Ҳасан абулқосимов иқтисодий хавфсизлик
Мамлакат иқтисодий манфаатларини
Download 6.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Iqtisodiy xavfsizlik (H.Abulqosimov) 2006
8.2.
Мамлакат иқтисодий манфаатларини қимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш 1 1 М амлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг хавфсизлигини таъминлашда давлат асосий ўрин тутади. Бу борадаги давлатнинг вазифалари қуйи- дагиларда ўз ифодасини топади: - давлатни микро ва макро иқтисодий тараққиётига оид стратегик қарорларни асослаш ва уларнинг баж а- рилишини таъминлаш; - иқтисодий-маъмурий восита ва усуллар ёрдамида иқтисодий стратегия ва жорий дастурларни амалга оши- риш, эришилган натижаларни таҳлил қилиш ва баҳо- уь. 155 www.ziyouz.com kutubxonasi лаш, мавжуд шароитларга мос равишда кўрилаётган чора- тадбирларга тузатишлар киритиш; - бошка мамлакатлар билан ўзаро алоқалар тизими- да ҳимояланишни рағбатлантириш режимини кўзда тутадиган қонунлар ва меъёрий ҳуж ж атларни ҳаётга татбиқ этиш орқали мамлакатнинг иқтисодий сувере- нететини ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан ҳимояланишини таъминлаш; - иқтисодиётда юзага келадиган муаммоли вазият- ларни ўз вақтида ҳал қилиш учун давлат бошқаруви органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари, вазиф алари ва масъулиятини оқилона тақсимлаш ва уларнинг ўзаро фаолиятини уйғунлаштириш. ) М амлакат хавфсизлигини таъминлашни бошқариш тизими ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади: - ташкилий тузилмалар; - коммуникация ва ўзаро алоқа тизими; - ахборотлар; - ҳар томонлама тайёрланган кадрлар. М амлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бошқарув ишлари икки, ўзаро боғлиқ йўна- лиш да олиб борилади: - иқтисодий ҳуқуқбузарликларнинг манбалари ва уларнинг субъектларига қарш и курашиш; - барча қонун, меъёрий ҳуж ж атлар ҳамда бошқа- рув қарорларини иқтисодий хавфсизликни мустаҳкам- лаш талабларига мослигини аниқлаш учун экспертиза- дан ўтказиш. Иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим ш арти ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқариш, бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солиш- нинг самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Зеро мам- лакат иқтисодий хавфсизлиги дараж аси унинг иқтисо- 1 56 www.ziyouz.com kutubxonasi дий салоҳияти билан белгиланади. Бу салоҳият миллий иқтисодиёт ресурслари, захиралари, амалга оширила- ётган иқтисодий сиёсатнинг самарадорлиги, бозор ин- фратузилмаси, бошқариш тизими, саноатни таш кил этиш ҳамда таш қи бозор конькжтурасидаги ўзгариш - ларга мослашувчанлиги, бошқа мамлакатларнинг қўллаб қувватлаши, халқаро уюшма ва таш килотларда фаол иштирокида намоён бўлади. Мамлакатнинг иқтисодий мустаҳкамлиги унга нисба- тан қўлланилаётган блокада, санкция ва куч билан таъ- сир қилишга қаршилик кўрсатишга қодирлигини ўзида мужассамлаштиради. Уни таъминлаш учун миллий ман- фаатларни келиштириш, мувофиқлаштиришнинг сиёсий механизмларини қиёсий таҳлил қилиш лозим. Иқтисодий хавф си зли кн и таъминлаш да миллий иқтисодиётнинг жаҳон ҳамжамияти билан такрор иш- лаб чиқариш ж араёнларига тўсқинлик қилмайдиган ҳамда таҳдидлар хавфини кескин камайтиришга имко- ният берадиган ўзаро уйғунлашиш ш арт-ш ароитлари- ни яратиш алоҳида аҳамият касб этади. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун асосий маҳсулотлар бўйича импортга боғлиқликка бар- ҳам бериш, тайёр маҳсулотларни экспорт қилишни ку- чайтириш зарур. Бунинг учун мамлакат иқтисодиёти тар- кибий тузилишини тубдан ўзгартириш, хом ашё, оралик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган иқтисоди- ётни, маҳсулотларни экспорт қилишга йўналтирилган тайёр маҳсулотга айлантириш мақсадга мувофиқдир. ТТТун- дагина малакатнинг иқтисодий аҳволи жаҳон бозорлари- даги коньюктура ўзгаришларига, ресурс баҳоларининг ўзгаришига боғлиқ бўлмайди. Шу боис, мамлакат иқтисо- диЙ хавфсизлигини таъминлашга қаратилган давлат стра- -от-т.рг' • • гктисодиётда чуқур таркибий ўзгартиришларни 1 5 7 www.ziyouz.com kutubxonasi амалга ошириш, саноат, молия ва банк тизимини мус- таҳкамлашга кдратилади. Бунинг учун технологик ж и- ҳатдан оркада колишга барҳам бериш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш даркор. Шунингдек, миллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини ички ва ташқи бозорда ҳимоя қилишга қаратилган оқилона протекцио- низм сиёсатини амалга ошириш талаб этилади. Бу сиёсат қуйидагиларни кўзда тутиши керак: - монополистик фаолиятни чеклаш; - тайёр ишлаб берувчи саноат маҳсулотларини, асо- сан, машина ва асбоб-ускуналарни экспорт қилишни рағбатлантириш учун солиқ имтиёзларини, имтиёзли кредитлаш усулларини қўллаш; - турли ишлаб чиқариш тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, янги ташкил топган хўж а- лик субъектларини қўллаб қувватлаш, улар учун қулай шароитлар яратиш; - ички бозорга ноқонуний йўллар билан арзон, ис- теъмолчилар саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи товарлар кириб келишининг олдини олиш; - ички бозорда миллий товар ишлаб чиқарувчилар манфаатини кўзлаш, уларни таш қи бозорга чиқиш ла- рини қўллаб қувватлаш; - йирик ишлаб чиқариш бирлашмаларини қўллаб қувватлашнинг оқилона тизимини яратиш. Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш мақсадида давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солишнинг самарали тизими шакллантирилади. У ўз ичига қуйи- дагиларни камраб плади: - барча турдаги корхона ва таш килотлар хўжалик юритишнинг умумий қоидаларини ўрнатувчи макроиқ- тисодий тартибнинг жорий этилиши; - иқтисодий ривожланишни прогнозлаштириш ва индикатив режалаштириш; 1 58 www.ziyouz.com kutubxonasi - давлат ва хўж алик бошқаруви салоҳиятини муво- фиқлаш тириш ҳамда давлат мулкини бошқаришнинг самарали усулларини қўллаш. Бундан ташқари, мамлакат иқтисодий хавфсизли- гини таъминлаш учун иқтисодиётнинг креминаллашу- вига қарш и кураш иш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Жиноий гуруҳларнинг иқтисодиётга кириб келишининг олдини олиш учун, бизнингча, қуйидаги чора-тадбир- ларни амалга ошириш керак: - даромадларни декларация қилиш тизимини тако- миллаштириш; - нодавлат хўжалик субъектларининг айрим фаоли- ят турларини қонун йўли билан чеклаш; - рўйхатга олинмасдан туриб тадбиркорлик фаолия- ти билан шуғулланишни ман қилиш; - истеъмолчилар саломатлигига зарар етказувчи маҳсулотларни лицензиясиз, сиф ат сертификатисиз сотишни ман қилиш; - банкротлик қонуни талабларини қатъи й ҳаётга татбиқ этиш; - ҳуқуқ-тартибот органларида иқтисодий қонунбу- зарликларга қарши курашиш бўлимлари фаолиятини кучайтириш; - иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида турли назорат ва давлат органларининг тадбиркорлар хў ж а- лик фаолиятига ноқонуний аралашувини чеклаш ва унга қарш и курашиш; - иқтисодиётни тартибга солишнинг бозор механизм- лари эркин амал қилиш ини таъминлаш билан бир қаторда, давлат органларининг иқтисодиётини тартибга солиш фаолияти самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш. Download 6.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling