Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Иқтисодиѐтда таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

13.2. Иқтисодиѐтда таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг 
мақсади, вазифалари ва йўналишлари 
Давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши билан Ўзбекистон учун 
иқтисодий ва ижтимоий тараққиѐтнинг кенг истиқболлари очилди ва 
ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐтини шакллантириш йўли танлаб 
олинди. Республикада барқарор иқтисодий ўсиш ва аҳоли фаровонлигини 
таъминлаш учун иқтисодиѐтимизнинг таркибий тузилишида туб ўзгаришлар 
қилиш муҳим вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди. 
Иқтисодиѐтдаги таркибий ўзгаришларни амалга оширишда асосан икки 
муҳим муаммони ҳал этишга эътибор қаратилиши лозим. Биринчидан
мустақил давлатчиликни шакллантирган ҳолда бозор иқтисодиѐти 
инфратузилмасини вужудга келтириш; иккинчидан жамият аъзоларининг 
1
Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. –Т.: Ўзбекистон, 1998. 379-бет.


243 
яшаши ва меҳнат қилишлари учун ҳар томонлама қулай шароитлар 
яратишдан иборат. 
Миллий иқтисодиѐтни таркибий жиҳатдан қайта қуриш зарурлиги энг 
аввало таркибий ўзгаришларни халқ хўжалигининг устувор тармоқларида 
амалга ошириш, уларнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш ҳамда ўзаро 
мувофиқлаштиришни тақозо этади. 
Ўзбекистонда иқтисодиѐт тузилишидаги ўзгаришлар қуйидаги энг муҳим 
вазифаларни ҳал этиш билан боғлиқдир: 
Биринчидан, бошқа мамлакатлардан хомашѐ ресурслари энг муҳим 
турларининг, бутловчи маҳсулотларнинг ва озиқ-овқат маҳсулотларининг 
олиб келинишини қисқартириб, ана шу маҳсулотлар ўрнини босадиган 
корхоналарни 
ривожлантириш 
асосида 
республиканинг 
иқтисодий 
мустақиллигига эришиш; 
Иккинчидан, ўзимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобига 
маҳсулотлар ва халқ истеъмол молларининг ҳаѐтий муҳим турларига бўлган 
аҳоли ва умумхалқ хўжалиги талабларини қондириш; 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling