш қуйидаги тамойиллар асосида амалга 
ошириладики, улар ҳаётий муҳим манфаатларни ҳимоя 
қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини мувафф ақиятли 
ҳал этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда амалга 
оширишнинг муҳим талаблари ҳисобланади:
Қ онунийлик. Х авф сизлик чоралари мамлакатда 
амал қилаётган қонунлар доирасида ишлаб чиқилади.
И қтисодий мақсадга м увоф иқлик ва ф ойдалилик. 
Кўрилаётган иқтисодий хавфсизлик чоралари хўжалик
1 1 9
www.ziyouz.com kutubxonasi


фаолиятининг ёмонлашувига, фойданинг камайиб ке- 
тишига олиб келмаслиги керак.
Дастурли-мақсадли режалаштириш, мустақиллик на 
масъулият. Корхонанинг хавфсизлик хизмати ўз фао- 
лияти учун зарур бўлган маблағ, ресурс, моддий техника 
анжомлари билан таъминланган бўлишлари лозим.
Узаро хамкорлик ва ф аоли ятлари и м увоф иклаш - 
тириш . Корхонанинг турли бўлимлари ушбу тамойил 
асосида фаолият юритишлари керак бўлади.
И хтисослаш ув ва профессионализм. Хавфсизлик 
хизматининг кадрлар таркиби бу йўналишда маълум 
тайёргарликдан ўтган ва шундай ихтисосликдаги касб 
эгаси бўлиши керак.
Иш ни таш ки л этиш . Хавфсизликни таъминлашда 
химоянинг замонавий воситаларидан фойдаланиш, ил- 
гор тажриба ва илмий ишланмаларга таянган ҳолда ишни 
ташкил қилиш лозим.
Т алабчанлик ва назоратнинг очиқлиги. Корхона 
фаолиятида м аъмурий-ҳуқуқий режимни қўллаш ва 
унга риоя қилиш устидан назорат маълум ш ароитлар- 
да кпнсператив тавсифга эга бўлади.
Хавфсизлик тизими ўз ичига қуйидагиларни олади:
- корхона объектларини, бошқарувчи раҳбарларнинг 
шахсий дахлсизлигини ҳамда пул маблағларини сақ- 
лаш учун қўриқчи-қоровуллик хизматини ташкил этиш;
- корхонанинг информацион ва ижтимоий жиҳатдан 
ҳимояланишини таъминлайдиган аналитик хизматни таш- 
кил этиш. Унинг вазифалари ичида разведка ва контрраз- 
ведка билан шуғулланишни ташкил этиш учун стратегик 
муҳим субъектлар билан ишлаш ҳам муҳим ўрин тутади;
- ташқи экспертлар ва ички консультантлар гуруҳи- 
нинг стратегик муҳим масалалар бўйича таклифларини 
ишлаб чиқиш ҳамда ходимларни ўқитиш бўйича ф ао- 
лиятини таш кил этиш.
1 2 0
www.ziyouz.com kutubxonasi


Корхонада таш кил этиладиган хааф сизлик хизмати 
уз фаолиятини қуйидагиларга қаратади:
- корхонанинг мол-мулки ва интеллектуал мулкига 
қилинган тажовузкорона таҳдид ёки улардан норацио- 
нал фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш;
- ишлаб чиқариш бўлинмаларидаги технологик ж а- 
раёнлар мунтазамлигининг бузилишига ҳамда малака- 
ли кадрларнинг кетиб қолишкга олиб келувчи нохуш, 
салбий тенденцияларнинг олдини олиш;
- иқтисодий дастурлар ва шартнома маж буриятла- 
рининг бажарилмаслигига сабаб бўлувчи омилларни 
аниқлаш ҳамда уларнинг таъсирини камайтириш чора- 
ларини амалга ошириш. Бундай омиллар маҳсулотнинг 
сифат ва рақобатбардошлиги кўрсаткичларининг ўзга- 
ришига олиб келиши мумкин
- ҳамкорлар ва рақобатчиларнинг молиявий аҳволи, 
ишбилармонлар доирасидаги нуфузи тўғрисидаги ахборот 
ва маълумотларни таҳлил қилитп асосида таклиф ва тав- 
сиялар ишлаб чиқиш14.
Корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда 
мустақил хўж алик субъектлари сифатида ф аолият 
юритувчи хавфсизлик тадбиркорлик фирмалари муҳим 
ўрин тутади. Ўзининг хавфсизлик хизмати бўлимини 
ташкил этиш имкониятига эга бўлмаган корхоналар ху- 
сусий хавфсизлик хизмати ҳамда объектларни қўриқ- 
лаш бўйича ҳукуқ-тартибот органлари билан шартно- 
малар тузиши мумкин.
Эндиликда, тадбиркорлик субъектлари билан хусу- 
сий хавф сизлик фирмалари ва ҳуқуқ-тартибот орган- 
лари биргаликда иқтисодий хавсизликни таъминлаш - 
нинг ҳуқуқий-таш килий, иқтисодий асосларини яра- 
тиш, “Хусусий корхона” тўғрисидаги Ўзбекистон Рес- 
публикаси қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимча- 
лар киритиш мақсадга мувофиқдир.
1 2 1
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 6.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling