Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик
Пул муомаласи сохасидаги иктисодий
Download 6.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiy xavfsizlik (H.Abulqosimov) 2006
7.2 Пул муомаласи сохасидаги иктисодий
тахдидлар Пул муомаласи товар ва хизматлар айланмасига во- ситачи сифатидаги пул ҳаракатини ифодалайди. Пул айланмаси товарлар реализадиясига ҳамда капитал ҳара- катига хизмат қилади. Пул тизимининг энг муҳим ком- понентлари қуйидагиларда намоён бўлади: - миллий пул бирликларида товар ва хизматларнинг нархлари ифодаланади; - кредит ва қоғоз пуллар, монеталар қонуний тўлов воситалари ҳисобланади; - пул эмиссияси тизими, яъни пулни муомалага чиқаришнинг қонуний ўрнатилган тартиби; - пул муомаласини тартибга солувчи давлат бошқа- руви органлари.5 Пул муомаласи тизими ҳозирги даврда олтин асосга эга эмас. Пул тизими қоғоз ва кредит пуллар, монета- лар айланмаси шаклида бўлиб, унда нақд пуллар муо- маласи жисмоний ш ахслар ўртасида, нақдсиз пул му- омаласи тижорат мақсадларида ҳуқуқий шахслар ўрта- сида амал қилади. Пул муомаласидаги қонунбузарлик, жиноят, ўғир- лик ҳолатларининг вужудга келишига қуйидагилар қулай шароит яратади: - инфляцион жараёнларнинг кучайиши; - даром адларни д екларац и я қилиш тизимининг етарли ривожланмаганлиги; - хорижий валюталар муомаласининг тартибга со- линмаганлиги; - банк ва молиявий муассасалар томонидан пул маб- лағларини ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг бўшлиги; - ҳисоб-касса операцияларининг такомиллашмагани 132 www.ziyouz.com kutubxonasi ҳамда пул тўловлари муддатларининг атайин чўзиб юборилиши ҳолатлари. Молиявий товламачилик ўзга шахсларнинг пулини ўзлаштириш, уларни сохта фирма ҳисобига ўтказиш, тўпланган пулларни нақд пулларга айлантириш ҳамда кейинчалик яшириш, тўловсизлик кризисини юзага кел- тиришда намоён бўлади. Одатда, товламачилар тўлов- сизликнинг сабаблари сифатида умумий танглик инфля- ция ҳамда харид қобилиятининг пасайишини баҳона қилиб кўрсатадилар. Аслида, дебиторлик қарзлари кўриниши- даги ноқонуний товар қарзи ва товар билан кредитни қоп- лаш тўловсизликни келтириб чиқарадиган сабаб ҳисобла- нади. Бу билан мулкдорнинг, ҳамкорнинг ва банкларнинг капиталига ҳамда бюджетнинг молиявий талабларига ва солиқ тизим субъектларига зарар етказилади. Ўтиш даврини бошидан кечираётган мамлакатларда нодавлат банк тизими ва фонд биржалари, инвестици- он фондларнинг ривожланиши ҳамда давлат назорати- нинг етарли даражада эмаслиги турли криминоген омил- ларни вужудга келтиради: - давлатнинг пул-кредит сиёсатидаги зиддиятлар, молиявий муносабатларни тартибга солишдаги узилиш ва камчиликлар; - пул-кредит тузилмаларини ташкил этиш ва улар- ни тугатиш га бўлган талабларнинг ҳамда хўж алик субъектлари билан ўзаро муносабатлари тартиб-қоида- ларининг етарли дараж ада такомиллашмаганлиги; - дастлабки банк капитали манбаининг қонунийлигини ҳуқуқий жиҳатдан назорат қилишнинг мавжуд эмаслиги; - жиноий йўллар билан топилган маблағларни легал- лаштиришга тўсқинлик қилувчи механизмнинг мавжуд эмаслиги; - банклар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг та- комиллашмаганлиги. 1 33 www.ziyouz.com kutubxonasi Бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши натижасида илгариги уюшган жиноий гуруҳлар савдо соҳасидан пул-кредит муносабатлари соҳасига ўта бош- ладилар. Сохта тўлов ҳужжатлари, сохта банк кафолат- ларидан фойдаланиш орқали пул маблағларини ўғирлаш оммавий тус олди. Шунингдек, имтиёзли кредитларни ноқонуний олиш ва мақсадсиз ишлатиш, капиталнинг хуфёна иқтисодиётга, хорижий банкларга назоратсиз оқиб ўтиши, криминал пулларнинг легаллаштирилиши, шунингдек, молиявий ҳуж ж атлар ўтишини тезлашти- риш, нақд пул ва кредитлар бериш билан боғлиқ пора- хўрлик ҳолатлари ўтиш даврида анча кенгайди.6 Айрим товламачиларнинг жиноий йўл билан топил- ган пуллари хорижий валюталарни катта миқдорда со- тиб олишлари натижасида миллий валюталарнинг ай- рибошлаш курслари кўтарилиб кетишига олиб келди. Товламачилар сотиб олинган валютани хориждаги банк- ларга, компанияларга ўтказадилар ҳамда мол-мулк, қимматбаҳо товарлар сотиб олишга сарф қиладилар. Товламачилик, жиноий ҳаракатларга сабаб бўлувчи ташкилий-хўжалик омиллари ва шарт-шароитлари ҳам мавжуд бўлиб, уларни баъзилари қуйидагиларда ўз ифодасини топган: - тўлов ҳуж ж атларидан фойдаланадиган банклар устидан назоратнинг йўқлиги; - банкларнинг сохта муҳр, штамп ва ҳуж ж ат нусха- ларини компьютер усулида тайёрлаш имкониятлари- нинг мавжудлиги; - банкнинг мансабдор ш ахслари томонидан нақд п улла р беришни чекловчи қоидаларнинг бузилиши, авизоларни олдиндан текширмасдан тушган маблағлар- нинг имтиёзли конвертация қилиниши; - тижорат банкларининг айрим раҳбарлари томони- 1 3 4 www.ziyouz.com kutubxonasi дан ноқонуний операцияларни яшириш, кейинчалик тушган пул маблағларини ҳуқуқий шахс мақомидаги мижозларнинг ҳисоб рақамларига кўчириш ҳоллари; - тижорат банкларининг айрим раҳбарлари ўз ҳисоб- ларига тўлов ҳужжатларининг ҳақиқий ёки сохталиги- дан қатъий назар катта миқдорда пул маблағларининг келиб тушишидан манфаатдор бўладилар. Чунки пул кўчирганлик ёки юборганлиги учун улар катта миқдор- да комиссион ҳақ оладилар. Банк соҳасида кредитлар олиш ва фойдаланишдаги суиистеъмоллик, ҳисоб ва депозит ҳисоб рақамлари- дан пул ўғирлаш, кредит карточкаларидан фойдаланиб пул ўғирлаш, яъни “компьютер орқали ўғирлик” содир этиш, валюта операцияларини амалга оширишдаги тартиббузарликлар бу соҳадаги жиноятчиликнинг кенг тарқалган шакллари ҳисобланади. Бундай жиноий хат- ти-ҳаракатларга қарш и курашиш учун янги банк тех- нологияларини жорий этиш лозим бўлади. Тижорат банкларининг ахборот тизимига кириб, пул маблағларини ноқонуний тарзда махсус ҳисоб рақамла- рига кўчириш жиноятчиликнинг кенг тарқалган турла- ридан биридир. Кредитларни қасддан қайтармаслик, уларни махсус ташкил этилган тадбиркорлик субъект- лари ҳисоб рақамига ўтказиб, нақд пулга айлантириб ёки конвертация қилиб, сўнгра яшириниш ҳам сўнгги йилларда кўп учрайдиган жиноий ҳаракатдир.6 Асоссиз равишда кредит олиш ва уни мақсадсиз ишлатишга тижорат банклари томонидан кредит ш арт- номалари тузиш да етарли дараж ада назорат йўқлиги, қарз олувчи ҳуж ж атларнинг синчиклаб текш ирилмас- лиги, унинг тўлов қобилиятининг ўрганилмаганлиги, кредитлаштириладиган лойиҳаларнинг иқтисодий экс- пертизадан ўтказилмаслиги ёки бу ишларни амалга 135 www.ziyouz.com kutubxonasi оширишда айрим мутассади ходимлар томонидан совуқ- қонлик, суиистеъмолга йўл қўйилганлиги сабаб бўлади. Жиноий гуруқлар ўз жиноий хатти-ҳаракатларини амалга ошириш учун тижорат банкларининг айрим хо- димларини пора бериш, сотиб олиш, қўрқитиш орқали ўзларига шерик қилиб оладилар. Шунингдек, ўзлари- нинг яширин агентларини ишга жойлаштиришга хара- кат қиладилар. Қонун асосида ишлайдиган молиявий муассасаларда оғир иқтисодий, маиший - психологик вазиятларни вужудга келтиришга интиладилар. Мисол учун улар тижорат банкида сунъий равишда кредит- ларни қайтармаслик ҳолатини вужудга келтиришади. Сўнгра уни қайтаришда ёрдам берилишини таклиф қилишади. Кўпинча банк раҳбарлари улар билан умид- сиз кредитни қайтариш бўйича маълум ҳақ звазига келиш адилар. Жиноий гуруҳ кредитни қайтариш да ёрдамлашиб, банк ишончига киради ҳамда унга ўзи- нинг таъсирини ўтказиш имкониятига эга бўлади. Улар тиж орат банки акционерлари реестрига ҳамда улар тўғрисидаги ахборотга эга бўлиб олгач, акцияларни, пай улуш ларини ўзларига арзон акция курслари бўйича сотишга кўндиришади. Шу йўл билан акционерлик ти- ж орат банкининг назорат пакетини сотиб олишга ҳам интиладилар8. Шунингдек, улар банкларнинг раҳбарла- ри ва мансабдор ходимларининг шахсий ҳаёти, меҳнат фаолияти, камчиликлари тўғрисида ахборот тўллайди- лар. Хуллас, уларни обрўсизлантирадиган маълумот- ларни йиғадилар ёки компроматни сунъий равишда ту- задилар. Жиноий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга қарш и курашиш учун махсус хавфсизлик хизматлари- ни таш кил этиш ҳамда хавфсизликни таъминлашга катта эътибор қаратиш лозим бўлади. Download 6.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling