Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида таркибий 
ўзгартиришларни 
чуқурлаштириш, 
миллий 
иқтисодиѐтнинг 
етакчи 
тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг 
рақобатбардошлигини ошириш бўйича қуйидаги вазифалар белгиланган:
-миллий иқтисодиѐтнинг таркибида саноат, хизматлар кўрсатиш соҳаси, 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш; 
- ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик 
жиҳатдан янгилашга қаратилган фаол инвестиция сиѐсатини олиб бориш; 


248 
-саноатни юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини сифат 
жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали янада модернизация ва 
диверсификация қилиш; 
- иқтисодиѐт тармоқлари учун самарали рақобатбардош муҳитни 
шакллантириш ҳамда монополияни босқичма-босқич камайтириш; 
- принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини 
ўзлаштириш, шу асосда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини 
таъминлаш; 
- ишлаб чиқариш маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиѐсатини 
давом этиш тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш; 
- иқтисодиѐтда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб 
чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, 
иқтисодиѐт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш; 
- эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналарни 
ташкил этиш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни 
ва улушини ошириш, хизматларнинг замонавий юқори технологик турлари 
ҳисобига тубдан ўзгартириш; 
- туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиѐтда унинг 
роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификациялаш ва 
сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш; 
- экспорт фаолиятини либераллаштириш ва соддалаштириш, экспорт 
таркибини ва географиясини диверсификация қилиш, иқтисодиѐт тармоқлари 
ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва сафарбар этиш
-йўл-транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, иқтисодиѐт, 
ижтимоий 
соҳа, 
бошқарув 
тизимига 
ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш. 
Иқтисодиѐтдаги таркибий ўзгаришларни янада самаралироқ бўлиши учун 
қуйидаги шароитлар яратилиши лозим: 
1. Давлатнинг таркибий ўзгаришлар борасидаги фаол инвестицион 
сиѐсатини амалга ошириш; 
2. Хусусий инвестицияларни рағбатлантириш ва улар учун муносиб 
қулай шароитлар яратиш; 
3. Хусусий инвестициялар йўналишини савдо-воситачилик соҳаларидан 
ишлаб чиқаришни ривожлантиришга буриш; 
4. Хорижий инвесторлар учун янада қулай инвестиция муҳитини яратиш; 
5. Бозор муносабатларининг асоси бўлган кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорлик фаолияти ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш; 


249 
6. Зарар кўриб ишловчи корхона ва тармоқларни давлат томонидан 
қўллаб-қувватлашни аста-секин тўхтатиш, санация ва банкротлик сиѐсатини 
қўллаш. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling