Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Учинчидан, иқтисодиѐтнинг мутаносиб ва барқарор ишлашини  таъминлаш;  Тўртинчидан


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Учинчидан, иқтисодиѐтнинг мутаносиб ва барқарор ишлашини 
таъминлаш; 
Тўртинчидан, иқтисодиѐтнинг хомашѐ етиштиришга қаратилган бир 
томонлама йўналишини бартараф этиш, ғоят бой маъдан - хомашѐ 
ресурслари ва қишлоқ хўжалик хомашѐсини чуқурроқ, мукаммалроқ қайта 
ишланишини ташкил этиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг бутлик 
даражаси ва рақобатбардошлигини ошириш; 
Бешинчидан, республиканинг экспорт имкониятини кенгайтириш, ташқи 
иқтисодий алоқаларда тўлов балансининг ижобий бўлишига эришиш; олтин-
валюта захирасини мустаҳкамлаш; 
Олтинчидан, меҳнат ресурсларининг оқилона бандлигини таъминлаш
меҳнат қилишнинг янги технологияларга, халқнинг тарихий анъаналари ва 
удумларига мос келадиган соҳаларини барпо этиш; 
Еттинчидан, тармоқлар ичидаги ва ҳудудий жиҳатдан вужудга келган 
номутаносибликларни бартараф этиш, республика ҳудудида ишлаб 
чиқарувчи кучларни жадал ривожлантириш ва оқилона жойлаштириш
1

Бунинг натижасида мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиѐтида 
ижобий ўзгаришлар юз берди ва таркибий ўзгаришларни таъминлаш учун 
шарт-шароитлар вужудга келтирилди. 
Бугунги кунда иқтисодиѐтни барқарорлаштиришга кўп укладли 
иқтисодиѐтни шакллантириш, бозор инфратузилмасини яратиш ва 
1
Каримов И.А. ―Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида‖. -Т.: Ўзбекистон, 
1995. 230-231-бетлар. 


244 
такомиллаштириш, ишлаб чиқариш механизмини ихтисослаштириш, 
иқтисодий қонунлар мутаносиблигини таъминлаш орқали эришиш 
мумкинлиги амалда яққол намоѐн бўлмоқда. 
Таркибий ўзгаришлардан кўзланган аниқ мақсадлар қуйидагилардан 
иборатдир: 
1. Иқтисодиѐтнинг хомашѐ етиштиришдан иборат бир томонламалигига 
чек қўйиш; 
2. Истеъмолга тайѐр, яъни тугалланган маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш; 
3. Импорт ўрнини боса оладиган товарларни иложи борича мамлакатнинг 
ўзида ишлаб чиқариб, импортга қарамликни чеклаш; 
4. Маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини жаҳон бозори талаблари 
даражасига етказиб, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш; 
5. Ишлаб чиқаришнинг истиқболли соҳаларига устуворлик бериб, 
барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш; 
6. Меҳнат ресурсларининг оқилона бандлигини таъминлаш, янги 
технологияларга ўтиш, халқимизнинг миллий ва тарихий анъаналарига мос 
келадиган янги соҳаларни барпо этиш; 
7. Ўзимизда ишлаб чиқариладиган товарлар ҳисобидан миллий бозорни 
тўлдириш орқали халқ истеъмол молларининг муҳим турларига бўлган аҳоли 
талабларини тўлароқ қондириш. 
Иқтисодиѐтнинг 
таркибий 
тузилишидаги 
ўзгаришлар 
ўзида 
қуйидагиларни ифодалаши лозим: 
1. Фан-техника тараққиѐти ютуқларини мужассамлаштирган янги, юқори 
самара берувчи ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва иқтисодий ресурслардан 
самарали фойдаланиш имконини берадиган тармоқлар ривожланишни 
таъминлаш; 
2. Мамлакатнинг 
табиий 
шароитини, 
унинг 
минерал, 
хомашѐ 
ресурсларини демографик аҳволини, қишлоқ хўжалиги учун яроқли унумдор 
ерлар мавжудлигини ҳисобга олиш; 
3. Ижтимоий ишлаб чиқариш харажатларини минималлаштириш асосида 
юқори иқтисодий натижаларга эришишни таъминлайдиган иқтисодиѐт 
таркибий тузилишига эришиш; 
4. Миллий иқтисодиѐт таркибини шакллантиришда унинг жаҳон 
иқтисодий ҳамжамиятига қўшилиб боришини эътиборга олиш; 
5. Иқтисодиѐт 
таркибий 
тузилишини 
ўзгартиришни 
меҳнат 
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга, таълим бериш 
тизимини такомиллаштиришга, аҳолининг юқори турмуш даражасини 
таъминлашга йўналтириш. 


245 
Мустақиллик йилларида ишбилармонлик муҳитининг яратиш ва 
инвестицияларни кенг жалб этиш натижасида иқтисодиѐт тармоқ 
тузилишида туб сифат ўзгаришлар юз берди. 1990-2000 йилларда саноатнинг 
ЯИМдаги улуши 17,6% дан 14,2%.га қисқарди. 2001 йилдан бошлаб эса фаол 
таркибий инвестицион сиѐсатнинг амалга оширилиши натижасида 
саноатнинг ЯИМ даги ўсиб бориб, 2016 йилда 23,4% ни ташкил 
этди(қаранг:13.2.1-жадвал).

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling