Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Инвестицияларнинг моҳияти, турлари, инвестицион фаолият ва


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

13.3. Инвестицияларнинг моҳияти, турлари, инвестицион фаолият ва 
давлат сиѐсати. 
Инвестиция(лот.кийинтирмоқ) ишлаб чиқаришни ривожлантириш 
мақсадида миллий ѐки чет элларда иқтисодиѐтнинг турли тармоқларига 
капитал киритиш (қўйиш) маъносини англатади. Инвестиция (капитал 
киритиш) хусусий сектор ва давлат ичида ва хорижда турли иқтисодиѐт 
тармоқларига ѐки қимматбаҳо қоғозларига капитал маблағларнинг узоқ 
муддатга киритилиши ҳам ҳисобланади. 
Инвестициялар молиявий инвестиция,яъни акция, облигация ва бошқа 
қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш кўринишида ва реал инвестиция, яъни 
мамлакат ичкарисида ва чет элларда ишлаб чиқаришга капитал киритиш 
(қўйиш), шунингдек, ѐш мустақил давлатларга қарз ва субсидиялар бериш 
шаклларида амалга оширилади. Инвестицияларнинг асосий ва айланма 
капитални қайта тиклаш ва кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини 
кенгайтиришга қилинган сарфларнинг пул шаклидаги кўриниши ҳам мавжуд. 
У пул маблағлари, банк кредитлари, акция ва бошқа қимматли қоғозлар, 
техника ва технологиялар кўринишида амалга оширилади. Пул маблағлари 
кўринишидаги инвестиция номинал инвестиция, ана шу пул маблағларига 
сотиб олиш мумкин бўлган инвестицион ресурслар реал инвестиция 
дейилади. 
Инвестицияларга 
тадбиркорлик ва бошқа фаолият турларига 
йўналтирилган ҳамда бунинг натижасида фойда ѐки ижтимоий самара 
вужудга келтириладиган барча турдаги мулкий ва интеллектуал 
қимматлиликлар киради. Бу қимматлиликлар пул маблағлари, кўчувчи ва 
кўчмас (қўзғалмас)мулк объектлари бўлган моддий неъмат ва буюмлар 
(қимматликлар), ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари, 
шунингдек, бошқа мулкий ҳуқуқлар, муаллифлик ҳуқуқлари, ноу-хау ва 
бошқа интеллектуал қимматлиликлар бўлиши мумкин. 
Инвестицион сарфлар, яъни ишлаб чиқариш воситаларини харид 
қилиш, ялпи талабнинг нархдан ташқари муҳим омили ҳисобланади. 
Нархларнинг мавжуд даражасида корхона сотиб олиши мумкин бўлган янги 
ишлаб чиқариш воситаларининг камайиши ялпи талабнинг камайишига, 
аксинча корхона сотиб оладиган инвестициоан товарлар ҳажмининг 
кўпайиши ялпи талабнинг кўпайишига олиб келади.

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling