Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик


www.ziyouz.com kutubxonasi 7.3


Download 6.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/47
Sana13.10.2023
Hajmi6.73 Mb.
#1701403
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   47
Bog'liq
Iqtisodiy xavfsizlik (H.Abulqosimov) 2006

136
www.ziyouz.com kutubxonasi


7.3. 
Молия, пул-кредит тизимида 
иктисодий хавфсизликни таъминлаш 
дастаклари
Иқтисодиёт нормал амал қилиши учун молиявий 
маблағлар унинг соҳалари, тармоқлари, ҳудудлари бўйи- 
ча тақсимланади. Буларнинг барчаси ҳуж ж атлар ай- 
л^нмаси, ҳисоботлар ва иқтисодий ахборотларда қайд 
этилади ҳамда ўз ифодасини топади. Шу боисдан мо- 
лия соҳасидаги хавфсизликни таъминлаш учун, авва- 
ламбор, молиявий ҳуж ж атларнинг умумўрнатилган 
ҳуқуқий-меъёрий талабларга мунофиқлигини текш и- 
риш лозим бўлади. Ушбу умумий талаблар қуйидаги- 
лардан иборат:
- зарурий реквизитларни, яъни ҳуж ж атлар учун 
қонун, амалдаги тартиб-қоидаларга мувофиқ мажбу- 
рий маълумотлар бўлишини белгилаш;
- муҳр ва штампларнинг аниқлиги;
- ҳуж ж атларда тузатиш , қўшимча ёзувлар, бузи- 
лишлар, унинг турли нусхалари мазмунининг турлича 
бўлишига йўл қўймаслик;
- мансабдор ш ахслар имзосининг мослиги ва бош- 
қалар;
- барча ҳуж ж атлар синчиклаб ўрганилиши, таҳлил 
қилиниши, текширилиши керак.
Бизнес бўйича ҳамкорлик қилувчи хўжалик субъект- 
лари, шериклар, мижозларни ўрганиш, улар тўғрисида 
қуйидаги объектив маълумотларга эга бўлиш лозим:
- хўж алик субъектининг рўйхатдан ўтганлигини, 
солиқ ва бошқа органларда рўйхатга олинганлиги тўғри- 
сидаги маълумотларни текшириш;
- ташкилотнинг қайси уюшмага, холдинг компанияга 
кириши, шуъба компанияга, ширкатга эга ёки эга эмас- 
лиги, устав капитали, хўж алик фаолияти реквизитла-
137
www.ziyouz.com kutubxonasi


ри, раҳбарлари, бошқарув тизими тўғрисидаги маълу- 
мотларга эга бўлиши, уларнинг тўғрилигини текшириш;
- ташкилот, мижознинг манзилини аниқлаш, агар 
иж арада турган бўлса, ижара ҳақини тўлаган ёки тўла- 
маганлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш;
- муссасаларнинг мулкдорлар - арендаторлар билан 
ўзаро муносабатини ўрганиш;
- мижознинг обрў-эътиборини, нуфузини, мол- мул- 
ки ҳолати, қарзи бор ёки йўқлиги тўғрисида м аълу- 
мотлар тўплаш;
- мажбуриятларнинг таъминланганлиги тўғрисидаги 
маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш, бухгал- 
терлик маълумотларини солиқ инспекциясидаги м аъ- 
лумотлар билан таққослаш;
- каф ил бўлган ташкилотнинг кредитини тўлаш
қобилияти, банк кафолатининг ҳаққонийлиги тўғриси- 
даги маълумотга эга бўлиш;
- қ ар з олувчи фойдаланиш и мумкин бўлган ҳисоб 
рақамларини, турдош корхоналар ҳисоб рақамларини, 
мижозга яқин муносабатда бўлган корхона ва ш ахслар- 
ни ўрганиш;
- ташкилот муассасалари ва раҳбарларининг ф аоли- 
яти, ўзаро муносабатларини аниқлаш. Уларнинг “кре- 
дит тарихини” ўрганиш.
Ушбу маълумотларга эга бўлиш ҳамда хавфсизлшс- 
ни таъминлаш учун унинг ишончли тизимини ишлаб 
чиқиш ва жорий этиш лозим бўлади. Бунинг учун эса 
қ у й и д а т л а р кўзда тутилиш и лозим:
- банк ва унинг ҳар бир бўлинма(филиал)ларида хавф- 
сизликни таъминлашнинг таш килий тузилмаларини 
вужудга келтириш;
- ахборотларни ўғирлаш, йўқ қилиш мақсадида уни
138
www.ziyouz.com kutubxonasi


олишнинг потенциал илосониятларини мунтазам равишда 
ўрганиш ва баҳолаш;
- ахборотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ус- 
лубий, ташкилий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш 
ҳамда уларнинг талабларини бажармаганлик учун ж а- 
вобгарликка тортиш чора-тадбирларини қабул қилиш;
- ахборотларни ҳимоя қилишнинг ташкилий-техник, 
дастурий чора-тадбирларини, воситаларини махсус 
ташкилотлар ёрдамида ишлаб чиқиб, жорий этиш;
- ахборотларни ҳимоялаш тизимини аттестация 
қилиш, унинг амал қилинишини мунтазам назорат 
қилиш;
- ахборотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича банк 
мутахассисларини тайёрлаш;
- ҳуж ж атлар, бланкалар, муҳр, штампларни сақ- 
лашнинг ҳимоя чораларини кўриш, расмийлаштирил- 
маган шартнома лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларнинг 
ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш;
- молиявий ҳуж ж атларни ички ва ташқи аудитор- 
лар томонидан те^Лниришлар ўтказиш;
- банк операциялари бўйича рискларни аниқлаш ва 
баҳолаш9.
Капиталнинг етарлилик кўрсаткичини ва ҳар бир 
қарз олувчи учун рискни максимал миқдорини аниқ- 
лаш муҳим ҳисобланади10. Алоҳида мижознинг риски- 
ни аниқлаш учун банк томонидан хўжалик субъектла- 
рининг кредит котировкаси тузилади. Шунингдек, банк- 
лар рискларни бошқаришлари керак бўлади.
1 39
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 6.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling