Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

 
 
 
 
 
 


239 
13-БОБ. ДАВЛАТНИНГ ТАРКИБИЙ-ИНВЕСТИЦИОН СИЁСАТИ 
 
13.1. Миллий иқтисодиѐтнинг таркибий тузилишини 
такомиллаштиришнинг зарурлиги ва унинг Ўзбекистондаги 
хусусиятлари. 
Давлатнинг таркибий сиѐсати ижтимоий ишлаб чиқариш 
тараққиѐтини асослаш ва устувор йўналишларини танлаш, миллий 
иқтисодиѐт тармоқлари ва соҳаларининг мутаносиблигини таъминлашга 
қаратилган сиѐсат ҳисобланади. Бошқача айтганда, таркибий ўзгаришлар 
сиѐсати–давлат томонидан амалга ошириладиган, иқтисодиѐтнинг таркибий 
тузилишини такомиллаштириш, унинг самарадорлигини оширишга 
қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.
Иқтисодиѐт таркибий тузилишини ўзгартиришдан кўзланган мақсад
тармоқ ва соҳаларнинг оқилона нисбатларини шакллантириш, унинг 
самарадорлигини, рақобатбардошлигини ошириш асосида аҳоли турмуш 
даражасини 
ўстириш 
ва 
жаҳон 
хўжалигига 
интеграциялашувини 
таъминлашдан иборат.
Маълумки, мустабид тузум даврида Ўзбекистон умумиттифоқ меҳнат 
тақсимотида хомашѐ базаси вазифасини бажарар эди. 1990 йилда СССРда 
ишлаб чиқариладиган пахта толасининг 62,4 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига 
тўғри келарди, ҳамда етиштирилган пахтанинг 7 фоизигина республикада 
қайта ишланар эди
1

Республикада ишлаб чиқарилган пахта толаси асосан Россиянинг 
марказий шаҳарларида қайта ишланиб ва пахтамиздан олинадиган газмол ва 
тикувчилик маҳсулотларини четдан олиб келишга мажбур эдик. 
Ўзбекистон ресурсларга бой мамлакат бўла туриб, иқтисодий тараққиѐтда 
кўпгина Шарқ мамлакатларидан орқада қолиб кетди. 1990 йили аҳоли жон 
бошига ишлаб чиқариш бўйича дунѐда 75-80 ўринни эгаллади, ишлаб 
чиқаришнинг ўсиш суръати, унинг таркибий структураси, таркибининг 
янгиланиши, яъни диверсификацияси жиҳатидан дунѐ талабларидан анча 
орқада қолди.
Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариши кўп жиҳатдан аграр хомашѐ 
характерига эга эди ва саноати яхши ривожланмади. 1960-1990 йиллар ичида 
саноатнинг миллий даромадни яратишдаги ҳиссаси ўзгармади.
1990 йилда республикада яратилган миллий даромадда саноатнинг 
ҳиссаси - 25,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги - 44,2 фоиз, қурилиш - 14,1 фоиз, 
1
Тухлиев Н., Таксанов А. ―Национальная экономическая модель Узбекистана‖. Т., «Ўқитувчи», 2000. 31-32-
бетлар. 


240 
транспорт ва алоқа - 4,7 фоиз, бошқа моддий ишлаб чиқариш тармоқлари - 
11,1 фоизни ташкил этди
1

Республика иқтисодиѐтида қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг қайта 
ишловчи тармоқлари улушининг юқорилиги хосдир. Агар 1990 йилда собиқ
иттифоқ миллий даромадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг улуши 24,9 
фоизни ташкил қилган бўлса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 44,2 фоиздан 
юқори бўлган. Қишлоқ хўжалигида банд бўлганлар сони эса, мос равишда 
18,2 фоиз ва 39,3 фоизни ташкил қилган. Шунингдек, саноат маҳсулотининг 
асосий қисми енгил ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларидан иборат бўлиб, 
уларнинг улушига ушбу тармоқ маҳсулотининг 56 фоизи тўғри келган. 
Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистонда бутун экспорт салоҳиятининг 80 фоизини 
берган. Экспортнинг 67 фоизини битта товар - пахта хомашѐси, импортнинг 
эса, 57 фоизини дон маҳсулотлари ташкил қилар эди. Якка экин (пахта) 
етиштиришга асосланган экспорт-импорт тизими ҳукмрон эди.
Ўзбекистоннинг Россия ва бошқа республикалардан келтириладиган 
ишлаб чиқариш ва истеъмол молларига боғлиқлиги кучли эди. Иқтисодий 
ўсишнинг ташқи омилларга боғлиқлиги айниқса, якунловчи ишлаб чиқариш 
босқичлари 
аҳамиятининг 
ҳаддан 
ташқари 
ошишига, 
маҳаллий 
машинасозликнинг заиф бўлиб қолишига олиб келди. Ўзбекистонда барча 
саноат маҳсулотлари таркибида машинасозлик саноатининг ҳиссаси 20 
фоизга ҳам етмади. Бунинг оқибатида ташқаридан маҳсулот киритишнинг 
асосий йўналиши саноат асбоб-ускуналарини, технологияни, фан-техника 
ютуқларини киритишдан иборат бўлиб қолди. Маҳаллий саноатнинг 
марказлашган иқтисодиѐтга ишлаб чиқариш ва технологик жиҳатдан 
боғлиқлиги уйғунлашиб кетди. 
Ўзбекистонда машинасозликнинг суяги ҳисобланадиган дастгоҳ ишлаб 
чиқариш, айниқса заиф ривожланди. Натижада ишлаб чиқариш воситалари 
ва саноат материаллари ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, ҳозирги замон 
йирик туркум ишлаб чиқариш талабларига жавоб берадиган автомат ва ярим 
автомат мураккаб дастгоҳлар ишлаб чиқариш кечикди. 
Вужудга келган номутаносибликлардан яна бири йирик, ўрта ва майда 
корхоналар ўртасидаги нисбатдир. Собиқ иттифоқ вазирлик ва маҳкамалари 
томонидан барпо қилинган корхона ва бирлашмалар асосан улкан ҳажмли 
бўлиб, йирик ишлаб чиқаришга мўлжалланган эди. Бу, албатта, республикада 
саноат ишлаб чиқаришнинг анъанавий турларини ривожлантириш, меҳнат 
1
―Народное хозяйство СССР в 1990 году‖. Статистический ежегодник. Москва, Финансы и 
статистика. 1991. 11-бет. ―Народное хозяйство Узбекской ССР в 1990 г.‖. Т., «Ўзбекистон», 1991. 
10-бет. 


241 
жамоаларининг 
ҳаракатчанлик 
қобилиятини 
ошириш, 
бозор 
конъюнктурасига тезкор мослашув каби талабларга жавоб бермасди. 
Ўзбекистонда 
саноат 
ишлаб 
чиқаришида 
вужудга 
келган 
номутаносибликлардан яна бири - қазиб олувчи ва қайта ишловчи тармоқлар 
ривожланиши ўртасидадир. Минерал хомашѐларнинг катта қисми қайта 
ишланмаган ѐки ярим тайѐр маҳсулот ҳолида республикадан чиқиб кетарди. 
Кўпгина тоғ-руда комбинатлари хомашѐни қайта ишлашнинг паст даражаси 
билан ажралиб турарди. Бунинг сабаби шуки, иттифоқ аҳамиятидаги улкан 
корхоналар қазиб олувчи саноатни республика ичкарисида минерал 
хомашѐни чуқур қайта ишлашга, вертикал интеграция жараѐнини, 
диверсификацияни ривожлантиришга эмас, балки хомашѐ чиқаришга 
бўйсундирган. 
Саноат тараққиѐтида кўзга ташланаѐтган номутаносибликлардан яна 
бири саноат корхоналарини маҳаллий кадрлар билан таъминлашда кўринади. 
Бу ердаги ғалати вазият шундаки, нисбатан анча паст ривожланган саноат 
ҳам, маҳаллий ишчи - кадрлар билан таъминланмади. ХХ асрнинг 50-60-
йилларда барпо қилинган Навоий, Зарафшон, Муборак, Ангрен, Янгиер ва 
бошқа индустриал шаҳарлар собиқ марказ вазирлик ва маҳкамаларига 
бўйсунувчи йирик саноат корхоналари базасида барпо қилинган бўлиб, 
уларга керакли малакали ишчи кадрлар собиқ иттифоқнинг бошқа ҳудуд ва 
саноат районларидан кўчириб келтириларди. Бу ҳам, маҳаллий миллат 
вакилларидан ишчи-кадрлар тайѐрлаш муаммосини орқага сурди. 
Ўтган асрнинг 80-йилларнинг охирига келиб, Ўзбекистон қишлоқ 
хўжалигида ҳам мураккаб вазият ва номутаносибликлар вужудга келди. 
Деҳқончиликда, чорвачиликда суръат пасая бошлади. Қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқариш даражаси борган сари унинг техник жиҳозлаш 
суръатларидан ҳам, аҳолининг табиий ўсиш суръатларидан ҳам орқада қола 
бошлади. 1980-1990 йилларда ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб 
чиқариш суръати республикада аҳоли табиий ўсиши суръатидан икки марта, 
асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таъминлашдан уч мартадан зиѐд паст 
бўлди. 
Табиийки, бундай шароитда асосий муаммо мўл-кўлчилик, ички озиқ-
овқат бозорини шакллантириш, ортиқчасини ташқи бозорга олиб чиқиш 
эмас, аҳолини минимал зарурий истеъмол маҳсулотлари билан таъминлаш 
бўлиб қолади. 
Умуман олганда, қишлоқ хўжалиги аянчли ҳолатга тушиб қолган эди. 
Бунинг сабаблари анчагина. Энг аввало, шуни таъкидлаш лозимки, бу ерда 
қарор топган ишлаб чиқариш таркиби озиқ-овқат маҳсулотларини мўл-кўл 
қилишга эмас, балки саноат марказларини арзон хомашѐ билан таъминлашга, 


242 
марказий маҳкамалар иродасини бажаришга қаратилган эди. Шунинг учун 
ҳам, деҳқончилик экинлари орасида асосий ўринни техника экинлари 
жумладан, пахта эгаллаб келди.
Юқорида баѐн этилган иқтисодиѐтдаги салбий ҳолатлар аҳоли турмуш 
даражасига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Ўзбекистон собиқ 
республикалар орасида аҳоли жон бошига ҳисоблаганда қуйидаги 
кўрсаткичлар: саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (икки марта), ижтимоий 
соҳанинг ривожланиши (аҳоли даромадлари, уй-жой билан таъминланганлик, 
коммунал хизматлар кўрсатиш, маданий-маиший объектлар ва бошқалар) 
бўйича ўртача кўрсаткичдан анча орқада эди. 
Бундай салбий кўринишлар ва Ўзбекистоннинг жаҳон бозорига 
рақобатбардош маҳсулотлар билан киришини тезроқ таъминлаш мақсади 
Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки 
давридаѐқ халқ хўжалиги тармоқ тузилишини тубдан ўзгартиришни зарурат 
қилиб қўйди. «Бу, - деган эди Ўзбекистон Республикасининг биринчи 
Президенти И.А. Каримов, - республика учун стратегик аҳамиятга эгадир, 
таркибий тузилишда чуқур ўзгаришларни амалга ошириш макроиқтисодий 
барқарорликка 
эришишнинг, истиқболда 
Ўзбекистоннинг 
барқарор 
иқтисодий ўсишини ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг, жаҳон 
иқтисодий тизимига қўшилишнинг энг асосий шартларидан биридир»
1

Давлат мустақиллиги қўлга киритилгач, иқтисодиѐт таркибий 
тузилишини тубдан ўзгартириш зарур бўлиб қолди.Бу эса давлат томонидан 
янги таркибий инвестициявий сиѐсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни 
тақоза этди.

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling